Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-12-03 09:37:21
Президент Халқ қабулхоналари фаолиятини реорганизация қилиш. Улар охирги пайтда статистика қўмитаси, фуқаролар билан Халқ ўртасида мурожаат юбориш воситасига айланиб қолди. Халқ қабулхоналари реал муаммоларга ечим топиб бераоладиган ташкилот бўлиши керак, уларни ваколатларини кенгайтириш керак.

Хомидов Дилшодбек Илҳомжон ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:32:08
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда иқтисодий самарадорлик бошқа барча мақсадлардан устун қўйилиши керак. Хусусан, ер майдонлари бўш қолса ҳам, унумдорлиги жуда паст, харажатларни қопламайдиган ҳолатлардан бутунлай воз кечиш; фермер ва кластерлар фаолиятларидаги эркинликни янада қўллаб қувватлаш

Шамсутдинов Рустамбек Темирович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:31:41
Вилоятларда тўлиқ иш қуввати билан ишламаётган 5та техника заводида импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши лозим.

Hojimurodov Hayotbek Bahromovich, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:31:18
Қишлоқ техникаси нархи, фермерлар молиявий имконияти ва техниканинг рентабеллиги орасидаги номутаносибликни бартараф этиш чораларини кўриш керак.

Abdusamatov Samandarjon Ro‘zimuhammad o‘g‘li, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:30:55
Таклифим қишлоқ хўжалиги соҳасида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қийматининг 2 фоизини қишлоқ хўжалиги фани ва ривожланишига сарфлаш керак, кўпгина юқори даромадли мамлакатларда эса бу кўрсаткич 2,5 фоизни ташкил этади

Axmadshoyev Boburmirzo Abdumalik o‘g‘li, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:30:31
Хусусий пенсия фондаларини (ёки давлат ижтимоий ҳимоя фондини) ташкил этишда Халқ банкида жамғариладиган шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадалларига тўланадиган реал фоиз ставкалари ижобийлигини аниқлаш ва мазкур маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ҳамда мазкур фондларнинг молия бозорида иштирок этишини белгилаб берувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини шакллантириш лозим

Musayev Shahzodbek Ulug'bek o'g'li, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:30:09
Таклифим шундайки Ўзбекистон географиясини ҳисобга олиб, Тошкент аэропортини марказий “хаб” сифатида қолдириб, арзон нархлардаги парвозларни Самарқанд ва Фарғона водийси аэропортларида ривожлантириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Хасанова Мафтуна Давронбек қизи, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:29:40
Ўзбексистон бўйлаб авиарейслар сонини кўпайтириш зарур деб ўйлайман. Ҳар қандай бизнес Ўзбекистон билан алоқа ўрнатаман деса, транспорт соҳасида жиддий муаммога дуч келади: музокаралар учун дунёнинг исталган нуқтасидан Тошкентга тез фурсатда етиб келишнинг фақат иккита йўли мавжуд – Истанбул ёки Москва орқали. Агар тўғридан-тўғри рейслар сони кўпайса, тадбиркорлар кейинги рейсни кутишмайди. Айтмоқчиманки, фуқаро авиацияси бозорини либераллаштириш мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашда ҳам муҳим роль ўйнайди.

Кобилов Мансуржон Маъруфжонович, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:27:31
Менинг таклифим Ўзбекистонда лоукост авиакомпаниялар бозорининг ривожлантириш керак. Бу йўл нафақат сайёҳлар оқимининг кўпайишига, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсишига, янги бозорларни эгаллаш ва ишбилармонлик муҳитининг яхшиланишига ҳам ижобий ҳисса қўшади. Бошқача айтганда, бу иқтисодиётнинг бир неча соҳаларини ривожланишига ёрдам беради

Хонтураев Аброр Адҳам ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:27:03
Ўзбекистондаги етиштирилаётган маҳсулотни йирик ҳажмдаги партияларини шакллантириш экспорт учун жуда муҳим. Бунинг учун Савдо саноат палати ёки ассоциация (агарда мавжуд булса шундай ёрдамси ташкилот) махсус тренинглар ўтказиб, мазкур қишлоқ ва унинг атрофидаги барча фермерларнинг технологияларини синхронлаштиришга ҳаракат қилиш зарур деб ўйлайман.

Akbarov Abdukarim Jabbarovich, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-02 21:26:24
2021 йилда бошлаб йирик фермерларга фермерларга махсус GlobalGAP сертификатига эгалик қилиш учун давлат томнидан ёрдам берилиши керак. Ушбу сертификатнинг мавжудлиги узумни нафақат МДҲ мамлакатларига, балки Европа Иттифоқи мамлакатларига ҳам экспорт қилишга имкон беради.

Зикрлаева Нигора Турсунпулатовна
Taklif 2020-12-02 19:18:47
2021 йил Давлат дастури учун Тошкент, Зангиота туманида жиноятчиликка чора кориш ва жиноятчиликни камайтириш масаласини Давлат дастурига киритишингизни сорайман Хар бир худутда, туман, вилоят, шахарда конунчиликни бирдай болишини таминлашингизни ва кенг жамоатчилик назоратида болишини таминлашингизни сорайман.

Асадов Илхом
Taklif 2020-12-02 17:56:51
Кўп қаватли уйларни иситиш тизимини йўлга қўйиш.

Эсонов Бахриддин
Taklif 2020-12-02 17:54:54
Йўл бўйи туризмни ривожлантириш мақсадида алоҳида дастур асосида маҳаллий аҳолига кредитлар ажратиш.

Ибрагимов Элёр
Taklif 2020-12-02 17:53:58
Вилоят маркази Қарши шаҳрида фуқаролар серқатнов жойларда, мудҳиш йўл транспорт ходисалари кўп содир бўлаётган жойларни қўшимча пиёдалар йулаклари, светофор ҳамда кузатув камералари билан жиҳозлаш.

Ачилов Давлат
Taklif 2020-12-02 17:51:21
Банклар ҳузуридаги валюта айирбошлаш шаҳобчаларида навбатда туриш фуқароларни кўп вақтини олаётганлиги сабабли банкоматлар орқали валюта айирбошлашни йўлга қўйиш.

Жовлиев Аброр
Taklif 2020-12-02 17:50:01
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги орқали давлат органлари раҳбар кадрларини чет элда малака ошириш ишларини жадаллаштириш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-02 17:45:30
Ичимлик суви иншоотларини ифлослантириб бораётган тадбиркорларни маъмурий жавобгарликка тортиш, хаттоки тадбиркорлик лицензаяларини бекор килишни қўллаш.

Фазлиддин.Юнусов
Taklif 2020-12-02 17:45:02
Чиқиндиларни ноконуний жойларга ташлайдиган шахсларга чора кўришни қатъийлаштириш, яъни жарима микдорларини бир неча баробар кўпайтириш.

Дилором.Абдурахимова
Taklif 2020-12-02 17:41:22
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қўшимча касбга ўқитиш учун ўқув марказларига тўловларда имтиёзларни кўриб чиқиш