Азимов Акмаль Ахмадиллаевич, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:56:04
Электр таъминоти узлуксизлигини таъминлаш, муқобил энергиядан фойдаланишни жадаллаштириш керак. Бунинг учун муқобил (қуёш, шамол кабилар) энергия манбаларини ривожлантиришга эътибор қаратиш. Шунингдек, ушбу турдаги энергия истеъмолига ўтишда давлат субсидияларини жорий этишни ривожлантириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

Зияев Илёсмирзо Пазлитдин угли, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:55:38
Аҳолининг истеъмолини арзонлаштириш, яъни давлат ва “айрим” тадбиркорларнинг монополиясини фавқулодда тугатиш. Бунинг учун иқтисодиётда рақобат муҳитини яратиш лозим бўлади. Ушбу жараёнда икки жиҳатга эътибор қаратиш зарур. Биринчидан, миллий (давлат ёки хусусий) ишлаб чиқарувчилар монополияси шаклланишини камайтириш. Иккинчидан, турли иқтисодий иттифоқлар, жумладан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишни жадаллаштириш керак.

Abdumo'monov Ismoiljon Abdurahmonovich, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:55:10
Камбағалликни камайтиришда иқтисодиётдаги ихтисослашув назариясининг (Д. Рикардо) одамлар қобилиятига уйғунлашувини жорий этиш максадга мувофиқ. Бунинг учун уларнинг қандай меҳнат қилишга имконият ва хоҳишлари юқори бўлишини инобатга олиш орқали қиймат яратиш (ЯИМ)ни йўлга қўйиш зарур.

Numonov Bexzodbek, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:54:45
Камбағалликни камайтиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Аввало, аҳолининг камбағаллик даражасини аниқлаш учун демографик жиҳатдан гуруҳларга ажратиш нуқтаи назаридан аниқ статистикани шакллантириш ва шунга мос тадқиқотларни амалга ошириш. Бунда оила аъзолари сони, саводхонлиги, ¬соғлиғи, ёши, жинси, танлаган -касби кабиларни инобатга олишга имкон яратиш керак.

Nozimov Oyatullo oybek ogli, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:54:21
Мамлакатда ишсизлик муаммосини ҳал этиш, иқтисодиётда банд бўлганларни муносиб иш ҳақи билан таъминлаш бевосита иқтисодий ўсиш суръатларига боғлиқ. Шу сабабли давлат арбоблари, масъулиятли лавозимлардаги амалдор шахслар, партия раҳномалари, професор-ўқитувчилар ва олимларнинг маошларини мамлакатда иқтисодий ўсиш суръатлари билан уйғунликда ошириб бориш тартибини жорий этиш. Сабаби, мамлакатнинг иқтисодий юксалиши, миллий иқтисоднинг ўсиш суръатлари, қолаверса, тирикчилик ўтказиш, оилани тебратиш илинжида ўзини ўз Ватанида оила ва ота-онаси бағрида яшаб, ишлаб юриш бахтидан маҳрум қилган, бегона юртларда не-не машаққатлар билан ҳалол меҳнат қилиб, барча камситиш ва кези келганда ҳақоратларга матонат билан бардош бериб, даромад топаётган меҳнат мигрантларига эмас, айнан номлари юқорида зикр этилган тоифадаги мутасадди шахсларнинг ҳатти-ҳаракати ва масъулиятига боғлиқ.

Omonboyeva Muhlisa Ulugʻbek qizi, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:53:58
Меҳнат миграциясини чекланган миқдорда фақат малакали ишчи кучини экспорт қилиш эвазига амалга ошириш сиёсатини олиб бориш. меҳнат миграциясини тартибга солиш учун Ўзбекистон “Бандлик ва меҳнат муносабатлари” вазирлигининг бевосита бошчилигида ишчи кучи импорт қилувчи мамлакатлар, йирик компаниялар буюртмаларига мувофиқ ёлланма, малакали ишчи ва мутахассисларни тайёрлаш механизмини яратиш лозим. Бунда касбий малака ва кўникмаларга эга иқтидорли ёшлар танлов асосида саралаб олинади, муайян давр давомида уларга бориб ишлаши лозим бўлган мамлакатнинг тили, тарихи, урф-одатлари, анъаналари ўргатилади, танланган иш, касб, ҳунар бўйича зарурий малака ва кўникмалар шакллантириладики, токи мигрант ўзи ташриф буюрган мамлакат ёки корхона талаблари даражасида вазифаларни бажара оладиган тайёргарликка эга бўлсин.

Абдуниязов Хусан Нуриллаевич
Taklif 2020-12-01 16:54:42
Аҳолини соғломлаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини ривожлантиришда шаҳар ва туман марказларида махсус велло ва пиёда йўлакларини ташкил этиш. (Баъзи вилоятларда ушбу йўлаклар мавжуд)

Бакиров Отабек (Жиззах вилояти)
Taklif 2020-12-01 16:53:59
Маҳаллий кенгаш депутатларининг малакасини оширишда хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш мақсадида хорижий давлатларга хизмат сафарини уюштириш.

Абдуниязов Хусан Нуриллаевич
Taklif 2020-12-01 16:53:20
Шаҳарсозлик ва инфратузилмани янада хам ривожлантириш учун кўприклар қуриш ҳамда автотранспорт тирбанд жойларда, одамлар гавжум жойларда (бозорлар) фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида осма кўприклар қуриш.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-12-01 16:52:41
Халқ таълими соҳасида (педагоглар учун ҳамда тизимдаги янгиликлар, қарор ва бўйруқлар юзасидан) жойлаб боришда Халқ таълим вазирлиги қошида алоҳида махсус телевизион канал ташкил этиш.

Мурод Хаитов (Жиззах)
Taklif 2020-12-01 16:41:11
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтожлар қатлами туршмуш даражасини яхшилаш, уларда тадбиркорликка бўлган хохиш истакларини янада ошириш мақсадида тадбиркорликка оид ўқув марказлари фаолиятини жонлантириш, етук тажрибага эга бўлган тадбиркорлар иштирокида “Маҳорат дарслари”ни ташкил этиш.

Давлетшин Анвар
Taklif 2020-12-01 16:37:19
Европадаги машҳур футбол клублари филиалларини вилоятларда ҳам очиш керак.

Шухрат Муродов
Taklif 2020-12-01 16:36:41
Экологик вазиятни яҳшилаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ҳар ҳафта автомобилсиз кун, велосипедда ҳамда пиёда юришни тарғиботини тизимли йўлга қўйиш.

Очилов Фарход
Taklif 2020-12-01 16:35:43
СOVID-19 билан касалланиш натижасида вафот этган нафақадаги фуқароларнинг оила аъзоларига уларнинг нафақа пулини 2021 йил давомида тўлаб бориш керак.

Ражабов Шухрат
Taklif 2020-12-01 16:34:36
Оилавий даромад миқдоридан қатъий назар ёш болали оилаларни давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш зарур.

Соатов Ойбек
Taklif 2020-12-01 16:33:51
Тиббиёт туризмини ривожлантириш жараёнида тоғли ҳудудларда табобат туризмига ҳам эътибор қаратиш.

Дусёрова Клара
Taklif 2020-12-01 16:33:08
Ҳар бир шаҳар ва туманда 24/7 режимида ишлайдиган замонавий кутубхоналар тизимини ривожлантириш.

Усмонов Умид
Taklif 2020-12-01 16:32:08
Ўзбекистонда телетиббиётни ривожлантириш.

Шодмонов Даврон
Taklif 2020-12-01 16:31:30
Вилоятларда тажриба тарзида коррупциясиз ҳудудларни жорий этиш.

Амирқулова Дилдора
Taklif 2020-12-01 16:30:42
Давлат ижтимоий буюртмаси орқали аҳолини қайта касбга ўқитиш жараёнига ННТларни кенгроқ жалб этиш зарур.