"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:16:10
Оролбўйи ҳудудида яшил иқтисодиётга ўтишни ривожлантириш зарур.

Аннаев Рустам
Taklif 2020-11-23 16:15:54
Яқин йилларда аҳоли учун қурилган янги намунали уй-жой массивларида мавжуд ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани инвентаризациядан ўтказиш (мактаб, боғча, оилавий поликлиника, ички йўллар, ташқи ёритқичлар, деҳқон бозори, МФЙ маъмурияти, кучалар номи, уй рақамлари ва ҳоказо). Мавжуд камчиликларни 2021 йил учун маҳаллий дастурларга киритиш орқали инфратузилмадаги камчиликларни бартараф этиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-23 16:15:20
Давлат томонидан, ихтиёрийлик асосида аҳоли хонадонларида шартнома асосида мини-иссиқхоналар қуриш ишларини эксперимент тарзда йўлга қўйиш. Тайёр маҳсулотларни ҳам давлатга, марказлашган ҳолда экспорт учун сотиш амалиётини жорий этиш.

Қобилов Умидилло
Taklif 2020-11-23 16:14:08
Ҳудудларда етиштирлаётган пахта хом ашёсини жойида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сифатида экспорт қилишни йўлга қуйиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-23 16:13:28
Жамоат ташкилотлари фаолиятини оммалаштириш ҳамда ёшлар ўртасида ушбу сектор жозибадорлиги ошириш мақсадида айрим ОТМларда уларни фаолияти билан яқинроқ таништириш тизимини йўлга қўйиш. Ўз навбатида бу чоралар келажакда учинчи секторга ёш кадрлар оқими таъминлайди.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-23 16:09:54
Республика аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида инновация ғоялари танловини ташкиллаштириш орқали ҳар бир ҳудудга мос сув таъминот тизимини жорий қилиш керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-23 16:03:28
Миллатлараро тотувликни таъминлаш мақсадида қўшни давлат вакиллари иштирокида ҳар ойни бир миллат маданий ва тижорий ойлиги сифатида эълон қилиб ўша миллат вакиллари иштирокида маданий кечалар, кино кунлари ва бизнес ярмаркаларини ўтказиб бориш керак.(Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:53:13
Аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини оширишда Германия каби хорижий давлатлар тажрибасида жуда кўплаб илғор тажрибалар мавжуд. Шу тажрибаларни ўзимизни минталитетимиздан келиб чиқиб ёндашиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, Банк хизмати, молия ва иқтисодий соҳалари ходимларини алоҳида молиявий саводхонлкни ошириш бўйича курсларда ўқитиб, янги ташкил этилаётган маҳалла ва оила вазирлигининг ҳудудлардаги бошқарма, бўлимлари ва фуқаролар йиғинларида ҳар бир ҳудудда молиявий саводхонликни оширишнинг тизимли ёндашувлари ишлаб чиқилиши зарур. Чунки аҳолини молиявий саводхонлигини оширмасдан туриб, оилаларнинг рўзғорни бутлаш, оилавий бюджет масаласидаги кўникмаларини ривожлантирмай туриб тадбиркорлик ва форовонликни юксалтиришнинг имкони йўқ. - Шаҳриёр Холбаев

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:52:38
Банк тизимида инсон омилини чеклаган ҳолда рақамли технологияларни кенг қўллашнинг бир кўриниши ҳозирги кунда Телефон иловаси орқали Овердраф кредитларини инсон оимили чекланган ҳолда иш ҳақи ва кафилнинг иш ҳақи маълумотларни тақдим этмасдан, электрон тартибда пластик карточкаларга ташлаб берилиши мисол бўлиши мумкин. Бу тизим асосан стабил иш ҳақи олувчи бюджет ва корхоналарининг ишчи ходимларига берилмоқда. Банк тизимида, айтайлик ҳужжатларнинг нотариат тасдиқлаш рақамли технологиялар орқали ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, айтайлик кредит олмоқчи бўлган одамда электрон рақамли имзо орқали мурожаат қилиб тўғридан тўғри кредит расмийлаштириш ёки омонатга пул қўмоқчи бўлган шахс тўғридан тўғри пулини омонатга қўйиб, муддати келганда кредит фоизларини тўлаш ёки омонат фоизларини олиш, ишлатиш имкониятига эга бўладиган тизим ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. - Шаҳриёр Холбаев

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:51:58
Хитойликларда бир нақл бор:"Юзида табассуми бўлмаган одам дўкон очиб ўтирмасин". Тадбиркорлик субъектларида савдо маданиятини юксалтириш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, Савдода товарларнинг стандартлаштиришга доир ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни ҳам такомиллаштиришни тақазо қилади. - Шаҳриёр Холбаев

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:51:22
Жисмоний шахсларнинг ҳисобланган ва тўланган мол-мулк ва ер солиқларини банк, кадастр ва солик органларини боғлиқликлардаги тегишлича маълумотларни тўғридан тўғри СТИР рақамлари орқали маълумотларини кўриш, тўланганлигини текшириш, Солиқни тўлаш, даҳлдорликни ошириш ғоявий платформалари ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир. - Шаҳриёр Холбаев

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:50:47
Банклар фаолиятида рақамли технологияларни қўллашни кенг жорий қилиш. Шунингдек, фуқаролар ва банклар ўртасида ишончни янада мустаҳкамлаш борасидаги тизимли ишларни янада такомиллаштириш. Хорижий давлатларда банкларида рақамли технологиялар орқали банклардан кредитлар олиш, пулларини омонатга қўйиш тизимлари жуда соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Тўғри бизларни ҳам банкларимизда аста секинлик билан бу тизимларни маълум бир кўринишлари амалга оширилмоқда. Лекин, жуда кам. Масалан, Жанубий Корея, Сингапур, Япония ва Германияда банк тизимидаги тизимли ёндошувларга тарихи ва ҳозирги кундаги ҳолатида яққол кўзга ташланиб турибди. - Шаҳриёр Холбаев

Саттарова Хулкарой Набижоновна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-23 15:48:13
Необходимо создать единый реестр получателей социальной помощи (предварительные наработки были у Минтруда и Всемирного банка). Возможно, имеет смысл продолжить работу по социальной защите уже в рамках нового Министерства махалли и семьи либо создать отдельное Министерство/Агентство по соцзащите.

Холиқов Шухратбек Абдумажидович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-23 15:47:35
Нехватка учебных часов – это главная проблема, связанная с преподаванием русского языка в школах Узбекистана.

Жабборо Элдор Фурқатович
Taklif 2020-11-23 15:46:58
Ҳудудлардаги мавжуд мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат маъсулотларини етказиб берилишида (корхоналарни танлашда) шаффофликга амал қилишда ушбу маҳсулотларни етказиш билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг электрон базасини шакллантириш ҳамда ижтимоий тармоқларда тендерни эълон қилиш. (бу маҳсулотлар арзон ва сифатли бўлиш шарти билан)

Турсунов Жамолдин Содиқжонович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-23 15:46:57
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сонли фармони ижроси таъминланмаган. Давлат Дастурига қайтадан киритиш ва қатьий ижро назоратини таъминлаш.

Комолов Миржалол Мухиддин ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-23 15:46:18
Таклиф: Сифатсиз уйлар қуришнинг олдини олиш мақсадида илгари қурилиш ташкилотлари ўртасидаги тендерлар Қурилиш вазирлигининг Тендер-консалтинги орқали уюштирилган. Ўша пайтда тендерда қатнашиш учун пудратчилар муайян шартларга жавоб бериши, масалан, малака ва кўникмага эга бўлган ишчи-ходимларга эга бўлиши, банкдаги ҳисоб-рақамида маълум бир миқдорда маблағи бўлиши талаб этилган. Кейинчалик бу ваколат маҳаллий ҳокимликларга ўтиб кетган. Ҳозирги кунда уй-жойларни қуриш, ҳаттоки, давлат дастурига киритилган иншоотларни қуриш учун тендер ўтказилмаятганлиги холатлари кўп учрамоқда, фақатгина маҳаллий ҳокимлик органларининг ўзи танлов ўтказиб, объектларни қурилиш-пудрат ташкилотларига бераётгани оқибатида сифатсиз биноларни қурилишига сабаб бўлмоқда.

Қобилжонов Ахрорбек Қудратович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-23 15:45:32
Мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурига андрагогика қоидаларини жорий қилиш; Ушбу тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши республика катта ёшдагилар ва ҳаёт давомидаги таълим соҳаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши мумкин Кўплаб чет эл мамлакатларида оммавийлашган Катта ёшдагилар таълим муассасалари Халқ Университети – маълумот даражаси ва ёшидан қатъий назар маданиятни ва касбий маҳоратни оширишга кўмаклашувчи оммабоп маърифат муассасасидир. Халқ Университети кўпинча катта ёшдагилар таълим тизимига киритилади. Биринчи Халқ Университети 1844 йилда Данияда Н.Ф. Грундтвиг томонидан ташкил қилинган. XIX асрнинг 40-70 йилларида бундай турдаги ўқув муассасалари Скандинавия мамлакатларида, Германия ва Финляндияда пайдо бўлган. Бошқа турдаги Халқ Университети Англияда ривож топди, 1870 йилда Кембриж университети қошида Очиқ университет ташкил қилинди. Бу ерда университет профессорлари маърузалар ўқишарди ва машғулотлар олиб боришарди.

Турсунова Наргиза Элдоровна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-23 15:44:47
Таклиф: Ёш оилалар билан ишлаш ва уларнинг ажрашиб кетиши олдини олиш мақсадида ибратли амалларни бажараётган “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан оиланинг асосий бўлаги бўлган – фарзандларнинг носоғлом муҳитда қолмаслиги ва қаровсиз болалар тарбияси учун ҳам масъулиятдорликни зиммасига олса, мақсадли дастурлар тузилса, натижадорликка эришилади. Ваҳоланки, ёш оилалар ўртасида ажримлар сонини қисқартириш борасидаги асл мақсад – болаларнинг ота-онасиз қолиши ҳамда ўсмирларнинг ҳам ноқобил йўлларга кириб кетишининг олдини олиш билан боғлиқ.

Ахмедова Лализа Санжаровна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-23 15:44:00
Таклиф: 2021 йил Давлат дасутрини ишлаб чиқишда ижтимоий соҳа ҳисобланган ногиронлиги бўлган шахсларга, ёшларга оид интерфаол дастурларни ишлаб чиқиш.