Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:41:02
Берилган ерларни қайта ҳокимият балансига топиширишни фуқаро розилиги асосида амалга оширилишини унинг фақатгина бармоқ изи орқали амалга ошириш тизимини жорий этиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:40:46
Ҳеч қандай иншоот ростланмаган бўш ерни ҳам гаровга қўйиш орқали кредит олиш имтиёзини яратиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:40:30
Эски сув қувурларини янгилаш бўйича келажак манзилли режаларини тузиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:40:16
Журналист ва блогерларни ҳам фаолиятини тартибга солиш мақсадида уларни фаолият кўрсатиш даражасини белгилаш керак. Кўрсаткичлари паст бўлган, норасмий хизмат кўрсатаётган журналист ва блогерларнинг фаолиятини қонун доирасида тартибга солиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:39:58
Элчиларнинг қўшни давлатдаги фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг мамлакатимиз учун хизмат кўрсатиши юзасидан очиқ ва эркин ахборот бериш, баҳолаш ва уларни лавозимида қолдирилиши юзасидан фуқаролрнинг овоз беришлари талаби ва сонига кўра қатъий талаби тушунчаларини киритиш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:39:42
Оилаларни уй-жойга эҳтиёжи бўйича камида 5 йил олдиндан аналитик таҳлилини юритиш ва уларни уйга эҳтиёжи туғилган пайтда навбатсиз уй-жой олиши учун шароит яратиш механизмини жорий қилиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:39:26
Оилаларни уй-жойга муҳтожлигини уларнинг номида уй-жой борлиги билан эмас, сўнги 10 йил ичидаги оила таркиби ва уй-жой савдоси билан боғлиқ тархини ўрганиш ҳамда натижаларга асосан муҳтожликни белгилаш тизимини яратиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:39:09
Пуллик ва бепул тиббиёт хизматлари бўйича қисқа прейкурантлар ботини ишга тушириш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:38:24
Карталардан ноқонуний пул ечиб олинишини тегишли давлат органлари билан бир қаторда банкнинг масъулиятини қатхий ошириш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-03 20:38:00
Мажбурий обунага мутлақо чек қўйиш керак. Обунани ташкил этувчилар томонидан тақсимот эмас, обуначиларнинг шахсан таҳририятга онлайн мурожаатни орқали амалга ошириш керак.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-12-03 18:39:51
Президент Халқ қабулхоналари,Бош вазир кабалхоналари фаолиятини такоммилаштириш. Улар охирги пайтда статистика қўмитаси, фуқаролар билан Халқ ўртасида мурожаат юбориш воситасига айланиб бормокеда. Халқ қабулхоналари га килинган мурожатни фукаро томонидан натижасини бахолашни хам йулга куйиб кабулхона рейтингини хам чикариш зарур, иш фаолиятида КРА датурига утиш зарур ,

ФазлиддинЮнусов
Taklif 2020-12-03 17:44:20
Кўп қаватли уйлар худудида коммунал сохага оид мутахассислардан иборат бошқарув компанияларни (Ж Э К) тиклаш.

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-12-03 17:43:21
Худудлардаги қаровсиз ўйингохларни ёшлар ихтиёрига бериш.

Фазлиддин Юнусов
Taklif 2020-12-03 17:42:46
Фуқароларни ойлик маоши ошишига нисбатан бозордаги нарх наволар кескин кўтарилиши. Истеъмолчиларнинг хуқуқини химоя қилиш ташкилоти томонидан қатъий назоратга олиш ва мувофиқлаштириб бориш.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-12-03 17:41:52
Ёш тадбиркорларга бизнесс режаларини тузишда, бошланғич фаолиятини олиб боришда имтиёзли хуқуқий маслахатлар беришни янада такомиллаштириш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-03 17:41:19
Экологик кодексга куйидаги таклифлар берилди.: Экологик полицияни жорий этиш. Мораторийни 20йилга жорий этиш ( дарахт кесиш буйича) Юртимизда иклимимизга мос факат махаллий дарахтларни экиш.

Фазлиддин Юнусов
Taklif 2020-12-03 17:40:14
Хар бир вилоятда камида 100 гектар майдонларга урмонзорларни барпо килиш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-03 17:39:23
Ёлғиз онани фарзандларини ҳаётдаги ота, амаки, амма деган ажойиб бизни миллий урф одатларимиздаги тушунчалар болага нима орқали сингдиришлиги ҳақида бирорта меёрий хужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли ота тарбиясини олган бола билан тубдан кўп жихатларидан фарқ қилади. Ёлғиз онани фарзандларини тарбиясидаги турли ўзгаришларни бартараф этиш юзасидан махсус низомлар ишлаб чиқилмаган.

Мўтабар Мақсудова
Taklif 2020-12-03 17:38:55
Ота-оналарда оила қуриш этика-эстетикасини ташкил этиш юзасидан қонунчиликда махсус банд кўрсатилмаган.

Дилором бдурахимова
Taklif 2020-12-03 17:36:20
Болани қаровсиз қолдираётган ота-оналарни масъулиятини ошириш учун Оила, Бола ҳуқуқлари ва эркинликлари, Васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонун ва қарорларга тегишли бандлар киритиб масъулиятсизликка барҳам бериш лозим.