Алиева Олима
Taklif 2020-11-27 22:48:25
Ижтимоий нафакалар алимент микдорларини кайта куриб кайта хисоблаш зарур. Чунки нархлар бозор нархларига умуман мос емас. Масалан минимал алимент 180 минг сум булса у бита боланинг хатоки бир ойлик таглигигахам етмайди еб ичиш кийим харажатларини хисобланини керак. Енг камида 500 минг булиши керак. Енг кам микдорларни хамасини хозирги нарх наво билан солиштириб белгилаш лозим. 14 ёшгача нафаканинг хам микдори жуда кам. Айникса алимент микори хар бир болага 1млн килиб куйилса ажрашишларам анча камаярди. Ажрашиш божлариям 50млн 100млн килиб куйилса натижа анча куринарди.

Икромова Шоҳида Азимовна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:48:16
Электрон судлов тизимининг салбий жиҳатларидан бири сифатида шуни айтиш мумкинки, у аҳолининг ҳамма қатламлари учун бир хил имконият бера олмайди. Жумладан, катта ёшдагиларнинг аксарияти интернет ва компьютердан фойдалана олмайдилар. Қолаверса, қишлоқ жойларда интернетнинг ўзи йўқ эканлиги, тизимдан ёмон мақсадларда фойдаланишга уринишлар бўлиши эҳтимоли борлиги, судялар ва ҳатто суд тизими ходимларида электрон ҳужжатларни ўзгартириш имкони қолиб кетиши каби ҳолатлардан ҳам кўз юмид бўлмайди.

Алимов Азизбек, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:47:52
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Президумининг 2014 йил 9 январдаги қарори билан умумий юрисдикция судларида иштирок этиш қоидалари тасдиқланган ва бу қоидаларда адвокат категорияси йўқ. Бу шуни англатадики, мен эртага фуқаролик паспортим билан судга ажрашиш учун борсам ҳам иштирокчиман, ажрашиш борасида юридик хизмат кўрсатиш учун адвокатлик гувоҳномам билан борсам ҳам, барибир, яна иштирокчиман. Жуда қизиқ ҳолат. Биз қонунчиликка бу борада ўзгартириш киритиш ҳақида таклифлар бергандик, аммо бизни, шунчаки, эшитишмади.

Абдужабборов Нозимжон Юлдашевич, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:47:26
Кўпинча ҳуқуқ-тартибот органлари адвокатга худди хизматкордек муносабатда бўлади ва бу адвокат касбининг обрўйига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Жумладан, ўз устида ишлайдиган адвокатларнинг турли инстанцияларга мурожаатлари кўпинча шунчаки рад этилади. Бу масала қандайдир меъёрий ҳужжатда акс этмас экан, катта эҳтимолга кўра, биз вазиятни ўзгартира олмаймиз, ҳатто адвокат сўровининг ўзига жавоб берилиши борасида ҳам. Энг ёмони, янги қабул қилинган ҳужжатларда ҳам бу борада бўшлиқлар ўтиб кетмоқда. Жумладан, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексда адвокат ва суд вакили ишда иштирок этадиган шахслар рўйхатига ҳам, судловни амалга оширувчи шахслар рўйхатига ҳам киритилмаган. Бундай ҳолат эртага суд жараёнида томонлар ўртасида низолар келтириб чиқаради. Хусусан, у яна кимларгадир ғараз мақсадда фойдаланишлари учун қўл келади. Бу тарзда адвокатни оддий ҳуқуқлардан маҳрум қилган ҳолда яна қандай қилиб унинг ролини ошириш ва малакали ҳимояга эришиш ҳақида гапиришимиз мумкин?

Абдуллаев Абдушукур Ҳамидович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:46:48
Мамлакатдаги ОАВга ахлоқ доирасидан чиқадиган материалларни чоп этишни тақиқлаш ҳақидаги бандларни киритишни таклифини бермоқчиман.

Расулов Фарҳод Анвар ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:46:15
Барча юқори лавозимга тайинланадиган шахслар халқ томонидан тасдиқдан механизмини йўлга қўйиш керак ва дастурда ўз аксини топиши лозим. Ана шунда биз коррупцияни минимал даражага туширамиз ва мансабдор шахслар янада масъулиятли бўлишади

Тешабоев Наврўзбек Қобилжон ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:45:47
Биз таълимни, хусусан санъат соҳасидаги таълимни ҳам ислоҳ қилишимиз керак. Менинг таклифим, продюсерлик факултети очишимиз керак. Маркетинг деган факултет очишимиз керак. Шунда ўзбекистонда олинган киноларни мана шу йўл билан дунёга олиб чиқиш имконияти яратилади.

M.Artikov
Taklif 2020-11-27 22:38:10
Sektorlar faoliyatidan voz kechish, temir, ayollar va yoshlar daftarini amaliyotdan chiqarib tawlaw, Mamlakatimizda kambag'al oila yo'q, chunki ochdan qolgan oila mavjud emas, odamlar faqat boqimandachilikka o'rganib qolmoqda. O'zlari yashash uchun kurashish kerak

M.Artikov
Taklif 2020-11-27 22:34:21
Sektorlar faoliyatidan voz kechish, har bir idora va tashkilot faqat o'zining funksional faoliyatini amalga oshirsin.

Абдумалик Норбаев
Taklif 2020-11-27 21:32:27
1. Коррупцияга йул очиб бериши мумкин булган барча хукумат ва идоралар томонидан кабул килинган ва килинаётган карор ва буйрукларни куриб чикиб, бекор килиш керак. Мисол учун, чет элда ишлаб чикарилган автомобилларни газ ускунаси билан жихозлаш учун Республика ГАИ сидан рухсат олиш кераклиги, бу оддий куринишдаги коррупцион схема. 2. Фукоролар узлари учун керакли хужжатларни давлат идораларидан олиш жараёнларини инсон омилидан холи килиш учун, зудлик билан узилишларсиз ишлайдиган онлайн платформаларни яратиш керак. Мисол учун, давлат архивларидан иш хаки тугрисидаги маълумотномаларни олишда ва х.к. 3.Хайдовчилик гувохномаларини 16 ёшдан бериш тугрисидаги таклифларни рад килиш керак, чунки бу потенциал йул харакати коидаларини бузиб, инсонлар хаётига хавф солувчи гудаклар кулига курол бериш билан тенг.

КОСИМБЕТОВА БИЙБИСАНЕМ
Taklif 2020-11-27 21:23:09
Давлат ва жамият курилиш тизимини такомиллаштириш менинг илтимос ва таклифим шундан иборатки, хар битта сохада уз мутахассис кадрлар хок хоким уринбосорлари хок идора рахбарлари булсин соха эгалари ишласа яхши буларди.

Бозорбоев Бахромжон Рахимович
Taklif 2020-11-27 20:51:49
Хоразм вилояти Гурлан туманига темир йўл ОЛИБ келиш

Бозорбоев Бахромжон Рахимович
Taklif 2020-11-27 20:51:16
Хоразм вилояти Гурлан туманига темир йўл ОЛИБ келиш

Турдиқулов Дилшодбек Бахромжонович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:24:57
Чекка қишлоқларни юқори интернет тизими билан таъминланишини қайтадан давлат дастурига киритиш зарур. 2020 йилда давлат дастурига киритилган қишлоқлар ҳамон интернет воситасисиз қолмоқда ва касб ҳунар техникумларини юқори сифатли интернет тармоғига улаш керак.

Зайноббуддинов Сардор Маликжон ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:24:28
Статистика соҳасида зудлик билан эсти тизимдан чиқиб статистика сифатни бошқариш дастури (DatCam) ва бизнес-жараёнларни бошқаришнинг халқаро моделларини (GAMSO ва GSBPM моделлари) амалиётга кенг жорий қилиш зарур. Натижада, мамлакатимиз ҳақидаги статистик маълумотларнинг ишончлилиги ва шаффофлиги даражаси янада ортади.

Тургунов Вохобжон, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:24:04
Сўғурталаш тизимини такомиллаштириш таклифини бераман. Мамлакатимизда суғурта тўловларининг камлиги учта асосий сабаб билан асослантирилади. Биринчидан, компаниялар ўртасида рақобат муҳити йўқ. Иккинчидан, тарифлар ҳамон юқори. Учинчидан эса, кўрилган зарарни қоплаб бермаслик ҳолати ҳамон юқорилигича қолмоқда. Зарарни қопламасликнинг сабаби, ҳар бир суғурта ташкилоти шартномани ўзига мослаштириб тузиб олади ва мижозларнинг манфаатлари иккинчи даражали бўлиб қолган.

Сафаров Имом Комилович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:23:39
Ўзбекистонда таълим сифатини тубдан радикал даражада кўтариш. Миллий иқтисодиётда катта ресурслар сарфи ва халқимизнинг машаққатли меҳнати эвазига яратилган товар ва хизматлпрнинг жаҳон бозорида рақобатбардош бўлиши учун улар, биринчидан, сифати юқори, иккинчидан эса, нархи арзон бўлиши керак (Хитой тажрибаси). Сифати юқори, лекин нархи арзон рақобатбардош маҳсулотни фақат сифатли меҳнат билан яратиш мумкин. Сифатсиз меҳнат билан рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш тўғрисида ўйлаш – булутсиз мусаффо осмондан ёмғир ёғишига умидвор бўлишдек маъносиз.

Назиров Шохмурод Жўрабек ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:23:13
Барча туманларда дастлаб 1 та, кейинчалик 2-3 тагача қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик-йирик давлат хўжаликларини ташкил этиш. Яқинда сайтда эълон қилинган Kun.uz мухбирларининг интервьюсида иштирок этган йигит ақалли 0,5 га ер майдони бўлса, Ўзбекистонга қайтишга тайёр эканлигини, ҳаттоки ерга нима экиб, қандай даромад олишни ҳам яхши билишини маълум қилган. Лекин ерни бундай тақсимлаб бериш ер ресурсларидан унумли фойдаланиш тамойилларига мос келмайди. Бироқ мингта, икки мингта эҳтиёжмандларга ажратиладиган ер майдонларини бирлаштириб, 500 га ёки 1000 га ер майдонида йирик хўжалик ташкил этилиб, барча ерга талабгорларни ерда ишлашга жалб этилса, унда кўлам самараси эвазига катта даромад олиш мумкин. Бундай йирик хўжаликларни ташкил этиш дастлаб камбағалликка қарши кураш учун назарда тутилган давлат ресурсларини жалб этиш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари, хўжалик инвестицион фаолиятига юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этишни рағбатлантирувчи ва ундан банк фоиз ставкаларидан юқори даромад олишни таъминловчи самарали механизмлар тизими яратилиши ва амалиётга жорий этилмоғи лозим

Самадов Обид Тешабоевич, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:22:03
“Иш ҳақи минимуми” ва “Яшаш минимуми” тўғрисида қонунларни қабул қилиш ва амалиётга жорий этиш. Ушбу чора мамлакатда яратилган ва бозор субъектлари орасида тақсимланиши лоим бўлган миллий даромадда ёлланма ишчиларнинг улушини адолат юзасидан оқилона даражада кўтариш орқали нафақат меҳнат миграциясини хоҳиш қилувчилар сонини қисқартириш, балки мамлакатда бошланган камбағалликка қарши кураш стратегиясини амалга оширишнинг ҳам муҳим воситаларидан бири ҳисобланади.

Яқубова Шахбозбек Қаюмович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 19:21:26
Меҳнат миграциясини Ўзбекистон меҳнат бозоридаги ишчи кучи таклифи ва унга бўлган талаб ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш, меҳнат мигрантлари ишлаб топган даромад ҳисобидан миллий иқтисодиётга қўшимча мадад бериш воситаси сифатида қараш сиёсатини давом эттириш. Бу мамлакатда бандлик муаммосини ҳал этишнинг энг осон ва камчиқим йўли