Нурсаидов А
Таклиф 2019-08-08 11:23:35 Қашқадарё вилояти
Салом мени таклифим шу сайтда бериладиган таклиф ва хабарларни тагига бахолаш тизими плюс еки минус кнопкасини еки изох колдириш учун жой куйиш керак

Fayziev Samad Murodullaevch
Таклиф 2019-08-08 11:04:15 Самарқанд вилояти
Salom yurtdoshlar men,, OBOD MAHALLA ''dasturi tugrsda fikir yulamoqchman. Avalam bor obod mahalla qayyirdan boshlanishi kerak .Qaloq qishloqlardanmi yoki tumandan uzzoq joylardanmi... Manmcha hozizirgi ishlar shaharga yaqin kam harajat pull tukkan mahallalardan boshlangan. Bunga tartib yunalish plan tuzlmagan ushani tartibga solish kerak manmcha .Yurtmzda shuncha ishlar bulayapti bazi bir mahallalarga shamoli ham tekkani yuq

Bekzod ahmedov rasulov
Таклиф 2019-08-08 11:03:50 Фарғона вилояти
ishlab chiqarish dastgohlari stanoklarini uzbekistonga olib kirishda har qanday boj to‘lovlarini (agar u bor bo‘lsa) olib tashlash kerek. har bir o‘zbekistonlik hech qanday o‘rtakashlarsiz ishlab chiqarish stanoklarini uzbekistonga olib kira olsin.. menimcha bunda aholini ish bilan taminlashda va iqtisodga juda katta foydasi bor..

Жуманова Дилафруз Маджитовна
Таклиф 2019-08-08 10:51:46 Тошкент шаҳар
Ассалому алайкум. Аввало сайтни яратилиши халқ ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини бериши учун қулай имконият бўлибди. Мени таклифим қуйидагича. 1. Судланганликни олиб ташлашни соддалаштирилган қонуний чоралари кўриб чиқлса яхши булар эди. Мисол учун: Мен икки мутахассислик бўйича олий маълумотлиман, Ҳозирги кунда мамлакатимизда шиддат билан олиб борилаётган ўзгаришларни кўриб, мутахассисликларим бўуича ишлагим келиб кетади. Афсуски, судланганлик бўлганлиги учун давлат корхоналарида ишлашдан махруммман. Аммо шунга қарамай 2 та хусусий корхонада иш стажимни олиб бормоқдаман. Демоқчиманки, агар судланганликни олиб ташлаш йўл-йўриқлари соддалаштирилса, судланиб иш тополмай тушкунликга тушиб қолган кўпгина инсонларни ўз йўлини топиб кетишига ёрдам бўлармиди?! 2. Уй-жойни банк орқали кредит ёки бўлмаса рассрочка ( бўлиб бериш) га сотишни соддалаштириш керак. Биласиз бизнинг ўзбек халқимиз болажон халқ бўлганлиги боисми, доимо уй-жойга муҳтож. Ҳозирги кунда мамлакатимизда буюк қурилиш ишлари олиб борилмоқда, Шу уйларни сотиб олишга ҳаммани ҳам қурби етавермайди. Қисқа қилиб айтганда оддий халқ бу уйларни накд пулга сотиб ололмайди. Сизларга яна бир бор рахмат.

Abdullayev Javohir Ismoil o'g'li
Таклиф 2019-08-08 10:45:47 Жиззах вилояти
Ta'lim sohasini yanada takomillashtirish buyicha qushimcha. Bunda biz bakalavr yunalishini yanada yangicha kurinishga keltirishimiz kerak. Kirish imtihonlarini savolarini murakkab emas osonlashtrgan holda uqishga qabul qilip har kursdan kursga utishida usha bir yillik uqish davomida qanday bilimga ega ekanligini test qilish natijasida bilishle kerak yani testga kirayotgan talaba malum miqdorda davlatga pul tulab kursni tugallovchi imtihonga kiradi. Agarda imtihondan yiqilsa usha tulagan puli kuyib ketib yana bir marta imtihonga kirishga imkon bergan holda yana imtihonga malum miqdorda belgila gan pulni tulab kiradi.Utkazilgan imtihondan utgandan keyin kursdan kursga utkazish kerak. Ana shundagina bilimle yoshlar yanada kupayadi uzini ustida ishlovchi yoshlaram kupayadi buni biz rivojlangan mamlakatlar ta'lim sohasida kurishimiz mumkin va shundagina korrupsiyagayam yul quyilmedi

Эшчонов гайрат абдуллаевич
Таклиф 2019-08-08 10:40:17 Тошкент шаҳар
Вактинча прописка буйича кредит мактабга олиш уз яшаб турган худуди буйича мактабга кабул килинглар,бошка мактабга юбормасдан ,экзамен ,хайдовчилик,

Ahmedov Bekzod Rasulovich.
Таклиф 2019-08-08 10:40:11 Фарғона вилояти
Taklifim shuki: sport to‘garaklar va til o‘rgatish kurslari ni.. barcha soliqlar ozod qilish kerek. hamma Bolalarni sport bilan shug‘ullanishi bu sog‘lom kelajak.degani.. Tilni bilish. bu dunyo bilan muloqat qilish. .. Iqtisodga biznesga foyda. menimcha tushuntira oldim.

XUDOYBERDIEV TEMUR SHERMURATOVICH
Таклиф 2019-08-08 10:38:00 Самарқанд вилояти
Taklifim shun dan iboratki: Maxsus aftamabillar Militsiya,Skoriy, Pajarni, Inkasator .... larga VIDEO RIGISTRATOR urnatilsa u 24 soat ishlab Avalambor ish sifati, yullardagi yul xarakati qoida buzarliklari xamda serena ostidagi aftamabillarga yul bermaslik xollatlari ustidan qattiy chora tadbirlar kurilsa. Sabbabi: Avalambor maxsus aftomabillar o`z nomibilan maxsus ular Shoshilinch tez tibbiy yordam, O`t uchirish guruxlari, Militsiya. Ular shoshilinch xarakatlanganda xar bir daqiqa g`animat xarbir sekund bir insoning Xayoti yohud Moliga juda katda ziyon yoki zomin bulishi mumkun!!!!!

Джуракулов Умид
Таклиф 2019-08-08 10:13:50 Самарқанд вилояти
Ассалому алайкум хурматли "Юксалиш" умуммиллий харакати катнашчилари. Мен иктисодчи мутахасисман ва ишлаб чикариш корхоналарида бош хисобчи лавозимида ишлаб келаман. Бугунги кунда ишлаб чикариш корхоналарини кийнаётган асосий масала солик юкининг катталиги деб хисоблайман. Чунки соликларнинг катталиги ишлаб чикариш хажмини камайтириб курсатилишига, берилаётган ойлик маошларни тулик курсатилмаслигига олиб келмокда. Натижада яширин иктисод ривожланиб, ишлаб чикариш корхоналарида хакконий бухгалтерия хисобини юритишни иложи йук. Бу холат катта ишлаб чикариш корхоналарини ташкил булишига салбий таъсир курсатмокда. Чет эллик инвесторлар уз маблагларини киритишлари учун кулай, шаффоф иктисодий шароит яратиб беришимиз керак. Юкорида санаб утилган муаммоларни хал килиш учун куйидаги солик ставкаларини таклиф киламан. 1. Кушилган киймат солиги ставкасини 12% гача камайтириш лозим. 2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солигини 5% гача камайтириш лозим. 3. Ягона ижтимоий тулов ставкасини 5 % гача камайтириш лозим. Натижада иктисодиётимиздаги хамма корхоналар очик ва шаффоф куринишда ишлаб бошлайди. Чет эллик инвесторлар учун кулий иктисодий мухит яратилади деб уйлайман.

XUDOYBERDIEV TEMUR SHERMURATOVICH
Таклиф 2019-08-08 10:08:54 Самарқанд вилояти
Avalambor Asalomu aleykum mening taklifim shu ediki qonun doirasida ish stafkalari kamida 1-stafka qilib belgilansin!!!!!! Sababi!!!! xozirda juda ko`plab davlat idoralarida 0.25, 0.75 Asosan esa 0.5stafka qilib ishga olingan. Xodimlar ishlay desa ish yuq ishlamay desa 0.5 ish stfkasi bor xalos. Shunda oylik bir oyda o`rtacha 400-500ming sum undan yana daromad solig`i, prafsayuz, pensioni fond, shanbaliklar, kansertlar, sevet-gaz va xokazolarga ushlab qolinadi. Davlat ishida odiy ishchi bulganlar biladi ish jarayonidagi xujatlaru mayda chuydalarga tera-terning qanchalar ko`pligini. Undan ortgani esa tuman shaxar markazlari va unga yaqin xududda 100% plastik. Oyliklar yanvar ishlasangiz fevralning 10laridan tusha boshlaydi uni yana pul qilaman dessangiz!!!! Davlat bangkamatlari avalambor sanoqli u yana kupincha ishlamaydi ishlagan kunlari odamlar kopligidan navbat ololmaysiz davlatning bankamatlarida 1% plastik maydalansa kuchada esa 5-10 %gacha maydalaysiz. Shunda savol; oylikdan qancha qoladiyu bir ruzg`orga nima ololadi??? ETIBORINGIZ UCHUN RAXMAT!!!!

Холиқов Жамшид Абдиносирович
Таклиф 2019-08-08 09:53:54 Қашқадарё вилояти
Мени таклифим:02ёш,14ёш,моддий ёрдам пулларига ҳужжат тахлашда ФХДЁ идораларидан маълумотнома олишни бекор қилиш керак. Маълумотнома нима учун сўралади; никоҳда туриш, турмаслигини билиш учун, фуқарони паспортига никоҳдан ўтганлиги тўғрисида белги уриладики, билиш мумкин бўлган жараёндан кўз юмиб ортиқча қоғозбозлик,сарсонгарчилик ва харажатга олиб келинади-бюрократия (бошқа давлат идораларидан ҳам фхдё дан маълумотнома олишни бекор қилиш керак) 1августдан бир қатор маълумотнома олишни бекор қилиниши сафига қўшимча равишда ФҲДЁ маълумотномасини ҳам киритиш керак. Бу жараён аслида идоралараро интеграция ёки паспортдаги закс жойидан нусха олиб қилиниши керак. Ортиқча оворагарчиликка олиб ташланиши еерае.

Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович
Таклиф 2019-08-08 09:52:50 Андижон вилояти
Ахборот хуружига қарши кураш шиори остида ёшларни оммавий равишда троллинг ишларига сафарбар қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Давлат раҳбарининг асосли танқидидан кейин ҳам қуйи тизимда давлат ва ёшлар жамоат ташкилотларининг ресурслари ҳисобидан обрў учун кураш ташкил этилаётгани чуқур хавотир уйғотмоқда. Бу жараёнга ҳали дунёқараши шаклланиб улгурмаган ўсмир ва ёшларнинг жалб этилиши қуйидаги салбий ҳолатлар олиб келади. Биринчидан, ёшлар ўртасида ёлғон, буюртма маълумотларни тарқатиш кўникмасининг пайдо бўлиши; Иккинчидан, қатъий фуқаролик позицияси шаклланиши ўрнига, иккиюзламачи, ҳар мақомга йўрғалайдиганлар тоифасининг шаклланиши; Учинчидан, ҳаёт йўлини адолат ва ҳақиқат ўрнига ёлғон ва фириб бериш билан қуришга интилиш. Бугун ижтимоий тармоқларда сафарбар қилинган ёшлар курашаётган масалалар - айрим маҳаллий раҳбарнинг обрў ва эътибори давлат миқёсида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Президентимиз сиёсатига қарши турган бу шахсларнинг харакатлари давлат хавфсизлиги тизимига таҳдид сифатида баҳоланиши мақсадга мувофиқдир. Мустақиллик йилларидаги тарихимиздан аёнки, давлат ва жамият манфаатларига табиий офатлар ёки техноген фалокатлар эмас, ўзимиз ўйлаб топган айрим беъмани қоидалар, кампаниябозликлар кўпроқ зарар етказди. Яна йигирма-ўттиз йилдан кейин олчоқ, ёлғончи, безбет ва иккиюзламачи инсонларнинг қўлига қараб қолишни истамасак, ҳали оқ-қорани ажрата билмайдиган ёшларни йўлдан урмайлик. ТАКЛИФ: Фуқароларга интернетда маълум бир фикр ва ғояларни тарғиб қилишга мажбурлаш, ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилиш учун моддий ва маънавий таъсир ўтказишга маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш зарур.

Отабаев Шахрух Мухамедович
Хабар 2019-08-08 09:49:48 Фарғона вилояти
Здравствуйте я города Коканд. Мы живем по г. Коканд ул Богишамол 4-тор . В нашей улице два месяца назад прокладывали водопроводную трубу . Уже два месяца никак не могут сдать так как подрядчик не сдает объект. Бумажная волокита нам уже надоела . Мы просим вас помочь нам с официальным разрешением подключиться к этой трубе . С уважением жители 61 махалли.

Саттыбаева Гульнара Зайнуллаевна
Таклиф 2019-08-08 08:00:52 Тошкент шаҳар
Здравствуйте. Приветствую возможность вносить предложения и надеюсь на их исполнение. Меня беспокоит то, что в г.Ташкенте многие пешеходные переходы упираются в арыки или бордюры. Это затрудняет людям с ограниченными возможностями соблюдать правила дорожного движения. Очень сложно больным и престарелым переходя дорогу затем перепрыгивать через арык или перелазить через бордюр. Такие пешеходные переходы имеются даже в центре города и более того недалеко от здания МВД. Кроме того остановка автобусного маршрута № 51 у театра А.Навои не оборудована. Лица, выходящие из автобуса упираются в живую изгородь, а ожидая автобус вынуждены стоять на проезжей части. Было бы более рационально либо создать нормальную остановку, либо перенести ее ближе к ЦУМу, где есть площадка, которая не вынуждает пассажиров стоять на обочине проезжей части.

Sanjarbek Hoshimov
Таклиф 2019-08-08 07:53:19 Андижон вилояти
Qiwloq joylarda wahar tipidek uylar yani naminaviy uylarni hech bulmasa 6 sotih qiliw kerak chunki qiwloqdagi odamlar bozordan non sotib ololmaydi uyga tandir uchoq qiliw kerek 2 sotihli uylar qiwloq aholisiga tug'ri kelmaydi eng achinarlisi yurtbowimiz halqni uylab wu uylarni quriliwini kupaytiryapdi lekin qiwloqdagi odamlar dalada iwlab bunaqa uyga pul topiwa olmaydi. Men rossiya davlatida bulganman uyerda quriliwda iwlaganman ularda qurilish mollari kamida 70 foizi import mollar lekin uylari arzon iw haqqilariga nisbattan. Lekin bizda hamma qurilish mollarimiz uzimizda iwlab chiqiladi lekin uyni narhi rossiyaniki bilan bir hil. Menimcha namunaviy uylarni loyihasini qayta kurib chiqiw kerak, masalan yer maydonini kengaytiriw kerak hech bulmasa qishloq joydagilarini chunki qiwloq aholisini asosiydaromadi chorvachilik va dehqonchilikdan iborat qishloqda har bir oilada kamida 4 ta quy boqiwadi va qilgan dehqonchiligini uyiga olib keladi, hozirgi uylarga bu narsalarni qiliwni imkoni yuq. Oddiy qilib aytganda qishloq odamlari tandirda non yopib yeyiwadi mol boqib dalada iwlab kun kuriwadi bu uylarda bunga waroit umuman yuq maydoni kichkina tandir qursa uchoqga joy yuq ikkalasi bulsa utin quygani joy muammo hamma narsani qilsa uzlari uyga sigishmaydi. Pulini ham qayta kurib chiqish kerak deb uylayman yoki oldingidek kup farzandlik oilalarga chek berish yulga quyilsa ham yahshi bulardi chunki aytaylik bir dehqonni 4 ta ugli bor ularni uyli joyli qilish kerak agar hammasi dalada iwlab yiginsa ham bitta kotej oladi holos hammani topgani 15 yil wu bitta katejni kredinini tulashga ketasi qolgan 3 nafar farzandini qandek uyli qiladi shularni ham uylab kurish kerak chek berilsa odamlar chet elga ketib umrini utkazmasdan dalaga chiqib iwlaydi gisht quyadi uyini bitkazaman deb harakat kuchayadi qarz bulmasdan uyini kutaradi 15 yil qar bulmaydi va uz urnida shu 15 yil farzandlarini kelajagi uchun iwlaydi ularni o'qitadi elga kerakli farzandlar qilib tarbiyaludi. Chet elga borib iwlab farzanlaridan uzoqda yursa farzandlarini tarbiyasiga ham tasir qiladi tarbiya kurmagan farzandlar keyinchalik jinoyatga qul urishadi vahakazo. Iltimos wular haqida uylab kuraylik

Эшмирзаев И.Н.
Таклиф 2019-08-08 07:16:08 Тошкент шаҳар
Тошкент шахрига бошка вилоятлардан келганлар учун пропискани бутунлай пулсиз, хеч кандай шартларсиз текинга рухсат беришни таклиф киламан.

Jumayev Dilmurod Said o'g'li
Таклиф 2019-08-08 07:04:26 Сурхондарё вилояти
Import sifatida olib kirilayotgan xorijiy avtomototransport vositalariga nisbatan davlat bojini kamaytirish yoki olib tashlash lozim. Fuqarolar o'zlari xohlagan rusumdagi transport vositasini boshqarishga haqli. Demokratiya nuqtai nazaridan olib qaraganda ham aslida shunday bo'lishi lozim. Fuqarolarning xorijiy transport vositasini olib kirishiga cheklovlar mavjudligi va buning oqibatida ularning faqat ichki transport vositasini sotib olishga majbur bo'lishi fuqarolik huquqiga ham zid keladi.

Jumayev Dilmurod Said o'g'li
Таклиф 2019-08-08 06:56:19 Сурхондарё вилояти
O'zbekiston Respublikasining "Mahalliy davlat hokimiyati to'g'risida" gi qonuniga o'zgartirish va qo'shimchalar kiritib, hokimlar va xalq deputatlari kengashlarining faoliyatini bir-biridan alohida qilish, bu orqali bir shaxsning ham qonun chiqaruvchi, ham ijro etuvchi hokimiyat vakili bo'lishiga chek qo'yish. Shuningdek, hokimlarning fuqarolar va yuridik shaxslarga yer berish vakolatini qayta ko'rib chiqish, bu vakolatni Vazirlar Mahkamasi ruxsati bilan amalga oshirishni belgilash.

Сайдуллаев Рафаэль Сайдулла угли
Таклиф 2019-08-08 06:16:00 Қашқадарё вилояти
Ассалому алайкум. Таклифим шуки кишлок ахолисини иш билан таъминлаш учун Фермер хужаликлари урнига Бригада лар ташкил килиб керакли техникалар билан таъминлаш зарур.

Мавлонов Отабек Насимжонович
Хабар 2019-08-08 05:11:16 Бухоро вилояти
2019 йил Коракул туманини ижтимоий иктисодий ривожлантириш Дастурига асосан мен рахбарлик килаётган "BLACK GOLD GAZ SERVIS" МЧЖга М37 "Самарканд-Бухоро-Туркманбоши"магистрал йули ёкасида кемпинг ва сервис шахобчалари куриш учун давалат захира еридан ер майдони ажратилиши керак эди.Биз акционга чикарилса сотиб олишга хам розимиз. Шу кунгача туман Хокимлиги бу ишга каршилик килмокда. Шу масалани хал килишда амалий ёрдам беришингизни илтимос киламан.Ёрдамингиз учун аввалдан миннатдорчилик билдираман.О.Мавлонов.

+ -
Навоий
вилояти
Қорақалпоқистон
Республикаси
Хоразм
вилояти
Андижон
вилояти
Сурхондарё
вилояти
Фарғона
вилояти
Тошкент
вилояти
Сирдарё
вилояти
Наманган
вилояти
Жиззах
вилояти
Тошкент

шаҳар
Бухоро
вилояти
Самарқанд
вилояти
Қашқадарё
вилояти
Навоий
вилояти
74 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
67 ТАКЛИФЛАР
7 ХАБАРЛАР
Қорақалпоқистон
Республикаси
23 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
21 ТАКЛИФЛАР
2 ХАБАРЛАР
Хоразм
вилояти
60 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
54 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Андижон
вилояти
34 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
28 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Сурхондарё
вилояти
52 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
47 ТАКЛИФЛАР
5 ХАБАРЛАР
Фарғона
вилояти
69 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
65 ТАКЛИФЛАР
4 ХАБАРЛАР
Тошкент
вилояти
59 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
50 ТАКЛИФЛАР
9 ХАБАРЛАР
Сирдарё
вилояти
12 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
10 ТАКЛИФЛАР
2 ХАБАРЛАР
Наманган
вилояти
49 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
43 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Жиззах
вилояти
15 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
15 ТАКЛИФЛАР
0 ХАБАРЛАР
Тошкент
shahri
294 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
272 ТАКЛИФЛАР
22 ХАБАРЛАР
Бухоро
вилояти
30 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
21 ТАКЛИФЛАР
9 ХАБАРЛАР
Самарқанд
вилояти
65 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
61 ТАКЛИФЛАР
4 ХАБАРЛАР
Қашқадарё
вилояти
47 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
42 ТАКЛИФЛАР
5 ХАБАРЛАР