Ш.Жабборов (Самарқанд)
Taklif 2020-12-02 10:53:29
Ракамли иктисодиётни ривожлантириш дастурига мувофик туманларда фаолият курсатаётган бирламчи тиббий санитария муассасаларида жумладан оилавий шифокорлик пунктлари хамда оилавий поликлиникаларда электрон поликлиника тизимини жорий килиш максадида оптик толали интернет тармогини утказиш, ушбу муасссаларда фаолият юритаётган барча ходимларни ахборот инновацион технологиялар сохаси буйича билим куникмаларини ошириш ва уларни малакасини ошириш механизмини жорий килиш, урта тиббиёт ходимларини касбий малакасига компьютер ва ахборот алмашуви буйича укув соатларини кушиш оркали ишга факат амалий куникмаси бор ходимларни ишга кабул килиш мумкинлигини белгилаб қўйиш. - (Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси)

Ш.Жабборов (Самарқанд)
Taklif 2020-12-02 10:52:26
Пахтачи туманида врачларга бўлган таъминотни яхшилаш мақсадида арзон ипотека уйлари, имтиёзли автокредитлар ва маиший кредитларни тадбиқ этиш. - (Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси)

Ш.Султонов (Самарқанд)
Taklif 2020-12-02 10:51:36
Умумий ўрта таълим муассасаларида болаларни мактаб фанларига электрон ўқитиш бўйича, шу жумладан электрон синф журнали, ўқувчилар кундаликларини рақамлаштириш ва электрон материаллар кутубхонасини (дарсликлар, видео дарслар, виртуал лабораториялар ва бошқалар) ўз ичига олган тажриба тариқасида ахборот тизимларини қоғоз ҳужжатларни бекор қилган ҳолда жорий этиш. - (Пахтачи тумани ХТБ мудири)

Ш.Султонов (Самарқанд)
Taklif 2020-12-02 10:50:53
Таълим соҳасида ташаббускорлик, ўзгариш ва кенг дунёқарашли ва юқори малакали раҳбарларни тайёрлаш. - (Пахтачи тумани ХТБ мудири)

Ш.Ҳалилов (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-02 10:49:48
Олий мажлис палатаси қошида ташкил этилган Ёшлар парламенти фаолиятини ҳуқуқий бурч ва мажбуриятларини кенгайтириш (Ёшлар агентлиги Пахтачи тумани бўлими)

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 21:08:04
корхона-ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари ойлик маоши ўртасидаги тафовутни қайта ҳисобдан ўтказиш ва ижро юкини ҳисобга олган ҳолда тарифлаш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 21:06:07
Автотранспорт воситаларини хато қилмаган тақдирда ҳужжат текшируви учун рейд баҳонаси билан сақлашга чек қўйиш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:57:48
Республика бўйича ҳар қандай ҳар ой раҳбардан тортиб, оддий қуйи поғона ходимигача иштироки мажбур бўлган оммавий пиёда, велосипедда ҳаракатланиш кунларини жорий этиш ва амалга ошириш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:55:18
Хизмат фаолияти меъёрий ҳужжатларда мавжуд бўлган ва амалда кўзга ташланмай келаётган ҳар қандай юридик шахслар рўйхатини тузиш, уларнинг ривожланиш истиқболли стратегиясини яратиш ва ҳаракатга келтирувчи механизмларини ишлаб чиқиш. Самарадорлиги паст бўлгани фаолиятини тугатиш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:53:11
Ўзини-ўзи қоплаш иқтисодий имконияти етмаган газета ва журналларни электрон нашрга ўтказиш ва уларни оптималлаштириш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:50:47
миллий тотализатор иловаларини яратиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:49:39
Ҳудудлардаги йўлларни марказий ва иккинчи даражали йўллар тоифасига ажратишдаги аниқ критеряларини белгилаш ва уларнинг 5 йиллик таъмирлаш режали дастурини ишлаб чиқиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:47:31
Умумтаълим мактабларидаги стадионларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва уларни тўла тамирлаш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:45:49
Умумтаълим мактабларда ҳуқуқшунослик фанларини соатини кўпайтириш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:09:49
Хусусий тадбиркорлик фирмалари ва давлат корхоналарининг ойлик иш ҳаққилари юзасидан тижорат банклари томонидан эътирозлар билдирилади. Ушбу масалани атрофлича ўрганиб, ҳуқуқий даражасини тенглаштириш чораларини кўриш керак.

Ҳайитбоева Бегойим Ўткирбек қизи, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 19:01:20
Юқори илмий сиғимкор маҳсулотларни ривожлантириш, яъни тадқиқотлар натижаларини ишлаб чиқаришга, айниқса, ху¬сусий секторнинг тадқиқотларини молиялаштиришни жорий этиш учун венчур фондларини шакллантириш зарур

Расулов Миржалол Ботиржон угли, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 19:00:49
Олий таълим қамровини ошириш, яъни бир турдаги мутахассисликни тайёрлаш бир нечта олий таълим муассасаларида амалга оширилиши орқали рақобат муҳитини яратиш, олий таълимда шарт¬нома тўловларини дарсга қатнашиш учун эмас, балки фан бўйича якуний имтиҳонларда қатнашиш ҳуқуқини белгилаш тамойили асосида ўқув юртларида мустақил жорий этишга имкон бериш лозим. Қолаверса, қабул квоталари муассаса сиғимкорлиги асосида мустақил белгиланиши керак.

Мамасолиев Рустам Исроилжонович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:58:09
Бугунги ижтимоий ҳолатдан келиб чиқган ҳолда жуда зарур йўналиш бу профилактика тиббий хизматларни молиялаштириш ҳажми ва самарадорлигини ошириш даркор. Бу орқали ёш болаларни эмлаш ишларига эътибор берилиб, актив умр фаолиятини ривожлантириш орқали пассив умр кўришни қисқартиришга шароит яратилади.

Jalilov Abduvahob Abduhalimovich, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:57:43
Харажатларни қисқартириш мақсадга мувофиқ, яъни кўп даромадга эга бўлмаган шаъроитда жамиятда тежамкорлик тамойилини жорий этиш бўйича давлат дастурига киритиш лозим. Масалан, турли миллий қадриятларга асосланган маросимларга харажатларни камайтириш, шунингдек, норасмий иқтисодиётни қисқартириш талаб этилади.

Азимов Акмаль Ахмадиллаевич, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:56:52
Электр таъминоти узлуксизлигини таъминлаш, муқобил энергиядан фойдаланишни жадаллаштириш керак. Бунинг учун муқобил (қуёш, шамол кабилар) энергия манбаларини ривожлантиришга эътибор қаратиш. Шунингдек, ушбу турдаги энергия истеъмолига ўтишда давлат субсидияларини жорий этишни ривожлантириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.