Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 18:00:56
Мамлакатимизда экстремизм, терроризм ва мутаассибликни тарғиб қилувчи ғояларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга ошириш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 18:00:29
Республикамизда диний экстремизмга алоқадор фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш, уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, аҳоли ўртасида зарарли диний ғоялар таъсирига тушиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ишларни янада такомиллаштириш; мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш зарур

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 18:00:00
Мамлакатда табиий офатлар оқибатида зарар кўрган аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартибини белгилаш орқали ваколатли органлар ва фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштириш; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари техноген хавфли ҳудудларда қурилишнинг олдини олиш бўйича масъулиятини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:59:29
Қўшни давлатлар билан ҳамкорликни янада яхшилаш бўйича мавжуд тўсиқларга биргаликда ечим топиш керак. Бунда; иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва кооперацияни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш; минтақада сувдан адолатли фойдаланиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:58:57
Республикамизнинг ҳар бир ҳудудидаги мавжуд маданий мерос ва архитектура объектларидан туризм йўналишига киритиш имконияти бор объектлар рўйхатини шакллантириб, зиёрат ва анъанавий туризмни ривожлантириш зарур.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:58:25
Бирламчи тиббий-профилактика ёрдами муассасаларида 40 ёшдан ошган фуқароларни махсус текширувлар ва саволнома асосида юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларини ўтказиш ишлари олиб бориш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:57:48
Республикамизда вирусологик ёрдам сифатини ошириш, бу турдаги даволаш қийин бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатишни тубдан ислоҳ қилиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:57:13
Мамлакатимиздаги давлат тиббиёт муассасаларида ошхона, кирхона ва тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш хизматлари аутсорсингга ўтказиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:56:42
Республикамизда хусусий тиббиётни ривожлантириш мақсадида Давлат-хусусий шериклиги асосида фаолият ташкил этиш бўйича лойиҳалар концепцияси ишлаб чиқиш зарур

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:56:04
Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини мажбурий аккредитациядан ўтказиш тартибини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

Д.Юлдашова
Taklif 2020-11-24 16:15:55
Мактабгача таълим тизимидан бошлаб болаларга (яни тайёрлов гуруҳидаги болаларга) йўл харакати қоидалари юзасидан таълим бериш жараёнини жорий этиш. (Фарғона)

С.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:15:14
Идентификациялаш ID-карталари 2020 йилда жорий этилмади. Ушбу ID-карталарни 2021 йилдан кенг жорий этиш. (Фарғона)

С.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:14:37
Фарғона шаҳрида Олий ҳарбий авиация билим юрти филиалини ташкил этиш. (Фарғона)

Ғ.Кодиров
Taklif 2020-11-24 16:13:55
Андижон – Тошкент йўналишидаги темир йўлга тезюрар поездлар қатновини йўлга қўйиш (Фарғона)

Ғ.Кодиров
Taklif 2020-11-24 16:13:10
Автомобиль йўллари ҳолатини доимий мониторинг қилиш ва мониторинг натижасида худудлардаги таъмирталаб ички йўлларини доимий таъмирлаб бориш (Фарғона)

Д.Тешабоев
Taklif 2020-11-24 16:12:21
Тадбиркорлик субъектлари учун ҳар бир туманда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш (Фарғона)

Д.Тешабоев
Taklif 2020-11-24 16:11:51
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги жарималарни тўлаш муддатларини ўзгартириш. (Фарғона)

Д.Тешабоев
Taklif 2020-11-24 16:10:52
Чет элдан автомашина олиб келинишида божхона тўловларини камайтиришни таклиф этаман (Фарғона)

Рашид Алиев
Taklif 2020-11-24 16:10:08
Юртимизнинг чекка худудларида кутубхоналар сонини ва сифатини ошириш мактаб ва литцейларда китобхонлик мусобакаларни мумтазам утказиб туриш керак ва мусобака голибларини рагбатлантириб туриш даркор.

Ш.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:10:08
Ҳужжатлар ижросини назорат қилиш тизимини барча вазирлик, бошқармалар, ташкилотларда такомиллаштириш (Хокимликдарда e-hujat деб аталади.) (Фарғона)