Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:10:07
Мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини, хусусан томорқа хўжаликларини ташкил этиш орқали, маҳаллада ҳақиқий мулкдорлар синфини кенгайтиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркор аёлларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган чора тадбирларни кўриш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:09:40
Республикамизда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳамда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:09:11
Шаҳар ва туманлар марказларида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли (сантехника хизмати, электрик, лифтёр каби) сервис хизматларини кўрсатувчи шахобчалар фаолиятини жорий этиш керак. Давлат томонидан ушбу сервис корхоналари фаолияти назоратга олинса хонадон эгаларига кафолатли хизмат кўрсатилишида жуда катта кўмак бўлади.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:08:28
Мамлакатимизда ЯИМда хизмат кўрсатиш хажмини кўпайтириш, янги иш ўринларини барпо этиш мақсадида ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманларда сервис ва хизмат (сартарошхона, эдикдўзлик, хическа, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, сантехника хизмати каби) кўрсатиш уюшмаларини ташкил этиш. Уюшмаларга хизмат кўрсатиш секторидан ишловчиларга мехнат дафтарчаларини юритиш, улар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан (солиқ тушумлари, пенсия ажратмасига тушумлари, санитария ва мехнат мухофазасига риоя этиш каби) кўмак бериш вазифасини юклатиш.

Жонли табиат жамоат бирлашмаси (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:37:47
Осиё гепардини Эрон Ислом Республикасидан олиб келиб Ўзбе-кистонда, яъни Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигида унинг популяциясини тиклаш. Маълумки, бир аср (100 йил) мабойнида, Марказий Осиё, жумладан Ўз-бекистон ҳудудида турон йўлбарси, гепард, қоплон, гиена, қизил бўри, Орол сулаймон балиғи, астрагал, лола, ширачлар каби кўпгина эндемик ҳамда ноёб ҳайвон ва ўсимликларнинг турлари бутунлай учрамай қолди. Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, АҚШда Конгресс ёрда-мида кондор йиртқич қуши популяцияси тикланди, Россия президенти В.Путинниг ташаббуси билан Уссури йўлбарси сони белгиланган миқдорга етказилди, бундан ташқари Қозоғистонда турон йўлбарси (Уссури йўлбар-си олиб келинган) популяциясини тиклашга киришилган. Минг афсуски, “Қизил китоб”га ишониб қолибми, гепарднинг Осиё кенжа тури – Acinonyx jubatus (Schreder, 1776) Марказий Осиё мамлакат-лари, жумладан Ўзбекистон табиатидан умуман йўқ бўлиб кетди.

Жонли табиат жамоат бирлашмаси (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:36:57
Соғлом турмуш тарзининг таркибий қисмларидан бири ҳисоблан-ган тўғри овқатланиш тартибини ҳаётга тадбиқ этиш. Маълумки, кундалик ҳаётимизда дастурхонга калорияга бой овқатлар тортиладиган туйлар, тўғилган кунлар, дўстона ўтиришлар, учрашувлар... асосан кеч пайт, уйқудан олдин, ўтказилиши анъанавий турмуш тарзига мустаҳкам боғланиб қолган. Бунда овқатланишнинг олтин қоидаси “кучқурунги овқатни қўшнинг билан егин!”, яъни умумий овқат миқдориниг 50%ни тушликда емоқ ло-зимлиги оддий ҳаётимиздан чиқиб кетмоқда. Бу ҳолат юрак – қон тизими касалликлари, семизлик... каби касаллик-ларнинг кўпайишини олиб келганлиги кундай равшан. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги то-монидан тўғри овқатланиш, яъни овқатланишнинг асосий қисми тушликда қабул қилиниши шарт эканлигини ОАВларида кенг тарғибот қилиш ва бу талабни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича Низом ишлаб чиқиши лозим.

Жонли табиат жамоат бирлашмаси (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:36:20
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқарувчи ва уларга масъул бўл-ган ягона Агентлик ташкил этиш. Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида мавжуд муҳофаза этила-диган табиий ҳудудлар (МЭТҲ) учта давлат қўмиталари: Ўзбекистон Рес-публикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси геология давлат қўмитаси тасарруфида ва бошқарувида фа-олият олиб боришмоқда. МЭТҲларни моддий таъминоти ва назорати битта давлат органида бўлиши мавжуд қонунчилик талабларига зид бўлганлигидан келиб чиққан холда, Биз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида муҳо-фаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқарувчи ва уларга масъул ягона Агентлик ташкил этиш лозим. Умуман олганда, учта қўмита қарамоғидан МЭТҲларни чиқариб бит-та субъектга бириктириб қўйиш ноёб ҳайвон ва ўсимлик турларини сақлаб қолиш, муҳофаза қилиш ҳамда кўпайтириш йўналишида самарали ва барқарор ечим бўлишига ишончимиз комил.

Жонли табиат жамоат бирлашмаси (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:35:22
Ўзбекистонда ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси кадастри ишларини амалга ошириш. Ўзбекистонда кадастр тизими 27 хил йўналишда фаолият олиб бораёт-ган бўлса, уларнинг ичида, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси кадастри ишлари эса энг паст даражада юритилмоқда десак муболаға бўлмас. Масалан, Республика ҳудудида нечта тулки, қум товушқони... бор, не-ча гектар майдонда қандим ўсмоқда? Умуман, шу каби маълумотларга эга эмасмиз. Биологик объектларнинг кадастр маълумотлари нима учун керак? Аввалом бор, экологик назорат рақамлаштирилган бўлади, яъни маъ-лум бир ҳудудни табиатдан фойдаланувчи субъектга берилаётган жараёнда ҳудуддаги ҳайвон ва ўсимликлар омонот тариқасида топширилади. Иккинчидан, биобойликларидан фойдаланувчи субъектлар ўзига би-риктирилган ҳудудда сон, миқдор ва сифат жиҳатдан қанча ҳайвон ва ўсимлик борлигини билган холда уларни муҳофаза этади. Бу, яъни ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси кадастрини барқарор тизи-ми юритилмас экан Ўзбекистоннинг флора ва фаунасидан турларнинг генетик жиҳатдан юқолиши давом этаверади. Ушбу масалага, яъни Республикамизнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунё-сини турларини бирламчи мониторинг қилиш ва кадастр ҳужжатларини тузишга жиддий қараш даври келди, яъни бу муаммо замон талабига айла-ниб улгурганига анча бўлди.

Жонли табиат жамоат бирлашмаси (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:34:11
Маиший чиқиндиларни ташлаш, йиғиш, олиб чиқиб кетиш ва кў-миш жараёнидан тўлиқ воз кечиб, жойларда чиқиндиларни сара-лашнинг барқарор тизимини шакллантириш. Сир эмас, маиший чиқиндиларни ташлаш, йиғиш, олиб чиқиб кетиш ва кўмиш жараёнида давлат бюджетидан жуда катта маблағлар сарф эти-лади. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда чиқитларни саралаш ва қайта ишлаш тизими тегишли тартибда олиб борилмаяпди. Бу фаолият хозирги замон талабларига жавоб бера олмаяпди. Чиқинди қутилари ва полигонлардаги саралаш ишлари антисанитар ва антигигиеник шароитларда бажарилмоқда. Агар маиший чиқитлар уйда, ҳар бир ишхона, корхона ва ташкилот-ларда, яъни жойларда турига қараб сараланса ва алоҳида - алоҳида қабул қилувчи субъектларга топширилса самарали ва барқарор ишлайдиган янги тизим яратилган бўлар эди.

Жонли табиат жамоат бирлашмаси (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:33:16
Ўзбекистонда “Соғлом муҳит - соғлом инсон - соғлом ақл” ғоясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга тадбиқ этиш Маълумки, инсоннинг иммунитет тизими ҳар қандай инфекцион ка-салликларга, жумладан каронавирусга ҳам, қарши кураша оладиган ягона мудофаа тизимидир. Таъкидлаш лозимки, қаерда умумий экологик вазият оғир бўлса, бу холат уша ҳудудда яшовчи одамларнинг иммунитетига албатта салбий таъсир кўрсатади ва инсон иммунитетининг кучсизлани-шига ҳамда пасайишига олиб боради. Натижада, инсонлар касалликларга тез чалинадиган бўлиб қолишади. Иммунитетнинг асосий кушандалари - бу хозиргача инсоният томони-дан ишлаб чиқилган 9,0 млн. хилга яқин ксенобиотик, яъни одам қони учун ёт бўлган кимёвий брикмалардир. Уларнинг 200 дан ортиқ тури одам организмига ўта оғир таъсир этувчи барқарор моддалардир. Демак, бензол, асбест, пестицидлар, оғир металлар, ҳар хил бўёқлар, озиқ – овқатларга қўшиладиган кимёвий қўшимчалар... дан фойдаланишда қатъий амалий нормаларни қўллаш ҳамда бу муаммолар ечимларини то-пишга илмий асосда ёндашиш вақти келди.

Баратов Бобур Бахромович (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:32:16
Хафтанинг бир кунини транспортсиз кун этиб қатъий белгилаб қўйиш керак. Айнан шу куни барча жамоат транспортидан фойдаланиши керак.

Хамидов Шохрух Фарходович (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:29:34
Навоий вилояти саноатлашган ҳудудлигини инобатга олиб велосопед йўлакларини ташкил этиш керак.

Хайдаров Сухроб (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:28:42
Вилоятда ёшлар учун IT Park фаолиятини йўлга қўйиш керак.

Нишонов Дониёр (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:28:11
Навоий вилоятида Қишлоқ хўжалиги соҳасида институт очиш керак.

Рахматов Илхом Хикматович (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:27:23
Навоий вилоятида тиббиёт институти ёки тиббиёт институтларининг филиалларини очиш таклифини бераман

Башорат Раззоқова, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-26 09:04:18
Ихтиёрий суғуртанинг суст ривожланаётганлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг суғурта мукофотларини тўлаш учун маблағлари йўқлиги, шунингдек, фермерларнинг молиявий фаровонлигини ҳимоя қилиш механизми сифатида суғурта моҳиятини тушунмаслиги билан боғлиқ. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалигидаги хатарларнинг аксарияти фақат ўзаро суғурта орқали тўлиқ ва ишончли ҳимоя қилиниши мумкин.

Б.Юнусова, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-26 09:03:47
Ўзбекистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни ишлаб чиқиш зарур.

Сайфулло Сафаров, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-26 09:03:19
Энг аввало, ёшларнинг қонунни билишлари, тўлиқ англаш ва унга риоя этиш борасидаги тарбияларига алоҳида эътибор қаратмоқ лозим. Тартибга солиш тўғрисидаги қонуннинг амалий хусусиятларига оид қисқа метражли тарғибот филмлар, бадиий сериаллар, ҳужжатли филмлар, мултфилмлар ёшлар онгига керакли ислоҳотларни жойлаштириши мумкин. Бу эса, ёшларнинг ўзларидан олдинги авлод вакилларининг камчиликларидан узоқроқ тарбия олишлари, ҳушёрроқ бўлишлари ҳамда эскирган ва зарарли анъаналардан воз кечишларига имкон яратади. Яъни биз соғлом миллатнинг ижтимоий пойдеворини ҳозирдан қўйишимиз керак.

Орзиқулова Ирода Абдулҳамидовна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-26 09:02:52
Риэлторлик фаолиятини тартибга солиш борасидаги ягона давлат сиёсатини белгилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, уни ривожланиш истиқболларини белгилаш таклифини киритмоқчиман.

Қобилов МухаммадРизо Хусанович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-26 09:02:23
Адвокатлик фаолияти суд органларига ўхшаш мустақил бўлиш лозим, уни телефонини эшитиш ёки бошқа ҳуқуқларини чеклайдиган харакатларни содир қилиш орқали химояси остидаги ишни амалга оширишда бази чекловларга учраши мумкин. Прокурор конунни аниқ ва бир хилда бажарилишини назорат қилувчи орган сифатида қарйдиган бўлсак, шу жумладан уни ўзи хам жиноят ишини тергов қилиши билан бирга барча тергов органларини назорат қилади. тергов органлари томонидан тузилган айблов хулосаларини ёки бошқа кўринишдаги қарорларини тасдиқлайди. ушбу жараёнда адвокатни ўрни хам мавжудлигини унитмаслик керак деб хисоблайман.