Уринов Вохиджон Валиевич
Taklif 2020-11-30 12:24:24
Предложил внедрить в систему образования международную практику по применению кредитно-модульной системы организации учебного процесса и определить правовой статус Министерства высшего образования при переходе на кредитно-модульную систему. Льготы, предоставляемые студентам при поступлении в ВУЗы сделать равноправными, пересмотреть налогообложение для выпускников ВУЗов в начале трудовой деятельности (опыт Канады). Увеличить количество учебно-практической литературы для обучения учеников, студентов соответствующих международным стандартам, в особенности по приоритетным направлениям обучения .Уринов Вохиджон Валиевич, профессор Университета Нью-Брансуик (Канада),

Сайибов Азиз Баходирович
Taklif 2020-11-30 12:20:09
Предложил при поддержке государств Узбекистана и России разработать социальные пакеты по защите соотечественников, создать при Консульстве многофункциональные центры помощи (опыт Азербайджана и Таджикистана), которые позволять решить проблемы кадровой нехватки в консульствах и одновременно обучению детей и женщин соотечественников в этих центрах. Также, предложил создать молодежные международные центры для общения и обмена национально-культурными ценностями, национальные спортивные клубы, которые будут ещё одним рычагом решений проблем адаптации для мигрантов. Сайибов Азиз Баходирович, АНО “Центр поддержки иностранных граждан “Мадад” города Санкт-Петербурга.

Юлдашева Нозимахон
Taklif 2020-11-29 22:45:15
Юртбошимиз Шу фикримга ахамият беришларини ва амалда куллаб куришларини истаган булардим.Масалам фарзандини ёлгиз катта килаётган аёлларга кискача тухталиб утсалар.Ёлгиз аел фарзанди учун керак булса оила курмасдан утади .Аммо лекин фарзандини Бахти камоли учун ,Усти бут корни тук булиши учун курашади .Мани таклифим шундан иборатки Ёлгиз аёлларга урта махсус булишига караме оилий укув юртига киролмаетган аёлларга ёрдам беришларини сураган булардим.Чунки мен хам худди шу ёлгиз аеллар каторидаман.Узим Педагогига каллежини битирган булсам хам касбимни жуда яхши кураман аммо урта махсуслигим учун хар уили ишдан бушатиламан.Мана 5 йилдан бери топшириб киролмаябман.Аммо фарзандим учун укишим ищлашим керек уни келажагини яратишим кере.

Мамадалиев Музаффаржон
Taklif 2020-11-29 17:07:15
Ассалому алайкум. Хурматли хамюртлар биламизки тадбиркорликни ривожлантириш учун аввало электр энергияси муаммосини хал килиниши мухум ахамият касб этади. шуни инобатга олган холда жисмоний ва юридик шахсларга куеш энергиясини ишлаб чикариш ва фойдаланиш учун рухсатном ва мажбурий туловлардан озод этишни таклиф этаман. Бу келажакда Давлат бюджет харакатларини тежаш. Энергия самарадорлигини оширишга хизмат килади. Тадбиркорлар учун узлуксиз энергия таминоти булиб хизмат килади.

Эшчанов Икрам Эркинович
Taklif 2020-11-29 16:33:02
1. Ўзбекистон Республикаси Пенсионерлар уюшмаси ва унинг ҳудудий тузилмалари нормал фаолият юрита олмаяптилар, чунки амалдорлар мавжуд қонунларни нотўғри талқин этиб тўсқинлик қилмоқдалар. Уюшманинг олдида бир қанча тўсиқлар мавжуд, шунинг учун юқорида кўрсатилган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида таклиф берамиз. 2. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига мувофиқ пенсионерлар ўз нафақаларидан ихтиерий равишда пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин . Хоразм вилояти пенсионерлар уюшмасига йигирма бир минг нафар аъзо бўлган пенсионерлар номидан Ўзбекистон Республикаси Пенсионерлар уюшмасини қўллаб қувватлаш тўғрисида хужжат қабул қилишингизни сўраймиз. Хоразм вилояти пенсионерлар уюшмаси кенгаши раиси: И. Эшчанов

SAIDOV UMARJON SHUHRATOVICH
Taklif 2020-11-29 02:02:11
Муаммо: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги №3271 сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” қарорининг иловасидаги “Чора тадбирлар дастури”нинг 11 бандига асосан: Ушбу қарорда Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосидаги илмий-техник, бадиий ва энциклопедик адабиётларни янада кўпайтириш чораларини кўриш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш белгиланган бўлиб, ижро этиш муддати 2018 йил февраль ойигача деб кўрсатилган бўлсада, бугунги кунга қадар бу борадаги ишлар амалга ошмаган. Шунингдек, бугунги кундаги “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2001 – 2005 йилларда нашр этилган бўлиб, 15-20 йил давомида жаҳон илм-фан соҳасида мисли кўрилмаган ўзгаришлар бўлди. Натижада, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”даги маълумотлар анча эскириб қолгани ҳаммага маълум. Таклиф: Янги қабул қилинадиган Давлат дастурига “Илм – фан соҳасида” қуйидагича бандни киритиш ҳамда ижросини таъминлаш бўйича аниқ муддатни кўрсатиш. “Лотин алифбосида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари учун илмий-техник адабиётлар, шунингдек,12 жилддан иборат «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»нинг тўлдирилган нашрини, ҳар йили қўшимча равишда «Энциклопедия йилнома»сини чоп этиш йўлга қўйиш.”

Xushvaxtov Melis Xamza oʻgʻli
Taklif 2020-11-28 21:27:24
Harqnday tizim yangilanish kerak harqanday soxada. Shu oʻrinda Soliq tizimini ham jismony shaxslarga mol-mulk soligʻi qancha boʻlganini hali ham soliq idoraga borishadi.Lekin "SOLIQ" pragrammasi bor hozir.Undan jismoniy shaxslarga hechqanday maʼlumot yoʻq.Jismoniy shaxslarga yer ajratishda no haqlik bor 1 oilaga 6 soʻtuxdan ortiqchasi 3 baravar hisoblanadi u odam 6 naryogʻini orqalab ketmaydi davlatga kerak payti qaytarib beradi.Va holanki hamma yer davlatniki davlatga kerakmi fuqoro beradi davlatga qaytarib.Bu tomonlari yaxshi tartibga solingan. Molmulkiga yarasha pul yoki boshqa joydan uy beradi.6 soʻtuxdan ortiqchasini faqat ekin ekishga ruxsat deb rasmiylashtirsa boʻlmaydimi noqonuniy egallangan yer deb yuritmay soliq idoralari.U yerni orqalab ketmaydi oʻsha yer turadi oʻsha joyda

Goipov Umidjon Toshpulatovich
Taklif 2020-11-28 15:01:41
Yagona ijtimoiy tolov (byujetda 25% tadbirkorlarda 12%) shu soliq turini bekor qilish kerak. Shunda ishsizlik kamayadi va daromad soligiga tushim anchayin ko'payadi.

Турсунов Мухаммаджон Бахтиерович
Taklif 2020-11-28 14:22:48
Освободить от уплаты подоходного налога родителей учеников частных НОУ в размере оплаченной стоимости учебы в частных дет садах и частных школах. Данная норма закона будет синхронизирована со статьями Налогового кодекса в части освобождения от подоходного налога лиц оплачивающих учебу детей в ВУЗах Узбекистана. Создаст равные условия для участников рынка образовательных услуг. Уменьшит теневой оборот в данном секторе, за счёт обеспечения прозрачности происхождения средств у налогоплательщиков т.е. родителей. С уважением Мухаммаджон Турсунов

Саидниязов рашиджон бекимматович
Taklif 2020-11-28 10:42:55
Хар Бир сохада очиклик шаффофликни устун куйиш бу жуда мухим айникса туманларда ва кишлок хужалигида. Кандай вокеа ходиса булмасин у хох салбий хох ижобий

Raxmatov Abulqosim Sayfulloyevich
Taklif 2020-11-28 10:37:59
Yurtimizda tibbiyot oliygohlarini tibbiy profilaktika fakulteti bitirgan talabalari uchun tor mutahasisliklar yani terapevt, dermatolog rentgenolog, infeksionist va UZD vrachlari kurslariga qabul qilishlarni taklif qilaman chunki tibbiy profilaktika fakulteti talabasi ham xuddi davolash kabi Terapiya Dermatologiya Yuqumli kasallikra fanini chuqur o‘zlashtiradi. Yurtimizdagi chekka tumanlarda yo‘q mutahasisliklarga o‘qitishni joriy qilish va yetuk kadrlar bilan taminlash maqsadida tor mutahasisliklarni ochish zarur. Rossiya Fedratsiyasida Mediko profilaktika fakulteti bitirgan talabalari tor mutahasisliklari bo‘yicha barcha yo‘nalishlar uchun teng huquqli hisoblanadi. Shuni etiborga olib yurtimizni ravnaqi uchun shu masalani ko‘rib chiqishlaringizni taklif qilaman.

Бобоназаров Анварбек Асқаржон ўғли
Taklif 2020-11-28 09:32:54
Республикамизда фермер хўжаликлари ер майдони гектарини максимал даражада тушуриш керак. Минимум 3 гектардан 20 гектаргача. Агарда шундай қилинса Республикамиздаги долзарб муаммоларидан бири ишсизлар сони камайишига эришилади. Ер майдони кам бўлса деҳқонлар ердан максимал даражада самарали фойдаланишни, ҳосилдорликни ошириш чораларини кўради.

Rasulova
Taklif 2020-11-28 07:00:58
Shahar tuman ichki ishlar boshqarmalarida,hududllar kesimida faoliyat yuritadigan, faqat voyaga yetmagalar va uyushmagan yoshlar nazorati bilan shug‘ullanuvchi bo‘lim tashkil etilishi kerak. Shunda yoshlar o‘rtasidagi jinoyat kamayishiga erishiladi.

Boboxonov Muhammadxon Hamidullaxon o'g'li
Taklif 2020-11-28 05:09:03
1. Bundan roppa-rosa bir yil oldingi taklifim. Tezlik bilan tabaqalashtirilgan sinflarni joriy qilish, ya'ni o'quvchining yo'nalishi bo'yicha sinflar tashkil qilish. Shunda o'quvchi repetitorlarga ortiqcha pul sarflamaydi. 2. "Oliy ta'limga kirishda o'quvchining 6 yillik natijalari ham hisobga olinadi" degan taklif berildi. Bu ajoyib taklif, ammo maktablarda buni joriy qilishdan oldin - "aynan o'qituvchilar faoliyatini maktabni o'zida tekshirib turuvchi" yangi bir lavozim joriy etish kerak ( juda ham ishonchli shaxsni) , har bir maktabda. Bu orqali korrupsiya, tanish-bilishchilik kabi illatlardan holi bo'lishimiz mumkin. Shundagina o'quvchining haqiqiy 6 yillik bilim- ko'nikmasi kelib chiqadi

Usmonkhodjaeva Dilobar Ravshanxoja qizi
Taklif 2020-11-27 22:56:04
Maktablarda davlat byudjetidan repetitorlik kursi ochish kerak. OTMlarga kirishni osonlashtirish kerak. Davlat byudjetidan grantlarni ko'paytirish kerak. OTMlarda nomdor stipendiyalarni baholarga qarab emas, ilmiy ishlarga qarab tayinlash kerak

Қурбонов Шерзод Дилмурадович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:49:55
Меҳнат қонунчилигини либераллаштириш. Чунки бизнинг Меҳнат кодексимиз ўша собиқ Иттифоқ даврида шаклланган концепция асосида бугунги кунгача сақланиб қолган. Унда эса хусусий секторга хос бўлган мослашувчанлик принципи етишмайди.

Солиев Миржалол, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:49:28
Ҳуқуққа доир фанлардан сифатли таълим бериш даражасини ҳар томонлама ошириш мақсадида Тошкент давлат юридик университетини бевосита таянч олий таълим муассасаси сифатида белгилаш, университет таркибида ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқий таълим бўйича педагог кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш зарур. Ҳуқуқий дарсликлар муаллифлари ўртасида самарали ҳамкорлик муҳитини яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Мирзаев Зафар Қудратиллаевич, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:49:02
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг хатти-ҳаракатлари устидан назорат етарли даражада эмаслиги сабабли коррупция оқибатлари кучаймоқда. Асосан ижро хокимияти органлари ходимлари устидан назоратни кучайтириш зарур.

Алиев МуҳаммадУмар Валижон ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-27 22:48:39
Адвокатлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига давлат ҳисобидан юридик хизмат кўрсатишдаги муаммолардан бири бундай хизматлар учун мослашган навбатчи, қўполроқ қилиб айтганда, “чўнтак” адвокатларнинг пайдо бўлиб қолишидир. Зеро, улар одатда ўз вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўладилар. Оқибатда давлат ҳимоячисига нисбатан ишончсизлик пайдо бўлади. Шу боис бундай адвокатлар ишини тизимли равишда мониторинг қилишни йўлга қўйиш керак.

Алиева Олима
Taklif 2020-11-27 22:48:25
Ижтимоий нафакалар алимент микдорларини кайта куриб кайта хисоблаш зарур. Чунки нархлар бозор нархларига умуман мос емас. Масалан минимал алимент 180 минг сум булса у бита боланинг хатоки бир ойлик таглигигахам етмайди еб ичиш кийим харажатларини хисобланини керак. Енг камида 500 минг булиши керак. Енг кам микдорларни хамасини хозирги нарх наво билан солиштириб белгилаш лозим. 14 ёшгача нафаканинг хам микдори жуда кам. Айникса алимент микори хар бир болага 1млн килиб куйилса ажрашишларам анча камаярди. Ажрашиш божлариям 50млн 100млн килиб куйилса натижа анча куринарди.