Ш.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:09:35
Маҳаллий депутатларининг фаолиятини баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш. (Фарғона)

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-24 16:09:33
Аввало олий таьлим муассасалари талабаларни турар-жой билан таьминлашни ислох килиш керак масалан; кечки булимда укийдиган талабаларни турар жой билан таьминлаш зарур ёки уларнинг хавфсизлигини таьминловчи чора тадбирлар курилиши керак, айникса, чекка вилоятлардан келган талабаларни турар-жой билан таьминланиши зарур.

Дусияров Шерзод Холмуротович
Taklif 2020-11-24 16:09:32
Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, микрофирма ва кичик корхоналарни аниқлаш мезонларига, ишловчилар сони билан бирга, реализация ҳажмини (товар айланма) ҳам киритиш ҳамда микрофирма, кичик корхона ва ўрта корхона мезонларини киритиш зурур деб ҳисоблаймиз. Бунда, микрофирмаларда ишчилар сони 50 кишигача ва йиллик товар обороти 1 млрд.сўмгача, кичик корхонларда ишчилар сони 51-100 кишигача ва товар обороти 1 млрд.сўмдан 2 млрд.сўмгача ҳамда ўрта корхоналарда эса 101-200 кишигача ва йиллик товар обороти 2 млрд.сўмдан юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-24 16:09:01
Чет тилларини ургатувчи университетлар ва институтлар тилни факат умумий ургатмасдан уни сохаларга ажратиб ургатиши керак.

Рўзиев Абдулазиз Муҳиддинович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 16:06:21
Имтиёзли уй-жой олган оилаларга яна бошқа йўналишдаги имтиёзли уй-жой берилиши очиқчасига эътирозли вазиятдир. Ушбу ҳолатларга мутлақо чек қўйиш керак.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-24 16:05:58
1.Нафакат мактаб ва лицейларда балки университетларда хам укитувчилар талабаларга нисбатан талабчан булиши зарур 2.Унивеситет укитувчиларни когозбозлик ишлари билан банд килмаслик ва гурухларга рахбарлик килишни тухтатиш керак. Бунинг урнига талабаларни назорат килувчи ва когозбозлик ишларига жавоб берувчи махсус комиссиялар тузилиши ёки масьул шахслар тайинланиши зарур.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-24 15:57:53
ОТМларга киришда аввало тенг хукукли булиши керак. Кимда укиш истаги булса уларни куллаб-кувватлаш керак. Тест тизимида бешта фандан тест тузилиши абитурентлар учун кийинчилик тугдиряпти. Квоталар сони янада купайтирилиши керак.Давлат грантлари бекор килиниши керак.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-24 15:57:32
Ракамли ислохотларга шифохонадаги шахсий варакларни пластик карта курини- шига утказиш керак. Хозир эса шифохона дафтарчаси хаддан ташкари куп кагоздан иборат.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-24 15:55:29
Ипакчиликни уз ишининг усталари бажариши керак. Пахта галла топширувчи фермерга пилла куртини бокиш мажбурий равишда булмокда лекин фермер пахтага карасинми ёки пилла боксинми. Асосийси тут боглари ёк жойларга хам пилла курти берилган у япрокни кайердан олади бу билан хеч кимни иши ёк вакти келгач пиллани топширасан ёки МИБ билан булса хам пулни ундираман деган пупсалар келади. Пупсадан куркган фермерлар бир амаллаб булса хам сотиб олиб топширади карабсизки шу пиллани пулини беришмайди. Пиллани 100% пул билан тулдирасан бу фермерга 100% зарар аник фактлар.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-24 15:54:47
Фермерчиликни куллаб-кувватлаш кредитни фермерга бериш ва йил охирида фермерга тушган фойдадан банк кредит суммасини фоизи билан кайтариб олиш керак. Шартномадаги тоннадан ортган махсулотни фермер ихтиёрий равишда экспорт килиши ёки махаллий фабрикаларга сотиш керак ва бундан тушган маблагни давлат шартномасидаги пахтанинг пулига кушмасдан алохида пластик ёки накт пул сифатида бериш керак. Хозир хокимият фермер хисобида пул булса мажбурий равишда обуна,спортни ривожлантириш.......ва хоказоларга фермердан олдин олиб куйилиши хакикат. Хозир хокимлар тарафидан мажбурлаб Кластерга фермер ерларини олиб бериш холатлари булмокда Кластерга утишда маьлум майдонларни олиш ва олинган ерлар бир жойда булиши керак.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:53:38
Самарқанд вилоят аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш (Каттақўрғон шаҳрида 80 мингдан ортиқ аҳоли сонидан келиб чиқиб, 3 та оилавий поликлиника бўлиши лозим, ҳозирда улар мавжуд эмас. Самарқанд шаҳрида 11 та оилавий поликлиниканинг ҳар бири 75-80 минг аҳолига хизмат кўрсатмоқда, норматив бўйича ҳар бир поликлиника 30-35 минг аҳолига хизмат кўрсатиши лозим). - Холбек Элибоев (Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:53:02
Спиртли ичимликка ружу қўйган, гиёвандликка мубтало бўлган шахсларни мажбурий ва ихтиёрий даволаш ҳамда “Маст фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш марказлари”ни такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш. - Холбек Элибоев (Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси)

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-24 15:52:45
Юридик талимни янада такомиллаштириш,юридик сохалар учун алохида факултетлар очилиши,квоталар сонини янада ошириш максадга мувофик хисобланади.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:52:24
МЧЖ шаклида ташкил қилиниб, банк ҳисобрақамида мисол учун 10 млрд.сўмдан кам бўлмаган маблағга эга бўлган қисқа муддатли (камида кунлик ва 3 ойлик) ЯТТ ва юридик шахсларга кредит берувчи молиявий ташкилотлар очишни жорий қилиш. Ушбу ташкилот ички тартибига асосан фаолият юритадиган 100 % рискини ўзи боқарадиган ва мажбурияти бўйича жавобгар бўладиган банкларга рақобатчи кичик молиявий ташкилотларни жорий қилиш. - Фахриддин Носиров (Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:51:44
Янги тадбиркорлик корхонаси очилиши ва ҳақиқатда яратилагн иш ўринлари сонига қараб бир йилдан (ишга олинган ходимлари камида бир йил ишлагандан сўнг) кейин солиқ, кредит, компенсация, субсидия ва бошқа имтиёзлар берилишини жорий қилиш билан ишсизларни қўллаб қувватлаш. - Фахриддин Носиров (Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси)

Абдувохид Эргашев
Taklif 2020-11-24 15:51:11
Аграр тармоқда фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш билан бирга, пахта ва ғалла етиштиришни кластер шаклига босқичма-босқич ўтказиш ишларини давом эттиришда маълум бир ҳудуд учун маълум кластер монополиясини бартараф этишга ҳам урғу қаратилиши мақсадга мувофиқ.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:51:01
Кредит тахминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларнинг мулк эгаларига нисбатан ҳуқуқий ҳолатлар (маъмурий жавобгарлик, жиноий жавобгарлик ва бошқа ҳолатлар) ҳисобига хатланиши кредитларнинг гаров мулки ҳисобидан ундирилишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга гаров мулки эгасига нисбатан қўлланилган ҳуқуқий ҳолатлар жараёнида мулкдорнинг банк кредитига гаровга қўйилган мулкига хатлов қўйиш амалиётини чеклаш юзасидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулклар ҳисобидан кредитни ундириш жараёнида суд органларидан қарорларнинг чиқарилиши ҳамда қарорларнинг Мажбурий ижро бюролари томонидан ижро жараёни жуда кўп вақт ва ҳужжатбозликни талаб қилади. “E-аукцион” тизими орқали гаров мулкларини сотиш жараёнида судларнинг тегишли қарори талаб қилинади. Кредит гаровини нотариал идора орқали расмийлаштириш ҳам алоҳида бир ҳуқуқий жараён ҳисобланади, банкнинг, қарздорнинг, гаровга қўйувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган бўлади. Шундай экан, нотариал гаров шартномасини “E-аукцион” тизими орқали гаров мулкларини сотиш жараёнида бугунги кунда талаб этилаётган суд қарорига тенглаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. - Жасур Баҳриев (Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:50:07
Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш, тадбиркорларга бизнес юритиш учун бозор сегиентидаги тўйинмаган бозорлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериш орқали яқин ҳудудларда бир турдаги ва ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланилмаётган лойиҳаларни кетма-кет амалга оширилишига чек қўйиш орқали муаммоли кредитлар юзага келишининг олдини олиш тизимини жорий қилиш. Бунинг учун тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро кооперация алоқалрини йўлга қўйиш (етиштирилган маҳсулотни қайт ишлаш учун ўз ишлаб чиқаришини ташкил қилиш эмас, мавжуд бошқа корхоналарнинг фойдаланилмаётган қувватларидан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш), бизнес этикасига риоя қилиш (бир корхонанинг маҳсулотини олиб, қайта ишлаб, сотиб юбориб, у корхонага маҳсулотни қайтариб бермаслик каби салбий ҳолатлар) соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, бошқа корхоналар маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича кўрсатилган хизматлар юзасидан ушбу корхоналарга имтиёзлар жорий қилиш. - Сардор Абдуалимов (Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси)

Раджабова Зарнигор Тиллаевна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 15:49:52
Туғруқ комплексларидаги норайсмий тўловлар ва таниш-билишчиликларга тўла барҳам бериш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:49:30
Ҳукумат кафолати остида ҳамда тижорат банклари томонидан хорижий молия институтлари ва чет эл банкларидан тўғридан-тўғри жалб қилинган маблағлар самарадорлигини ва мақсадли ишлатилишини таъминлаш, жалб қилинган маблағлар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини тижорат банкларининг асосий рейтинг кўрсаткичларидан бирига айлантириш. - Сардор Абдуалимов (Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси)