Фазлиддин.Юнусов
Taklif 2020-12-02 17:40:34
Шахар ва туман худудларида тадбиркорлар томонидан ташкил этилаётган хайрия дорихоналари очилишида амалий кўмак бериш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-02 17:39:17
Шахар ва туман худудларида тадбиркорлар томонидан ташкил этилаётган хайрия дорихоналари очилишида амалий кўмак бериш

Нажмиддинова Зулфия Икромхоновна
Taklif 2020-12-02 17:38:51
Мавжуд хусусий мактабларга ўқувчиларни билимини янада ошириш мақсадида чет элдан малакали мутахассислар жалб этиш

Фазлиддин.Юнусов
Taklif 2020-12-02 17:37:18
Экологик тарбияни шакллантиришга хизмат қилувчи қисқа, оммабоп, илмий асосланган маълумотларни ўзида жам этган медиамаҳсулотлар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва оммалаштириш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-02 17:35:42
“Бола ҳуқуқлари кафолатлари” тўғрисидаги Қонунни бола ҳуқуқ эркинликлари бўйича бандларини такомиллаштириш

Азамжон Қўчқоров
Taklif 2020-12-02 17:27:55
Хар бир туманда кишлоқ хўжалик махсулотларини турлари буйича юридик, жисмоний шахсларни қамраб олувчи маълумотларни базасини яратувчи тизим ташкил этиш

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-12-02 17:25:36
Хар бир туманда кишлоқ хужалик махсулотларини сифатли, химиясиз етиштириш учун фойдали хашаротлар тайёрловчи биофабрикалар ташкил этиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:21:03
Вилоятлар кесимида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш ва бунда аҳолини турли жинси, ёши, соҳасикаби тоифаларга ажратган ҳолда қамровни кенгайтириш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:18:37
Ички ишлар ва уларнинг тузилмасига таъаллуқли бўлган ҳар бир органларини қайтадан ислоҳ этиш ва уларни фаолиятини профессионал тузилмага айлантириш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:15:28
Умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг билим даражасини аниқ кўрсатадиган ва сифат жиҳатидан юқори самарадорликка эришадиган ўқитувчиларни саралаш босқичини амалга ошириш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:13:54
Мавсумий эҳтиёж талаби юқори бўладиган товарларга нисбатан қатъий назорат ўтказиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:03:47
Прокуратура органларидаги фаолият юритадиган ҳар бир инстанцияни ахборотини веб саҳифаларда жойлаштириш ва ҳисоботларини онлайн ўрганиш режимини жорий этиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:01:05
Давлат раҳбарининг расмий ташриф билан чет элга боришидан олдин ўша давлат билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли таклифларини эшитиш тизимини яратиш керак

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 16:57:43
Банк карталари орқали микрокредитни расмийлаштиришни соддалаштириш керак. Ундаги тўлов суммаси ва муддатини ошириш керак.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-12-02 16:51:16
Халқнинг сиесий онгини ўстириш, сиесий китобхонликни ошириш, сиёсат бўйича хорижий адабиетларни таржимаси хамда чоп этилишини кўпайтириш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 16:29:46
Иккиламчи бозордаги уй-жойларни бериш тартибини имтиёзли йўлга қўйиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 16:20:29
Чўл зонасидан ўтувчи республика тасарруфидаги сув ўтказувчи иншоотларнинг атрофида ерларни деҳқон хўжалиги вакилларига ўзлаштиришлари учун рухсат бериш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 15:44:02
Бир йилда битта инсон учун мажбурий ўзлаштирилиши керак бўлган восита ва хизматлар турлари, уларнинг муддатлари базасини яратиш керак. Фойдаланилганлик ҳолати бўйича таҳлилий мониторинг юритилиши шарт.

Ш.Жабборов (Самарқанд)
Taklif 2020-12-02 10:55:18
Мактабгача таълим соҳасида хусусий нодавлат МТТ лар ташкил этиш учун фоиз миқдорлари камайтирилган кредитларни кўпайтириш. - (Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси)

Ш.Жабборов (Самарқанд)
Taklif 2020-12-02 10:53:29
Ракамли иктисодиётни ривожлантириш дастурига мувофик туманларда фаолият курсатаётган бирламчи тиббий санитария муассасаларида жумладан оилавий шифокорлик пунктлари хамда оилавий поликлиникаларда электрон поликлиника тизимини жорий килиш максадида оптик толали интернет тармогини утказиш, ушбу муасссаларда фаолият юритаётган барча ходимларни ахборот инновацион технологиялар сохаси буйича билим куникмаларини ошириш ва уларни малакасини ошириш механизмини жорий килиш, урта тиббиёт ходимларини касбий малакасига компьютер ва ахборот алмашуви буйича укув соатларини кушиш оркали ишга факат амалий куникмаси бор ходимларни ишга кабул килиш мумкинлигини белгилаб қўйиш. - (Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси)