Rayimkulov Abdulrahman Qayimovich
Taklif 2020-11-21 05:32:13
Ассалому алайкум Азиз Мухтарам лойиха ташкилотчилари яхшимисизлар мени таклифим Республикадаги автомобиль йулларини курилиш стандартни кайтадан куриб чикишни сурайман сабаби йулларни размеры энига жуда киска агар бирор авария ёки йулда ремонт булса ёки бирор юк автомобили бузилиб йул уртасида тухтаб колса тамом бир зумда тирбанлик юзага келмокда йулларни эни Америкадаги давлат стандарти билан курилса яхши буларди.

Oxunov Shavkat Xafiz o’g’li
Taklif 2020-11-21 02:57:24
Elektr energiyasi, tabiiy gaz muammolarini axolini o’rganish uchun alohida markaz tashkil qilish kerak. Namangan shahar markazida 15 yildan beri gaz yo’q. Namangandagi rahbarlar manimcha bu muammoni bilib ko’rmaslikga olyapti. Qashqadaryo hokimidek prizidentga Namanganda gaz juda zur deb yolg’on gapiryapti. Shu muammolani bildirish uchun call markazlani tashkil qilish kerak.

SABUROV DASTON YUSUFBAYEVICH
Taklif 2020-11-20 22:23:24
Taksischilik qilmoqchi bo'lgan odamlarga kunlik ruxsatnomalar yaratish va ularni telefon orqali onlayn bemalol (navbatlarsiz,pora bermasdan)xoxlagan odam pul to'lab olishni yo'lga qo'yish kerak.Yillik litsenziya nimaga karak yena juda qimmat.

Saidumar Saynazarov
Taklif 2020-11-20 20:21:08
Bu yilgi og‘ir pandemiya sharoitida davlatimiz rahbari tomonidan amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlarni qo‘llab quvvatlayman va kichik bir taklif (iltimos)ni aytgan bo‘lardim o‘zim O‘zbekistondan tashqarida ta'lim olyapman xullas taklifim shuki chegara bojxona postlarida o‘tishda covidga test topshirish tizimini yanada har xil biyokratik to‘siqlardan holi bo‘lsa, tuman va shahar tibbiyot muassasalari tomonidan aniq bir (konsultatsiya )berilsa imkon bo‘lsa bu yerda topshirilgan testlar orasida aynan bojxona dagi testlar orasida tafovut niyo‘qatganholda (mtsr)testni ham aynan harbir tuman tibbiyot muassasalari da topshirish va shu bilan bojxonada tartibsizlik ortiqcha yugur yugur larni bartaraf etish mumkin deb o‘ylayman va hamyurtlarimiz soatlab vaqt o‘tkazish dan balkim yengilik bo‘lar....va shuni ham yaxshi tushunaman inson salomatligi yo‘lida qilinayotgan ishlar va har doim qo‘llab quvvatlayman

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:41:04
Гушт ва сут махсулотлари таннархини ошиб кетмаслигини олдини олиш максадида озуқабоп экинларини экиш учун юқори ҳосилдор уруғликларни чорвачилик хужаликларига босқичма-босқич етказиб бериш чора тадбирларини куриш зарур.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:40:25
Республика ва маҳаллий бюджетларнинг прогноздан юқори тушумларининг ярмини инфратузилма объектларини ривожлантиришга йўналтириш мехнизимини қўллаш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:39:43
Маҳаллий ҳом-ашёни ўзлаштириш орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини ривожланишининг янги босқичга олиб чиқиш ва янги иш ўринларини кўпайтириш чораларини кўриш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:39:12
Марказий банк инфляцион таргетлаш режимининг моҳияти ва мақсадлари, уни амалга ошириш шарт-шароитлари, ижобий таъсирлари ҳамда унга эришиш муддатлари ҳақидаги маълумотни жамоатчиликка объектив, аниқ ва содда усулда етказиб бориш механизимини юритиши зарур

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:38:36
Давлат пул-кредит сиёсатининг бозор иқтисодиётига мос воситаларидан фойдаланишга тўлиқ ўтиш, операцион параметрлар ва мақсадларни белгилаш орқали операцион механизмини такомиллаштириш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:38:00
Ҳорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда замонавий менежментни қўллашда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, функционла мажбуриятлари ва иш ҳақини ошириш юзасидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чикиш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:37:24
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх навосини ортиб кетмаслиги ҳамда мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш параметрлари ҳамда "даладан дўконгача" бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратишни рағбатлантириш бўйича маҳаллий хокимликлар масъулиятини ошриш зарур.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:36:44
Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:30:52
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида мутасадди идора ва ташкилотларининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда талабалар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб фуқароларнинг Истеъмолчи сифатида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-20 18:30:12
Махаллий кенгашлар сессияларини талаб даражасида ўтказилишини мониторингини йўлга қўйиш, бунда сессияга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва хужжатларштиришни қамраб олиш керак. Сиёсий партиялар томонидан хар чоракда депутатлар рейтинглари юзасидан ОАВларида ахборотлар эълон қилишни тадбиқ этиш зарур.

Рўзиев Ҳамза Ҳафизович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-20 18:22:14
Юртимиз алломалари ҳаёти, илмий меросига бағишланган ҳамда диний бағрикенглик мавзуларида халқаро илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш, “Нақшбандхонлик” тадбирини ўтказиш.

Г.Жўраева
Taklif 2020-11-20 18:03:28
Таълим муассасаларида инклюзив таълимга алохида этибор бериш, ушбу йўналишда яратилган шароитларни ўрганиш ва таклифлар бериш (Фарғона)

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 18:03:19
Умумтаълим мактабларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш билан бирга умумтаълим мактабларини замонавий компьютерлар билан таъминлашга ҳам эътибор қаратиш керак.

С.Раҳмонов
Taklif 2020-11-20 18:02:30
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги рўйхатга олиш ва имтиҳонларни ўтказишни тўлиқ рақамлаштириш (электрон ариза тўлдириш ва имтихонларни онлайн олиш тизимини жорий этиш) (Фарғона)

Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-20 18:02:03
Аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашда идора ва ташкилотларнинг вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларини давлат хизматлари агентлигидан билишни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларга иш билан таъминланишида маслаҳатлар беришни ташкил этиш лозим.

С.Раҳмонов
Taklif 2020-11-20 18:01:52
Маҳаллалардан чиқиндиларни хафтанинг маълум бир кунида олиб кетишни барча ҳудуддларда ташкил қилиш, ушбу ишлар учун аҳолидан маълум бир миқдорда белгиланган тартибда пул ундириш, ободонлаштириш бошқармаларига чиқинди ташиш учун маҳсус автотранспортларни кўпайтириш чораларини кўриш (Фарғона)