Mamashukurov Erali Sultonaliyevich
Таклиф 2019-08-13 08:49:02 Наманган вилояти
Har bir fuqaro o`zinig nomida nimalar bor soliqdan qanday qarzi bor shu haqida onlayn bilish mumkinmi? Masalan siz YaTT ochib faoliyatingizni tugatmagansiz soliqdan shuncha qarzingiz bor deyishsa aslida hech qanday YaTT ochganingiz haqida habardor bo'lmasangiz lekin sizni nomingizda haqiqatdan ham YaTT ochilib ish yuritib to'tatib qo'yilgan bo'lsa siz qanday xabardor bo'lasiz bu iloji yo'q narsa emas shunday holat bizda bo'lgan. Soliqdan qarzni yoki kreditdan qarzni onlayn ko'rish mumkinmi shunday bo'lsa qulayroq bo'lardi.

Ibragimov Shaxboz Isroil oʻgʻli
Хабар 2019-08-13 08:47:30 Бухоро вилояти
Bugungi kunda mamlakatimizda koʻplab qurilish boʻlyabti,bu albatta yaxshi lekin bu qurilishlarning baʼzilari daraxtlarni kesish hisobiga boʻlyabti.Bu albatta yaxshi emas.Quriladigan binolarni iloji boricha daraxt yoʻq joyga qurish yoki kesilgan daraxtlar oʻrniga yangisini ekish kerak. Bizda kesilgan daraxtlarni oʻrniga yangisini ekishga etibor berilmayapti. Yangi daraxtlarni ekishga juda koʻp joylar bor etibor berib qaralsa. Masalan: ariqlarning,zovurlarning boʻylariga,odamlarning uy-joy atrofidagi,yerlaridagi boʻsh joylarga, asfalt yoʻllarning yoqalariga eksa boʻladi. Estoniyada 3,5 mlrd daraxt ekish davlat tomonidan rejaga kiritilgan hozirgacha esa 300 milion tup daraxt ekishgan, nahotki biz shunday qila olmaymiz.

Djuraboev Baxtiyor
Таклиф 2019-08-13 08:07:00 Тошкент шаҳар
Ассалому алейкум биринчи галда жамоатчилик платформа порталига омад тилаб коламан.Менинг таклифин шундан иборатки туризмни ривожлантириш буйича таклиф билдирмокчи эдим.Менинг фикримча туризмни ривожлантириш пойтахдан бошланиши керак . Бунинг учун тарихни оркага кайтариш тарихни кайта куриш лозим булади.Яни Тошкентнинг 12 та дарвозасини кайта куриш, унинг 12 калити рамзий манода туман хокимликларида сакланиши, хабар берувчи оқ қурғонларни ташкил килиш,марказий кучаларда Узбек халкига хос булган сувинир мемориалларни урнатиш керак.Машхур асар кахрамонарини кучанинг маълум бурчакларида сужет куринишида жонлантириш керак . Шурда бир вакитнинг узида хам туриз хам узбек адабиёти дунё узини куради деб ойланман.

Халияров Махмадмурод Уразович
Таклиф 2019-08-13 07:17:44 Сурхондарё вилояти
Президентимизнинг халкни уйлаб килаётган ишлари тахсинга лойик. Жонажон Узбекистонимизни Ватаним деб билган купчилик фукоролиги булмаган инсонлар кунглидаги орзуси фукоролик олиш. Фукоролиги йук шахсларнинг фукоролик олиш илтимосномалари киска вакт ичида куриб чикилса яхши буларди. Икки йил булди хеч кандай жавоб йук.

Нуритдинов Шерали Расулович
Таклиф 2019-08-13 05:55:28 Фарғона вилояти
Чет элдан сармоядорларни ватанимизга жалб қила олган шахсга.Агар сармоядор Узбекистонда фаолият юргишизни бошласа, бу каби шахсларни давлат томонидан рағбатлантириш, ёки ташкил этилган корхона маьлум улуш ажратиши керак.Қолаверса чет элларда инвесторларни жалб қилиш марказларини очиш.ва марказни Ўзбекистондаги иқтисодий имкониятлар маълумотини таъминлашни йўлга қўйиш.Марказлар моддий томондан кўп маблағ талаб этмайди.Марказ бир кишидан иборат бўлиши хам мумкин.Фақат унга чет элда фаолият (қонун доирасида)юргиза олиш ваколатини таъминлашни керак.

Саидова Зулхумор Мустафоевна
Таклиф 2019-08-13 01:21:19 Бухоро вилояти
Мен мактабда ишлайман.Олий маълумотли бўлиш учун ҳужжат топшириб имтиҳонларда иштирок этдим.Аммо иш стажига эга ўқитувчи билан бугунги мактаб битирувчисининг орасида қанча масофа қолди?деган саволга жавоб тополмадим.Бир неча йиллик иш инобатга олинмайдими?Бизлар Халқ Таълими Вазирлигига ўгаймизми?Қолаверса,шартнома пулининг осмонларда юргани нимаси?Пули бор илми бўлмаса ҳам дипломли бўлиб олади,илмли аммо пулсизлар нима қилсин?!Биз ишонч билдириб сайлаб қўйган депутатларимизнинг ўтли таклиф ва амалий ишларига муҳтожмиз.

Рахимов Ойбек Муйиддинович
Таклиф 2019-08-13 00:06:43 Қашқадарё вилояти
Коррупцияга карши курашиш тизимини антикалаштириш, конунийлаштириш керак, яьни машина ракамларини аукцион оркали савдога чикаргандек. Масалан супер контрактларни олайлик, супер контракт кора бозордаги порахур ва пора берувчи уртасидаги савдо пулидан кайсидир ахмокнинг фикри билан кимматлаштириб куйилган. Кора бозордагидан арзон булса супер контракт бозори хам чаккон булади, талабгор абитуриент купаяди, хохланса улардан яхшисини танлаб олса булади... Долларчини ушлаш учун бутун тизимни моддий таьминлаб, ушлаб тургандан кура (департамент) саррофларни легаллаштириб, патентлаб куйса, (кандайдир шартлар билан) департамент тугатилса, харажат йуколиб, бу сохадан маблаг туша бошлайди...

Касимов Жамшидхон Юсубович
Таклиф 2019-08-13 00:05:39 Наманган вилояти
Хозирги кунимизда энг катта муммолардан бири булиб қолаятган миллий валютамизни қадрсизланишини олдини олиш хақида. Қоғоз пуллар урнига олтин,кумуш,бронза тангаларни жорий этиш керак. Чунки давлатни ун йиллаб қилган мехнати яни ойликларни максимал даражага чиқариш учун сарфланган йиллар сум қадрсизланиши оқибатида бир ой ичида хавога учяпти. Четга олиб чиқиб кетилишини олдини олиш механизмини ишлаб чиқиш керак.Четга олиб чиқилган тангалар экспорт қилинаётган олтинни мингдан бири булмаслиги аниқ ва бу хавфли эмас деб уйлайман. Халқимизда сақланаётган миллиарлаб долларлар олтин тангаларга уз узидан алмаштирилади ва ривожланишимиз учун катта хисса кушади

Арипов Бахром Субханкулович
Таклиф 2019-08-12 23:22:39 Тошкент шаҳар
Город Ташкент-зона экологического бедствия.Закон О чистоте атмосферного воздуха,О санитарном благополучии населения и ряд других Законов не исполняются и игнорируются.По данным Госкомстата РУз,смертность в Ташкенте увеличивается,в том числе по причине роста онкологических заболеваний.Одна из причин увелечения смертности-тяжелая экология города. Госкомитет по экологии,Минздрав,Экологическая партия Уз,Узстандарт и другие ведомства не принимают никаких действенных мер по коренному исправлению экологической ситуации в Ташкенте.Необходима срочная программа по улучшению экологии Ташкента!!!

Низамов Рашид Рахматуллаевич
Таклиф 2019-08-12 23:01:21 Тошкент вилояти
Предлагаю чтобы в школах преподавателям иностранных языков категорию давали согласно результатом CEFR тестирования. Так как во время этих тестов анализируются и изучаются практически все навыки и наличия знания учителя: слушание, чтение, лексика и грамматика,письмо, умение говорить. Нужно элементарно прибавить набранные баллы по пяти аспектам и разделить на пять. Так мы получаем средний процент. Эти две системы должны согласовывать свои действия и в итоге можно получить реальные результаты. Тем самым можно предотвратить и коррупцию.

Алламурод Аллаёров Алланиёз
Таклиф 2019-08-12 22:41:42 Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида
Паспорт ва бошқа фуқаровий ҳужжатларни хориждаги Элчихона ва консулликларимиз томонидан ҳал қилиниб беришлик имконини яратиш керак. Хориждаги Элчихона ва консулликларимиз айни пайтда одам ажратмасдан ўша давлатда яшаётган Ўзбекистон фуқароси бўлган (рўйхатда тургании ёки йўқми фарқи йўқ) ватандошларимизни барча расмий хужжатларни талаблари бўйича ҳал қилиб бериши кераклигини ва айниқса паспорт олишдаги ортиқча талабларни йўқ қилишни ҳамда барча консуллик тўловларни Ўзбекистон ЭИҲ кўра ҳисобланишиш таклиф қиламан. Чунки меҳнат ва ўқиш фаолиятида бўлганлар учун хужжат тўғрилаш учун ортиқча харажат айниқса бу хужжатларни 1 хфталв ҳал қилишни имкони йўқ. Ривожланаётган давлатларда паспорт муаммоси 1 кунда ҳал бўлади хоҳ четда хоҳ ватанда.

Nizamov Rashidho'ja Raxmatullaevich
Таклиф 2019-08-12 22:37:04 Тошкент вилояти
Maktablarda chet tili o'qituvchilariga Ikkinchi, Birinchi va Oliy toifa CEFR testlari natijalaridan kelib chiqqan xolda berilishi kerak. Testllardan muvaffaqiyatli o'tgan o'qituvchining yiqqan ballari yig'indisi beshga bo'linsa, o'rtacha foiz kelib chiqadi va shunga qarab toifa belgilansa maqsadga muvofiq bo'ladi. CEFR testlari vaqtida, muallimning bilimi batafsil o'rganiladi.Bu ikki tizim bir biri bilan bog'liq xolda ishlashi kerak deb o'ylayman.

Алламурод Аллаёров
Таклиф 2019-08-12 22:34:56 Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида
паспорт ва бошқа фуқароаий ҳужжатларни хориждаги Элчихона ва консулликларимиз томонидан ҳал қилиниб беришлик имконини яратиш керак. Хориждаги Элчихона ва консулликларимиз айни пайтда одам ажратмасдан ўша давлатда яшаётган Ўзбекистон фуқароси бўлган (рўйхатда тургании ёки йўқми фарқи йўқ) ватандошларимизни барча расмий хужжатларни талаблари бўйича ҳал қилиб бериши кераклигини ва айниқса паспорт олишдаги ортиқча талабларни йўқ қилишни ҳамда барча консуллик тўловларни Ўзбекистон ЭИҲ кўра ҳисобланишиш таклиф қиламан. Чунки меҳнат ва ўқиш фаолиятида бўлганлар учун хужжат тўғрилаш учун Ўзбекистонга бориш мушкул.

Mamajonov Muzaffar Muminovich
Таклиф 2019-08-12 22:30:22 Андижон вилояти
Har bir taklif uchun mukofat ajratilsin taklif beruvchiga . bajaruvchiga va nazoratchiga kolgan uslubini amalga oshganda aytaman sog salomat dustlarga boy kilinayotgan yahshi ishlar ortigidan kamaymasin bugungidan kupaysin . Takliflar ugirlanmasin iltimos

Qo‘chqorova Go‘zalxon Ropiboyevna
Таклиф 2019-08-12 22:29:15 Бухоро вилояти
Hurmatli ahli jamoa . Mening ikkita taklifim bor 1. Bolalarimiz hech bo‘lmaganda to 2 yoshga to‘lguncha bola puli belgilash. Hamma bolalar ola biladigan bola parvarishi uchun nafaqa. Ota onasi ishlasa ham ishlamasa ham. Chet elda yurgan bo‘lsa ham. Sog‘lom bo‘lsa ham nogiron bo‘lsa ham . 2. Halol sertifikatni barcha oziq ovqat uchun joriy etish. Bu ish Qozog‘istondagidek ishonchli va O‘zbekiston ulamolar hay‘ati doimiy nazoratida bo‘lsin.

Мадримов Мадрахимбой Юсупович
Таклиф 2019-08-12 22:12:38 Хоразм вилояти
"Почта" тугрисидаги конуни такомиллаштириш керак.2017 йил февраль ойидан ходимлар сони сохада кискартилиб,иш хажимлар камайиб ойлик моашлари жуда кам.Шуни хисобга олиб,уларга кушимча ишларни(масалан:ер ва мол мулк солигини ундириш,йул харакат коидалар бузганлик жарималарини ундириш,коммунал туловларни ундириш,авиа,темир-йул,автобус чипталарини сотиш)юклаш,чунки почта алока булимлари хар бир махалла ва кишлоклари кириб борган,имконияти етарли.

Obidov Husanboy Ismoiljon o’g’li
Таклиф 2019-08-12 22:09:08 Фарғона вилояти
Assalomu alaykum mening iltimosim Shundan iboratki 5 yilik stajga ega xodimlarni OTM ga qabulqilish uchun Vazirlik va idoralardan olinadigan tafsiyanomani Kvotani ko’paytirish kerak va Tafsiyanomani Sodalashtiri olinishi kerak Xodim ish joyi aniq bo’lsa Sirqi Ta’limga kirish uchun osonlashtirish kerak Xodim Ishlab chiqarishdan ajralmagan xolda o’qishi kerak hozirgi kunda biz kabilarga faqatgina Oliy Ma’lumot to’glrisidagi diplom kerak Ish joyi aniq bo’lsa to’lov kantiragini oylik maoshidan ushlansa mapsadga muvofiq bo’lardi

Таклиф 2019-08-12 22:08:20 Тошкент шаҳар
Ассалому алайкум хурматли тахририят а'золари. Мен жамоатчилик э'тиборини каратмокчи булган нарса, бу пойтахтимизнинг Мирзо Улугбек тумани ТТЗмавзесида жойлашган автобус бекатлари. Гап шундаки, ушбу автобус бекатларининг ма'лум бир кисми тадбиркорларга ажратиб берилган. Улар ушбу жойда турли дукон куриш билан бирга йуловчилар учун ажратилган худудларга хам турли хил нарсаларни урнатиб кутиш учун жойларни хам эгаллаб олган. Буниси хам етмаганидек ойналарини турли рекламалар билан коплаб куринишни умуман епиб куйган. Натижада йуловчилар бекатда эмас бекатдан ташкарида автобус кутишга мажбурдирлар. Езнинг жазирамасида кишнинг кахратонида панада эмас очик жойда бекатдан ташкарида туришга мажбурдирлар.

Умбаров Йўлчи Гулмахматович
Таклиф 2019-08-12 22:06:30 Қашқадарё вилояти
Мени Жанубий Корияда қолган ойлик иш хақи ва 2012 йил келган шартномани тиклаб бериш учун бир неча бор мурожат қилганман натижа йўқ мигирасия четелга жўнатишни содалаштирса ва ахолига ёрдам кўрсатса таниш билиш қилиб жўнатиб чўнтаклари тўлгандир... Илтимос мен мурожатимга етибор беринглар деб ўйлайман агар иложи бўлса пириздентга етиб борсагина мурожатлар ҳал бўлади...

Балтабаев Талибджан
Таклиф 2019-08-12 21:57:14 Тошкент шаҳар
2. 2021 yildan to’laqonli lotin grafikasiga o’tish kerak. 3. O’ris tilini davlat organlari, televidenie, radioda qo’llanilishiga chek qo’yish kerak. 4. O’zbekistOnda ikkinchi til sifatida ingliz tili mavqeini kuchaytirish kerak. 5. Rossiyaga tekinga berilayotgan mamlakat boyliklari Oliy Majlis deputatlari tomonidan tasdiqlanishi kerak.

+ -
Навоий
вилояти
Қорақалпоқистон
Республикаси
Хоразм
вилояти
Андижон
вилояти
Сурхондарё
вилояти
Фарғона
вилояти
Тошкент
вилояти
Сирдарё
вилояти
Наманган
вилояти
Жиззах
вилояти
Тошкент

шаҳар
Бухоро
вилояти
Самарқанд
вилояти
Қашқадарё
вилояти
Навоий
вилояти
74 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
67 ТАКЛИФЛАР
7 ХАБАРЛАР
Қорақалпоқистон
Республикаси
23 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
21 ТАКЛИФЛАР
2 ХАБАРЛАР
Хоразм
вилояти
60 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
54 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Андижон
вилояти
34 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
28 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Сурхондарё
вилояти
52 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
47 ТАКЛИФЛАР
5 ХАБАРЛАР
Фарғона
вилояти
69 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
65 ТАКЛИФЛАР
4 ХАБАРЛАР
Тошкент
вилояти
59 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
50 ТАКЛИФЛАР
9 ХАБАРЛАР
Сирдарё
вилояти
12 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
10 ТАКЛИФЛАР
2 ХАБАРЛАР
Наманган
вилояти
49 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
43 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Жиззах
вилояти
15 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
15 ТАКЛИФЛАР
0 ХАБАРЛАР
Тошкент
shahri
294 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
272 ТАКЛИФЛАР
22 ХАБАРЛАР
Бухоро
вилояти
30 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
21 ТАКЛИФЛАР
9 ХАБАРЛАР
Самарқанд
вилояти
65 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
61 ТАКЛИФЛАР
4 ХАБАРЛАР
Қашқадарё
вилояти
47 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
42 ТАКЛИФЛАР
5 ХАБАРЛАР