Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 22:16:35
Киберхавфсизлик бўйича махсус дастурчи ёшлар гуруҳини тузиш ва уларни ўқитиш бўйича давлат кўмаги асосида умрбодлик нафақа ва таълим имтиёзлари яратиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 22:15:13
Ўзбекистонда ноодатий спорт турларини оммалаштириш керак. Ҳозирда расман ўтказилмай келадиган ва жаҳонда тан олинган турли йўналишлар бўйича

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 22:13:54
Кадрларни касбий ўсиши ва тегишли лавозимларда ишлаши бўйича қонун билан тартибга солинган муддатлардаги иш даврини белгиловчи меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш керак. Ҳар қандай давлат органи ходими беш, ўн, йигирма ва ҳоказо йиладн сўнг қайси жойда ким бўлиб ишлашини билсин.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 21:59:48
Олийгоҳ бакалаврдан юқори даража вакиллари учун ҳам ўқиб ва ҳам ишлашига етарли шароит яратиш, бунда асосан уларнинг асосий иш жойларидаги 1 ставка тўлиқ иш ўрнини сақлаган ҳолда амалга ошириш тизимини яратиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 21:57:13
Ҳар қандай дастурларнинг банди бўйича жавобгар бўлган амалдор ёки масъул шахсга шу ижронинг даражасига қараб рағбатлантириш механизмини жорий этиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 21:55:27
Давлат органларининг натижадорлик бўйича махсус рейтингини юритиш керак

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 21:53:52
Кибер спорт турлари ва тотализатор бўйича халқаро меъёрий ва кафолатли шартномаларни тузиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 21:53:52
Кибер спорт турлари ва тотализатор бўйича халқаро меъёрий ва кафолатли шартномаларни тузиш.

Мирзақобулов ЖавоҳирБахтиёржон ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:58:13
Олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасалари ва ташкилотларини тугатгандан кейин давлат ташкилотларидаги вакант лавозимга ишга кираётган ҳамда иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб уларнинг иш фаолиятини ўзлаштириш бўйича кўрсаткич ишлаб чиқган ҳолда бохолаш меъзонларини яратиш лозим.

Жўрабекова Ҳабиба Мадаминовна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:57:53
Давлат хизматчилари ҳуқуқий саводхонлик даражаси бўйича ҳар уч йилда бир марта эмас ҳар 6 ойда режали баҳолашдан ўтиши шарт. Чунки қабул қилинаётган қарор ва фармонлар жуда кўп ва давлат хизматчиларининг кўпчилиги эсқи қарор ва фармонлар билан ишламоқда.

Ziyatdinova Shahnoza Tursunboy qizi, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:57:28
Аҳоли талабидан келиб чиқган ҳолда, янги йўналишлар очиш керак ва мавжудларини қайта кўриб чиқиш, автобус бекатларини реконструция қилиш, бунга хусусий секторни жалб қилиш зарур

Saidov Saydullohon Tursunboyevich, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:57:05
Транспорт-логистика масалаларига бугунги кунда Ўзбекистонда илм томонидан ёндашилмаган. Ушбу соҳани ривожлантириз зарур. Бундан ташқари замонавий кадрларнинг етишмаслиги бу соҳадаги энг оғриқли муаммо.

Sobirjonov Husniddin Mahammadjonovich, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:56:41
Юртимизда ишлаб чиқарилаётган автобусларнинг нархи хорижникига нисбатан жуда юқори, шу боис маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, автобус ва микроавтобуслар нархини тушириш муҳим.

Gulomov Jaloliddin Isroiljon o\'g\'li, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:56:13
Вилоятларда транспорт паркини янгилаш учун келгуси йилда қўшимча автобусларга эҳтиёж мавжуд. Давлат дастурига киритиш мақсадга мувофиқ.

Расулов Фазлиддин Дилбарович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:55:50
Коррупция схемаларида иштирок этиш харажатларининг камлиги сабабли, коррупция фаоллиги ўсмоқда. Коррупция учун жавобгарликни кучайтириш жуда зарур ва унга қаратилган чора-тадбирлар коррупцияни енгишда алоҳида рол ўйнаши мумкин, чунки кўп ҳолларда ходим учун коррупция харажатлари унинг асоратларидан каттароқдир.

Юнусова Райхоной Эгамбердиевна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:55:24
Сингапурда кўплаб зарур хизматларни, масалан, паспорт ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани уйда зарур шаклларни тўлдириб, тегишли органларга электрон почта орқали юбориш орқали олишингиз мумкин. Ҳукумат бундай хизматларни Интернет орқали тақдим этиши одатий тарз сифатида қабул қилинади. Шуни таъкидлаш керакки, агар фуқаро ушбу хизматларни олиш учун муассасага шахсан ташриф буюрса, у ҳолда ушбу муассасага алоҳида эҳтиёжсиз келганлик учун унга жарима солинади. Ўзбекистонда ҳам шу тизимни жорий қилишни таклиф этаман.

Ахроров Султонхон Ваққосович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:55:00
Коррупция тўғрисида нисбатан аниқ маълумотларга эга бўлиш туфайли ҳукумат давлат хизматларини тақдим этишдаги тенгсизлик, қашшоқлик ва изоляция, шунингдек, пул олиб чиқиш (отмывание), солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва порахўрликка йўл очиб берадиган молиялаш тизимидаги бўшлиқлар (лазейкалар) каби қатор масалаларни ҳал қилиш учун самаралироқ сиёсат ва тартибга солиш воситаларини ишлаб чиқилиши зарур.

Закиров Алим, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:54:35
Газ ва электр муаммолари, кластерлар, фермер хўжаликлари ва ҳокимликлар ўртасидаги муносабатлар, меҳнат ҳуқуқи, нотариат ва адвокатура, юридик таълим, мерос, мулк, алимент масалалари каби бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган саволларга ҳуқуқий асослантирилган жавоблар берилиши тизимини худудларда йўлга қўйиш зарур..

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 18:35:09
Сайлов тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўриш лозим ўтган сайловларда кўзатилган камчиликларни бартараф этиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-30 18:34:39
Экология соҳасидаги жиноятлар ҳамда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш жараёнида амалга ошириладиган ишларда огоҳлантириш белгиларни ўрнатишни кўзда тутиш лозим.