Нурматов Нуриддин Элёрбек ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:20:47
Аҳолига бошқа мамлакатларга чиқиб, тирикчилик қилишлари, оиласини боқиш учун имконият яратиб бериш, аниқроғи меҳнат миграциясига йўл очиб бериш амалиётини такомиллаштириш керак

Рашида Азамжоновна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:20:00
Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана савдосига доир ягона ёндашувни шакллантириш мақсадида бундай маҳсулотларнинг чакана савдосига доир меёрларни аниқлаштиришни таклиф этаман. Энг муҳими, чакана савдо дори воситаларнинг яроқлилик муддати, сақлаш шароитлари ва сотиш тартибига доир талаб ва қоидаларга мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим.

Очилова Мухтасархон, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:10:52
«Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш лозим.

Напасова Зулхумор
Taklif 2020-11-27 18:35:53
Аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш фаолиятини амалга оширишга рухсат беришни ва бу ҳолатни амалдаги қонунчиликда мутаҳкамлаш.

Салимов Абсамат
Taklif 2020-11-27 18:34:47
Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш керак. Аксарият хорижий давлатларда автомобиль бошқаришга ўн олти ёшдан рухсат берилган. Бу орқали мактабнинг катта синф ўқувчиларини иш билан таъминлаш мумкин бўлади. Агар ўқувчиларнинг бандлигини таминласак, улар орасидаги жиноятчиликни камайтиришга ҳам эришамиз.

Алиқулов Сухроб
Taklif 2020-11-27 18:33:56
Иқтисодиётни янада либераллаштириш.

Насруллаев Феруз
Taklif 2020-11-27 18:31:04
Яширин иқтисодиётни қисқартириш чораларини кўриш.

Нуруллаев Шерзод
Taklif 2020-11-27 18:30:17
Ўқитувчи ва шифокорларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз бериш.

Алиқулов Сардор
Taklif 2020-11-27 18:29:34
Давлат хизматчиларининг барча қатламидаги хизматчиларнинг мол-мулкини мажбурий декларация тўлдиришларини жорий этиш.

Жабборов Мурод
Taklif 2020-11-27 18:28:37
Юртимиз аҳолисининг асосий қисми мусулмон эканлигини инобатга олган холда, озиқ-овқатларнинг барчасига “ҳалол” деган тамғани босишни жорий этиш.

Халимов Бехруз
Taklif 2020-11-27 18:26:56
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ишларини тезлаштириш.

Нуруллаев Одил
Taklif 2020-11-27 18:24:50
“Кредит таътили тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Азизов Анвар
Taklif 2020-11-27 18:22:31
Беш ўринга мўлжаллаган автотранспортларга одам ташишлари учун бериладиган лицензияни бекор қилиш.

Do'siyorov Fayzulla Jalilovich
Taklif 2020-11-27 18:08:39
Suv zar, suvchi zargar. Degan ota-bobolarimiz. Hozirgi vaqtda Suv xo'jaligining oylik maoshi juda kam. Shu sababli shu soha ancha qoloq. Shuning uchun eng avvalo oylik maoshni kutarish zarur.

Do'siyorov Fayzulla Jalilovich
Taklif 2020-11-27 18:04:12
Oliy ta'limga kirish jarayonlaridagi barcha imtiyozlarni bekor qilish zarur. Hamma uchun bir xil bo'lishi zarur.

Исмаилов Бобур (Хоразм вилояти)
Taklif 2020-11-27 17:30:04
Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида жойларда ҳар бир маҳаллада “Bookcafe” фикрлар алмашиш, китоб ўқиш ҳамда кафе услубидаги янгича замонавий йўналишдаги марказлар фаолиятини йўлга қўйиш.

Исмаилов Бобур (Хоразм вилояти)
Taklif 2020-11-27 17:29:15
Ёшларни онлайн даромад топишини ривожлантириш мақсадида ZOOM программасида Маркетинг, Дастурлаш, Дизайн, Сopywriting программаларини кучли мутаҳассисларни жалб қилган ҳолда дастурларни яратиш ва ҳаридор топиш масалалари юзасидан бепул Ўқув семинарлар ташкил этиш.

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-27 17:25:25
Тиббиёт ҳодимларини малакасини оширишни кегайтириш ва онлайн малака ошириш тизимларини ривожлантириш. (Чет эллик ҳамкорлар билан)

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-27 17:23:53
Маҳаллаларда истиқомат қилаётган фуқароларга сифатли психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида ва ўспирин ёшдаги шахсларга ўз вақтида сифатли ва самарали писихологик ёрдам кўрсатиш мақсадида тажриба тариқасида ижтимоий оғир вазиятли маҳаллаларни психолог штати билан таъминлаш.

Хайруллаев Жуманазар Улуғбекович (Навоий)
Taklif 2020-11-27 17:11:12
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг иш фаолиятини мувофиқлаштирувчи индексларни юритиб бориш ва мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва ваколатли вакил тайинлаш