Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:30:50
Давлат хизматчилари тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлаш. Бунда, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб қўйиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:30:12
Республикамизда мактаб, лицей, коллеж битирувчиларини фанлар бўйича битирув имтихонларида тўплаган умумий балларини олий таълим муассасалари кириш имтихонларида хисобга олиш. Олий таълим муассасалари битирувчиларини давлат хизматига қизиқишини ошириш мақсадида вилоят Кенгашида валантёрлар жамоаси шакиллантириш зарур.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:29:31
Мактабгача таълим муассасаларига мулкчилик шаклидан қатъий назар доимий равишда озиқ-овқат маҳсулотларини таъминотини аутсорсингга ўтказиш керак

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-25 15:21:02
Икки ёшга тўлмаган болалар учун тўланадиган бола пулини барча аёлларга бирдек тўлаб бериш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-25 15:20:16
Давлат тиббиёт муассасаларида дори-дармон воситаларини сотувчи томонидан ҳар қандай тадбиркорлик субъекти эмас, балки ўша маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки вакили бўлиши шартлигини белгилаш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-25 15:19:28
Халқ табобатини ривожлантириш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-25 15:18:44
ОТМ ларга ўқишга кириш учун берилган имтиёзларни босқичма-босқич бекор қилиш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-25 15:17:46
Шахслар ва тадбиркорларга 2019 йилгача бўлган давр учун умумий солиқ амнистиясини эълон қилиш.

Қўйлиева Майсара
Taklif 2020-11-25 15:16:21
Солиққа тортиш тизимини соддалаштириш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-25 15:15:26
Банк ва молия тизимига замонавий бозор меҳанизмларини жорий этиш. Яъни ҳозирги кунда ривожланиб келаётган банк ва тадбиркорнинг шерикчилигига асосланган кредитлаш механизмини жорий этиш.

Аллаёрова Сожида
Taklif 2020-11-25 15:14:38
Аёлларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида қонунчиликка ўзгартириш киритиш. Бунда аёллар учун иш соатини қисқартириш.

Орамов Адхам
Taklif 2020-11-25 15:13:11
Миллий суғурта тизмини тубдан ислоҳ қилиш.

Тўлаганов Акрам
Taklif 2020-11-25 15:11:59
Автомобил импортига белгиланган импорт божларини камайтириш.

Шухрат Абдукаримов
Taklif 2020-11-25 15:09:15
Иқтисодиёт тармоқлари, ҳар бир хўжалик бирлашмаси, йирик корхона ва махсулотлар рақобатбардошлигини ошириш амалиётида монополияга қарши кураш тамойили асосида боллизмга йўл очиб бермаслик керак.

Жамшид Шеров
Taklif 2020-11-25 15:08:45
Жамоатчилик назорати фаолиятини телеканаллар орқали ёритиб бориш жамоатчилик назоратини янада кучайтиришга ёрдам берган бўлар эди.

Хосият Раджапова
Taklif 2020-11-25 15:08:18
Давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ОАВларида ёритишнинг очиқлик мезонини белгилаш лозим.

Хосият Раджапова
Taklif 2020-11-25 15:07:42
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун уларни ўз хизмат ваколатларидан ташқари вазифа ва ишларга жалб қилмаслик лозим.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-25 15:07:03
Фуқаролар томонидан ҳоким ва сенаторларни сайлаш институтини жорий қилиш ҳозирги кун ижтимоий ҳаёт талабларидан бири ва шартидир.

Баходир Гуломов
Taklif 2020-11-25 15:06:33
Қонунчилик ташаббуси субъектларининг улар томонидан киритилган ва қабул қилинган қонунлар самарадорлиги учун жавобгарлик масаласини ҳам тадбиқ этиш керак. Бунинг оқибатида қонунчилик ташаббуси субъектлари масъулияти ошарди.

Умидхон Рашидов
Taklif 2020-11-25 15:06:08
Тўғридан тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш амалиётини янада кенгайтириш, ижтимоий муносабатларни қонунлар билан тартибга солиш даражасини оширишда янги қабул қилинаётган қонун лойиҳалари учун алоҳида ценз сифатида ҳаволаки нормалар сони ва сифатини белгиловчи тамойилни амалга киритиш керак.