Шоим Кенжаев (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 14:20:26
Бугунги кунда ННТларни қўллаб-қувватловчи ҳар қандай ташкилотларга маълум миқдорда солиқ имтиёзларини бериш

Шоим Кенжаев (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 14:19:49
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондини маҳаллий бюджетдан молиялаштириш бўйича Бюджет кодексига ўзгартириш киритиш

Халилов Мўмин
Taklif 2020-12-01 14:18:51
Давлат ва жамият муносабатларини янада мустаҳкамлаш Янги Ўзбекистон ҳалқининг ҳаётида янгича дунёқараш Самарқанд шаҳар пенсионерлар уюшмаси томонидан маънавий - маърифий тадбирларни амалга ошириб келинмоқда. Ҳурматли юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг кексаларни асрайлик деб айтган доно сўзларидан келиб чиқиб, кекса авлоднинг руҳиятини кўтариш мақсадида кўп ижобий ишлар олиб борилмоқда.Тўшакда ётган якка - ёлғиз пенсионерларни соғлигини тиклаш ва уларнинг умрини узайтириш мақсадида умрни ижтимоий қўллаб- қувватлаш, кам таъминланган пенсионерларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш. уларнинг ижтимоий ҳаётда фаолиятини ошириш, Ўзбекистон бўйлаб туризмни ривожлантириш уларнинг соғликларини тиклаш мақсадида сиҳатгоҳларга юбориш каби савоб ишларни амалга ошириш учун Самарқанд шаҳар пенсионерлар уюшмаси сизлардан пенсионерларни қўллаб қувватлаш мақсадида 2021йил Давлат дастурига ушбу таклифларни киритишни илтимос қилиб, Ҳурмат билан Самарқанд шаҳар пенсионерлар уюшмаси раиси М.Халилов.

Раззақов Ферузбек Ўктамович (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 12:58:26
Меҳнат жамоаларида “Тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик – бебаҳо неъмат” мавзуида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

Раззақов Ферузбек Ўктамович (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 12:57:54
Юртимиздаги фаолият кўрсатаётган ҳар бир миллий-маданий марказ кунини ёки ҳафталигини нишонлаш орқали юртимиз фуқаролари, айниқса ёшларининг қардош юртлар маданий меъроси билан кенг танишишига эришиш

Раззақов Ферузбек Ўктамович (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 12:57:14
Юртимизда нишонланадиган ҳар бир соҳанинг касб байрамларининг юқори савияда нишонланишига эришиш, соҳа вакиллари илғорларининг меҳнатларини эътироф этиш ва рағбатлантириш

Раззақов Ферузбек Ўктамович (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 12:56:41
Вилоятлар миқёсида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг касаба уюшмалари фаоллари билан меҳнат соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувларини мунтазам ўтказиш амалиётини жорий қилиш.

Маърупов Акмалжон Норпулотович (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 12:55:54
“Рақамли электрон база" дастурини ишлаб-чиқиш, ушбу дастурни бошка турдош иктисодий идораларнинг тизим базалари билан солиштириш имкониятини яратиш ва якуний реал холатларнинг таҳлилини мониторинг килиш.

Маърупов Акмалжон Норпулотович (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 12:54:59
Ҳолат: Вилоят, шаҳар, туманлар кесимида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш холатлари шартли равишда ”Яшил”, “Сариқ” ва “Қизил” ҳудудлар тоифасига ажратилмоқда. Мазкур критерияларни ҳисоблаб чиқишда асосан вилоят статистика бошкармасининг маълумотлари асосий база сифатида қўлланилади. Саноат маҳсулотлари, пуллик хизмат, чакана савдо, пудрат ишлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми, жами хизматлар ҳажми сингари кўрсаткичларининг ишлаб чиқилишида туман ва шаҳар бўлимларининг бевосита қатнашиши чекланган. Ҳисоблаб чиқиш методологиясидан аксарият ҳолларда туман бўлимларининг хабардорлиги паст даражада. Таклиф: Асосий макроиктисодий кўрсаткичларнинг шаклланиш жараёнини (методологиясини) туман даражасида ҳисоблаб чиқиш тизимини жорий этиш.

Хошим Вафаев
Taklif 2020-12-01 11:59:54
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 4 майдаги Фармоишига асосан , Давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни амалга ошириш , нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб - қувватлаш чора - тадбирларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасида тузилган пенсинерлар уюшмасини қўллаб- қувватлаш учун 2021йил Давлат дастурига киритилишини Самарқанд туман пенсионерлаи уюшмаси номидан киритилишини Ҳурмат билан сўрайман.

махмудов нозимхон
Taklif 2020-12-01 11:39:39
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан аҳоли, айниқса ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси юзасидан давлат ва нодавлат ташкилотлар, ОАВ учун давра суҳбатлар, матбуот ва бошқа тарғибот анжуманлар ўтказиш, жамоат мониторинг ва парламент назоратларини ташкил этиш ҳамда натижалари ва хулосаларини Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш ва шу мавзуга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чикиш.

Allamurodov Xaytali Mamadaliyevich
Taklif 2020-12-01 10:27:21
Surxondaryo viloyati Termiz tumani Bunyotkor maxallasi hududini gaz taminoti bilan taminlanishi. Hududda gaz bilan bog'liq muammolarni bartaraf etish bo'yicha yo'l xarita ishlab chiqish orqali hudud axolisini xayotini yaxshilash.

Отахон
Taklif 2020-12-01 01:20:35
Туман шахар марказларига камида 20 километр масофада яшовчи барча фукароларимиз книга табиий газ утказиб бериш лозим, бу халк рози булиши ва яхши яшашлари учун асосий сабаб ва бошка давлатларга нисбатан ..... куп яхши.

Отахон
Taklif 2020-12-01 01:16:39
Ички ишлар ходимларини нафакага чикариш муддатини вилоятларда 15 йилга тушириш лозим, шунингдек ойлик маошини янги ишга кирган ходимига камида 1000$ берилиши лозим. Бошка касб ходимларига караганда узига яраша кийинчилики муаммоси бор. Президент айтгандек туну кун ухлаб яхши яшашни хохлайдиган бой булмокчи булганларга урнак булиши учун туну кун ишлаётган ички ишлар ходимларини ойлигини ками 1000 килиш лозим.

Отахон
Taklif 2020-12-01 01:06:57
Содир булган йтх аварияни конуний хал килишда фукароларга кулайлик яратиш максадида 1) йтх да тан жарохати олган фукаролар, транспорт воситалари эгалари томонидан хеч кимга, бир бирига даво жанжали, эътирози булмаса бу тупланган хужжатлар харакатдан тухтатилиб тугатиш буйича МЖТК 271 моддасига узгартириш киритиш керак 2) йтх да фукаролар уртача огир тан жарохати олса, шунингдек огир тан жарохати олиб, бир бирига эътирози булмаса бу буйича тупланган хужжатлар маъмурий тартибда хал килиниши буйича МЖТК 133 моддасига узгартириш киритиш лозим. 3) маъмурий тартибда хал килиниши лозим булган тупланган хужжатлар 1 ой ёки 30 кун муддат ичида маъмурий тартибда куриб чикиш учун судга утказиш УзР Конуни аник курсатиши лозим

Отахон
Taklif 2020-12-01 00:54:42
1)Йул харакати коидаларга транспорт воситалари йулнинг катнов кисми четида, обочинасида карама-карши йуналишда турганлиги учун жарима килиш учун банд киритиш. Карама-карши харакатланиш улим бн боглик йтх авария келтириб чикаради. 2)Йул харакати коидаларга йулнинг катнов кисми четида, обочинасида, транспорт воситалари харакатига тускинлик килиб фукаролар, тадбиркорлар савдо килмасликлари учун банд киритиш коидабузарларга конуний чора куриш ва харакат хавфсизликни таъминлаш керак

Отахон
Taklif 2020-12-01 00:48:19
1) вилоятларни, шунингдек туман ва шахар бир бири бн боглаб турган асосий кириш йуллари тунги ёритиш чироклари билан 100% жихозлаб, йул ва кучаларни тунда ёритиш. Пиёда, велосипед хайдовчилари ва от арава бн боглик йтх авариялар 80-90% олдини олишади. Одам хаётидан устун нарса йук. Кетадиган маблаг буюк давлат учун Инсон хаётини таъминлаш учун хеч нарса эмас.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 22:21:42
Профилактика инспекторларини ҳар йилда бир маротаба махсус жисмоний имтихон ва ақлий синовдан ўтказиш, ўта олмаганларни лавозимидан озод этиш чораларини кўриш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 22:19:20
Қизлар учун ҳам армияда муқобил хизмат қилиш тизимини жорий этиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 22:18:35
Ҳар бир вилоятда ўсмир йигит ва қизлар учун шахсий муаммоларга ечим беришга қаратилган махсус психологик центр яратиш керак.