Амирқулова Дилдора
Taklif 2020-12-01 16:29:34
ННТларни маҳаллий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларда иштирокини кенгайтириш.

Д.Сатторов (Самарқанд)
Taklif 2020-12-01 15:59:42
Оила ҳуқуқи масалаларида алоҳида суд тизимини ташкил қилиш - Пахтачи тумани мактабгача таълим ташкилоти

Ш.Ҳалилов (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 15:58:20
Ёш келин куёвлар никоҳдан ўтиш учун ФХДЁга мурожаат қилади . ФХДЁ дан ташқари ёшлар иттифоқи, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда имом хатиблар билан ҳамкорлигида оила қуришга тайёрлигини англатувчи меъёрий хужжатми ёки қонун ишлаб чиқиш, амалиётга тадбиқ этиш - (Пахтачи тумани Ёшлар агентлиги бўлими бошлиғи)

Бахтиёр Тошпўлатов (Жиззах)
Taklif 2020-12-01 15:52:45
Ҳудудда ишсиз ёшлар, айниқса хотин-қизларни бандлигини таъминлашда касбга қайта ўқитиш фаолиятини кучайтиришда ҳудуддаги йирик ишлаб чиқариш ҳамда қўшма корхоналарида шартнома асосида малака ошириб, келгусида иш билан таъминлаш чораларини амалга ошириш.

Нуриддин Холматов (Жиззах)
Taklif 2020-12-01 15:52:05
Мамлакатимизда озодликдан маҳрум этилган хамда жазони ижро этиш муассасаларидаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини янада ҳам такомиллаштириш, ҳамда улар озодликга чиққанларидан сўнг, иш билан таъминлашда аниқ бир меҳанизм ишлаб чиқиш. Улар учун алоҳида иш квоталарини ташкил этиш.

Хаитов Мурод Суннатович (Жиззах)
Taklif 2020-12-01 15:51:10
“Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудудларда белгиланган вазифалар тўлиқ амалга оширилмай қолмоқда. Ушбу вазифаларни амалга оширилишида жамоатчилик назоратини (мониторинг) йўлга қўйиш, ушбу орқали маҳаллий кенгашлар муҳокамасига қўйиб, ижросини таъминлаш чораларини кўриш. (таклиф ва тавсиялар бериш).

Бакиров Отабек (Жиззах вилояти)
Taklif 2020-12-01 15:50:30
Амалдаги низомда малака оширишга келаётган мактаб ўқитувчилари 3-5 йилгача бўлган вақт оралиғида малака оширишга жалб қилинади. Шиддат билан ривожланаётган даварда ҳар бир педагогдан замон билан ҳамнафас булиб ишлашни давр тақозаси ҳисобланади. Мактабда ишлаётган ҳар бир педагог ҳар йили 30-36 соат малака ошириш ҳудудий марказларига жалб қилиниши мақсадга мувофиқдир.

Нуриддин Холматов (Жиззах)
Taklif 2020-12-01 15:49:46
Ҳудудларда ҳозирда қурилаётган уй-жойларнинг кўпи сифатсиз қурилиб, аҳоли томонидан норозичилик ҳолатлари кузатилмоқда. Қурилиш тизимида суғурта қилишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу суғурта тизими йўлга қўйилса, аҳолига моддий томондан зарар етказилган тақдирда суғурта ҳисобидан қопланар эди. Қурилиш фирмаларга хам енгилликлар яратилар эди.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-12-01 15:49:02
Олий таълим муассасалари институтлари ректорлари ва проректорларини олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тайинланиш эмас, балки уларни сайлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ушбу тизим йўлга қўйилса коррупция холатларига қисман барҳам берилар эди.

Egamberdiyev Otabek Shavkat oʻgʻli
Taklif 2020-12-01 15:27:06
Bugungi kunda mamlakatimizda aholini, xususiy sektorni energiya bilan taʼminlashda qiyinchiliklar boʻlmoqda. Shu sababdan tabiiy manbalar asosida iqtisodiy arzon energiya ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyishni davlat dasturi doirasida amalga oshirish.

Қўчқоров Азам
Taklif 2020-12-01 14:56:49
Йул харакати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималарни хар бир шахснинг ойлик даромадларига нисбатан қўллаш.

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-12-01 14:56:02
Хар бир туманда қишлоқ хўжалик махсулотларини фитосанитар тозалигини аниқлаш мақсадида зараркунанда ва касалликлар аниқлаш лабораториялари ташкил этиш

Шохрух Боймирзаев
Taklif 2020-12-01 14:55:25
Вилоятда маркетинг марказлари ташкил этиш

Хотам Тўхтасинов
Taklif 2020-12-01 14:53:36
Махалларда кам таъминланган оила фарзандларига бериладиган нафақа мезонларини қайта кўриб чиқиш

Насимбек Нарзуллаев
Taklif 2020-12-01 14:52:36
Илмий нашрларни халқаро журналларда чоп этиш учун маблағ ажратилиш масалаларини кўриб чиқиш .

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-01 14:51:24
Нашриётлар фаолиятини назоратга олиш ва такомиллаштириш.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-12-01 14:49:43
Умумтаълим мактаблар дарсликларидаги бериладиган машқларни қайта кўриб чиқиш.

Назира Қамбарова
Taklif 2020-12-01 14:48:58
Мактабгача таълим ташкилоти ва боланинг ота-онаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш.

Тохир .Дадаханов
Taklif 2020-12-01 14:47:50
Мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги педагогика коллежларида амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида дуал таълим тизимини ташкил этиш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-01 14:33:45
Халқаро стандартлар ва талаблар асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш