Хакбердиева Машҳура Курбоновна
Таклиф
2019-09-12 11:36:09
Тошкент шаҳар
Ассалому алайкум. Таклифим қуйидагича: Ўзбекистонда ёшлар кўпчиликни ташкил этади, табиий ўсиш юқори. Ёшлар орасида ишсизлар салмоғи ҳам кўп. Юртимизнинг ўзида иш билан таъминлаш имкони йўқ.Четга чиқишга мажбур бўлишяпти. Россия ва бошқа давлатларда оиладан узоқда аксарият паст табақадаги ишлар билан шуғулланишяпти. (кўча тозалаш, энагалик, қурувчилик, ғишт қуйиш ва ҳ.к.) Тўғри, малакали ишларда Японияда, АҚШ, ва давлатларда ишлаётганлар ҳам бор. Лекин улар кам. Ишсизлик маиший жиноятларни, оила бузилишларнинг кўпайишига олиб келади. Ёшларни ҳозир талаб юқори бўлган программистлик (АТ дастурчилиги) соҳасида ўқитиш бўйича шаҳарларда, туманларда марказлар очилса. Кейин уларга инглиз ва рус тилларини ҳам ўргатилса. Тил биладиган АТ дастурчилари оиласи олдида дистанцион равишда ишлаши мумкин.
Изоҳлар