Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-25 14:11:45
Йўл ва кўчалар соз ва носозлигини белгилаб борувчи рейтинг жорий қилиш ва шу рейтинг натижаларини ифодаловчи белгиларни кўча ва йўллар бошига йўл белгиси тарзида илиб қўйиш керак.(Тошкент вил)

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-25 14:11:09
Пластик карталар орқали банкоматлардан нақд пул ечганлик учун ушлаб қолинадиган комиссия тўловини бекор қилиш керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-25 14:10:29
Туман ва шаҳарларга ҳоким лавозимига янги ишга келаётган ҳар бир мансабдор шу туман, шаҳар ривожланиши учун маҳаллий бюджетга асосланган маълум дастур ва тамойиллар концепциясини шу туман, шаҳар халқига ошкор қилиши ва бу дастур асосида ўз фаолиятини йўлга қўйиб, йилига камида 2 марта бу тўғрисида туман, шаҳар халқига ҳисобот бериб бориши керак. (Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-25 14:09:50
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган транспорт воситаси эгалари учун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб барча ҳудудларда транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш имконини яратиб бериш керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-25 14:08:54
Ўсиб келаётган ёшларимизни ҳозирдан тартиб қоидаларга амал қилишга ўргатиш учун арзон мактаб ва техникум формаларини жорий қилиш керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-25 14:08:09
Ҳудудларда бюджет маблағлари қандай сарфланаётганлигини фуқароларга доимий кузатиб бориш имконини берувчи онлайн тизимни жорий қилиш керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-25 14:07:21
Юртимизда интернет тезлиги ва сифатини яхшилаш учун коинотга сунъиий йўлдош чиқариш лойиҳасини амалга ошириш керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-25 14:06:31
Таълим тизимида масофавий ва онлайн тизимни тўлиқ қўллаш учун ота-оналарга имтиёзли кредит ёки ойма ой тўлаб бориладиган қарз ҳисобига смартфон, планшет, ноутбук ва компютерлар етказиб бериш механизмини жорий қилиш лозим.(Тошкент вил)

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-11-25 12:20:03
Тадбиркорлик субъектларига экологик тоза маҳсулотлар учун солиқ ва комунал имтиёзлари бериш керак. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида экологияга таъсир даражаси мезон сифатида кўрсатилиши мумкин

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-25 12:19:16
Ўзбекистонга экспортбоб махсулотлар ишлаб чиқариш учун импорт орқали четдан олиб киритилаётган ишлаб чиқариш техникаларига божхона имтиёзларини бериш ва бунда экспорт қилинадиган махсулот суммаси ва миқдори мезон сифатида кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-11-25 12:18:08
Мамлакатимизда пул-кредит сиёсатининг бозор иқтисодиётига мос воситаларидан фойдаланишга тўлиқ ўтиш, операцион параметрлар ва операцион механизмини такомиллаштириш зарур.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 12:14:59
Республикамизда масъул идоралар ходимлари тмонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида оммавий ахборот воситаларида доимий равишда мақолаларни ёритиб бориш, фуқаролар билан бир ойда бир марта учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш керак.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-25 12:14:17
Республикамизда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан аниқланган қонунчиликдаги бўшлиқлар, қонунчиликдаги оқ доғларни бартараф этиш юзасидан жойларда Адлия органлари томонидан бир ойда 3 кун фуқароларга бепул хуқуқий маслаҳатларни амлга ошириш тизимини жорий этиш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-25 12:13:54
Мамлакатимизда ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 12:12:48
Республикамизда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида ва самарали ижро этишини баҳолаш мезонларини асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-25 12:10:20
Давлат хизматчилари тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлаш. Бунда, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб қўйиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 12:09:42
Республикамизда мактаб, лицей, коллеж битирувчиларини фанлар бўйича битирув имтихонларида тўплаган умумий балларини олий таълим муассасалари кириш имтихонларида хисобга олиш. Олий таълим муассасалари битирувчиларини давлат хизматига қизиқишини ошириш мақсадида вилоят Кенгашида валантёрлар жамоаси шакиллантириш зарур.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-25 12:09:01
Мактабгача таълим муассасаларига мулкчилик шаклидан қатъий назар доимий равишда озиқ-овқат маҳсулотларини таъминотини аутсорсингга ўтказиш керак.

Мамедов Акмал Шукруллаевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-25 11:38:38
Олийгоҳни тамомлаган битирувчини бошқа соҳа бўйича давлат ишида ишлаб магистратурага ҳужжат топширганда ўша соҳадаги эришган ютуқларини ҳам имтиёзга киритиш режимини яратиш

Комилов Саид Фарҳодович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-25 11:33:06
Чет элда ишлаб қайтган фуқароларга қўшимча ер-жой беришни йўлга қўйиш.