Тохир Содиков Содикович
Таклиф 2019-08-13 13:05:05 Тошкент шаҳар
Олдинги йил мени фарзандим биринчи синфга чиқди ва унга бепул совға сифатида мактаб учун папка ва канцеляр буюмлар беришди. Лекин бу папка ва канцеляр буюмларнининг сифати жуда ёмон ва эскирган экан. Папка болани кўтаришига ноқулай ва саломатлигига(белига оғирлик қилиди) зарар келтириши мумкин деб янгиси олдик. Шу сабабли бу нарсаларга бюджетдан маблағ сарфланаётганлиги ва бу маблағлар самарали ишлатилиши учун бу жараённи очиқ бўлишини яъни махсус сайтда умумхалқ овоз йиғиш орқали бўлишини таклиф этаман. ёки бошқа усуллар лекин нима бўлса ҳам одамлар билиб фикрни айта олсин.

Тохир Содиков Содикович
Таклиф 2019-08-13 12:56:55 Тошкент шаҳар
Мана 2-3йилдирки тўй маросимларини иҳчамлаштириш тўғрисида гапирилди лекин тўйлар ҳалигача иҳчамлашмади, шу сабабли бу йўналишни қонун билан назоратга олиб тўйларни иҳчамлаштириш керак. Сабаби, оддий ҳеч кимда савол қомийди нега сен кичик тўй қилдин диган. акс ҳолда тўй эгаси гап сўзлардан қочиб катта тўй қилишни давом этади.

Бабаев Улуғбек Тулкунович
Таклиф 2019-08-13 12:37:07 Тошкент шаҳар
Ассаламу алайкум, таклифим шундан иборатки, ички ишлар ходимлари доимий стресс холатларида хизмат ўташлиги боиси, ва ундан ташқари жисмонан соғлом бўлиши лозим бўлмоғлиги учун, барча ИИБ, ГОМлар худудудларида тренажёрный зал ташкиллаштирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди, сигарет чекиб ўтиришгандан кўра, 15-20 минут шуғулланса. Яқин кунларда Отабек Умаровни жисмоний машғулотлар билан шуғулланаётган ролиги намоиш этилинган холати хам бир далолат деса бўлади. Хурмат ила Улуғбек.

Бабаев Улуғбек Тулкунович
Таклиф 2019-08-13 12:35:33 Тошкент шаҳар
Ассаламу алайкум, таклифим шундан иборатки, ички ишлар ходимлари доимий стресс холатларида хизмат ўташлиги боиси, ва ундан ташқари жисмонан соғлом бўлиши лозим бўлмоғлиги учун, барча ИИБ, ГОМлар худудудларида тренажёрный зал ташкиллаштирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди, сигарет чекиб ўтиришгандан кўра, 15-20 минут шуғулланса. Яқин кунларда Отабек Умаровни жисмоний машғулотлар билан шуғулланаётган ролиги намоиш этилинган холати хам бир далолат деса бўлади. Хурмат ила Улуғбек.

Жўраев Ботирхожа Юлдашхожаевич
Таклиф 2019-08-13 12:34:59 Наманган вилояти
Ассалому алайкум.Авваллари ҳам ислом молияси ва ислом банкчилигини йўлга қўйиш масаласида кўплаб маротаба ўз таклифларимни давлат дастурларига ва Марказий банкка тақдим этган эдим.Ўтган 3 йил мобайнида ислом банк ишини ташкил этиш, унинг муассасалари фаолияти учун ҳуқуқий асосни яратиш буйича ҳеч қандай чора-тадбирлар белгиланмади.Аҳолисининг 90%и ислом динига амал қиладиган мамлакатда бирорта шариат талаби асосида иш юритадиган молия муассасаси мавжуд эмас.Бу борада ҳатто Тожикистондан ҳам ортда қолганмиз( у ерда ҳозирги кунда тўлақонли исломий банк ва исломий лизинг компаниялари бўлинмалари ишлаб турибди).Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳуқуқий асос аллақачон яратиб бўлинган.Мутахассислар мамлакатимиздаги ислом молияси миқёсини 10 млрд.долларга баҳоламоқдалар.Бу иш қачон йўлга қўйилади?

Kurolov Fazliddin Baxriddin o'g'li
Таклиф 2019-08-13 12:32:07 Сирдарё вилояти
Qoriqxona va O'rmon zonalariga, parandalarni kopaytiruvchi inkubatorlar olgan holda , qarovsiz qolgan O'rmon qushlari tuhumlarini ochirib Qoriqxona va O'rmonlarga qoyib yuborilsa yahshi natija boladi meni fikrimcha.

Кандахоров Уткир Исокович
Таклиф 2019-08-13 11:18:22 Тошкент вилояти
Менинг таклифим, тижорат банклари кушни давлатлардан кириш жойларида(таможняда) узларини валюта алмаштириш шахобчаларини очса яхши буларди. Келган мехмонларга сохта валютафурушлар узларини киммат нархдаги хизматларини таклиф килишади. Мехмон билиб турибди, курс канчалигини лекин сум кераклиги учун баъзан мажбур булиб колади буларни хизматидан фойдаланишга(Улар кечадан бошлаб курс ошди деб алдаб туришади). Бу эса юртимизга кадам куйган мехмонни биринчи кадамидан ранжитиб куяди. Юртимиз тугрисидаги тасаввурига хам салбий таъсир курсатади. Хавфсизлик масаласида хам хавотирга урин йук, чунки ушбу шахобчалар божхона якинига курилса уларни алохида куриклашга эхтиёж хам колмайди.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Таклиф 2019-08-13 11:13:10 Хоразм вилояти
Президентимиз томонидан олиб борилаётган ички ва ташки сиёсатни тулик куллаб куватлаймиз, Ўзбекистон дунёга куплаб уламоларни туфха килган ва маърифий исломни таргиб килаётган юртимизда ,Ислом цивилизацияси маркази – халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда, . Узбекистон конунчилик палтаси депутатлари томонидан халкаро статусдаги "Ислом цивилизацияси ишончи ордени"ни таъсис килишни таклиф киламиз, Нобель мукофоти топширгандек йил да бир марта депутатлар ва жамоатчилик орасида суров утказиб .зиёрат туризмнни ролини оширган, халкаро микёда инсон капиталини ривожига хисса кушаётган ,камбагалчилик ни олдини олиш ,экология табиатни асраш ,дунёда тинчликни саклаш сохасида хисса кушган инсонларга янгидан курилаётган Ислом цивилизацияси марказида муносибларга йилда бир марта,дунёдаги уламолар иштир

Мелиев Шухрат Абдухакимович
Таклиф 2019-08-13 11:12:26 Сурхондарё вилояти
Ассалому алайкум мени таклифим шундан иборатки ички ишлар ходимларини палция деб кейин учаскавой ииб ходимлари миршаб деб аталса яхши бўлади чунки хозиргача уларди номи йўқ.Мени фикримча яхши буларди.Хозрги кунда мамлакатимизга ташриф буюрган сайёҳларга хам қулай буларди.

Кандахоров Уткир Исокович
Таклиф 2019-08-13 11:00:57 Тошкент вилояти
Менинг таклифим Ўзбекистонда яшайдиган фуқароси йўқ шахсларга 1 маротибалик давлат акцияси ўтказилиб барчасига фуқаролик берилса яхши бўларди. Айтишингиз мумкин, ана бериляптику деб – тўғри бериляпти, лекин жуда-жуда секинлик билан бериляпти. Йилига уртача 1000 киши. Ўзбекистонда қанча фуқароси йўқ шахс борлиги шаффоф эмас. Яна фукаролик бермасдан ушлаб туришдан максад нима? Ҳозирда Ўзбекистонда яшаётганфуқароси йўқ шахсларнинг кўпи 20-25 йилдан буён шу юртда яшаб келмоқда. Фарзандли, неварали бўлиб хаётини ва келажагини шу юртга боғлаб унинг ривожига оз бўлса ҳам қўшиб келмоқдалар.

Максуд
Таклиф 2019-08-13 10:56:37 Хоразм вилояти
Республикада гушт махсулотини 94 фоизи ахоли томонидан етиштирилади. Шунинг учун мазкур соха билан шугулланадиган ахоли катламини давлат томонидан куллвб кувватлаш лозим, шунда гушт махсулоти орзонлашади. Масалан ер, ем ва бошкалар

Якубов Эркин Амонгелдиевич
Таклиф 2019-08-13 10:50:35 Тошкент вилояти
Бу йил кайтадан мактаб 11 синф битирувчиларига медал бериш бошланди, лекин уларга имтиёз берилмади. Нимага? Кайсидир Вазир сузича имтиёз берилса мактабда коррупция ривожланармиш. Ахир бу абсурд фикрку. Коррупция ривожланмаслиги учун хукук-татрибот органлари ходимлари виждонан ишлаши керак эмасми? Манимча коррупцияни йукотиш имтиезларни олиб ташлашгамас, балки хукук вакилларини ишига боглик. Шундан келиб чикиб медалистларга имтиёз бериш керак. Вахоланки бу йил лицей битирувчилари хам бор. 11 синфдагилар 1 йил кам укиди.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Таклиф 2019-08-13 10:27:41 Хоразм вилояти
Ахоли кайфияти асосан крммунал сохада булаётган муаммоларга боглик,Билишимча Конунчилик палатасида куп каватли уйларни бошкариш билан боглик конун тайёрланаётган экан таклифларимиз инобатга олинса хурснд булар эдик

Шарапов максуд ибрагимович
Таклиф 2019-08-13 10:24:27 Хоразм вилояти
Олий таълим укиш тулов контрактни сиртки таълим буйича камайтирса адолатли булади. Бунга сабаб, биринчидан кундизги таълим 9 ой, степендия бор. Сиртки таълим 2 ой стипендия йук, шунингдек таьлим олиш хам шунга лойик булади хамда сиртки таълим 5 йил бу эса янги сиртки таълимга кирган ишсиз талабаларга огирлик килади деб уйлайман.

Холмухаммадий Зокирали
Таклиф 2019-08-13 10:20:09 Хоразм вилояти
Маблаглардан окилона фойдаланиш ва инсофли курувчи ташкилотларни танлаш ёки булмаса менинг яратган меъзоним буйича янги ташкилот яратиб, уч иш маблагига туртта иш бажариш узим бош кош була оламан

Ачилов Илхом Абдуллаевич
Таклиф 2019-08-13 10:06:58 Қашқадарё вилояти
Ҳозирги кунда вилоят ва туманларда дарахтлар аёвсиз кесиб юборилмоқда. Ҳеч ким пиёдаларни иссиқда қолиб кетганлигини ва шу билан бирга ҳудудларни чўлланиш даражаси ошиб бораётганлигини ўйламаяпти. Шу сабабдан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг мавқеини оширишни ҳамда қўмитани вазирлик даражасига кўтаришни таклиф қиламан. Иложи борича дарахтларни умуман кесмасликни ва қурилаётган объектлар ҳудуддаги дарахтларга қараб лойиҳалаштирилишини таклиф қиламан. Ноқонуний дарахт кесувчиларга жарималарни яна ҳам оширишни сўрайман. Ҳар бир кесилган оддий дарахт учун тўланадиган жарималар "Қизил китоб" га киритилган дарахтларни кесилганда тўланадиган жарималар каби баҳоланишини таклиф қиламан. Бу таклифларим юртимиз экологиясига, аҳолисига ва келаётган туристларга фойдали бўлади.

Muminov Xondamir Jahongir o‘g‘li
Таклиф 2019-08-13 10:04:32 Фарғона вилояти
Assalomu alaykum mening taklifim Farg‘ona viloyati Rishton tumani Mexnatobod qishlog‘ida odamlar uchun qo‘shimcha tamorqalar bor, ushbu tomarqalar ekin ekishga yaroqsiz, sug‘orish uchun o‘ta noqulaylik tug‘diradi. Biz bekordan bekorga 2001 yildan beri yer soliq to‘lovini amalga oshirib kelyapmiz. Ushbu qo‘shimcha tamorqalani boshqa unumdor va suvli joyga ko‘chirib berish to‘g‘risida tegishli mutasadi idoralarga muroajaat qildik, shu paytgacha biz bir necha bor hokimyat idoralariga murojat qildik lekin foydasi bo‘lmadi iltimos sizlardan bizdi axvolimizni tushininglar qonunchilik doirasida ko‘rib chiqinglar xalq qachongacha bu axvolga chidaydi, bekordan bekorga soliq to‘lovi qiladi, real ochiq oshkora tarzda ko‘rib chiqinglar iltimos, ushbu masala 3 yildan beri hal qilinmayapdi

Матрасулов Баходир Болтабоевич
Таклиф 2019-08-13 10:04:21 Хоразм вилояти
Хозирги пайтда баъзи давлат муассасаларида яъни мактаб ва соғликни сақлаш муассасаларида 0.25 ; 0.5; 0.75 ставка ойлик олиб ишлаётган ёки мактабларда буйруқ бўйича ўзи 1 ставкага ишга қабул қилинган бўлса хам хафтасига 15 ёки 16 соат дарс билан таъминланган ходимлар бор, аммо бу муассасаларга ўша ходимларни ставкаларини тўлик ставкага етказмасдан туриб янги ходимлар ишга олиняпти. Таклифим: агарда муассасада хатто 1 нафар ходим тўлик ставка иш билан таъминланмасдан туриб янги ходим ишга қабул қилинса, ўша муассасага рахбари ва кадрлар бўлими бошлиғини умуман ишдан олиб ташлаш. Ходимларни тўлиқ ставкага етказишни эса ким олдин ишга келган бўлса шундан бошлаш. Бу билан ташкилотларда қонун устиворлиги таъминланади хамда коррупция йўқолади.

Пак Моисей
Таклиф 2019-08-13 09:54:08 Тошкент шаҳар
Являюсь собственником жилого помещения ранее было не жилое (ресторан), существовал навес для летнего кафе( пристройка не законная) Сейчас решил перепрофилировать в гостиницу на 15 -20 мест. При гостинице должна быть стоянка. ГУС г. Ташкента не возражает использование территории под стоянку, но навас попросили убрать. Однако изучая туристический бизнес (проводя опрос автотуристов, велотуристов и мототуристов) пришел к выводу что крытые и охраняемые стоянки при гостиницах необходимы для привлечения определенного вида туристов в нашу страну. Автомашина закрывается есть сигнализация, а мотоцикл и велосипед не закроешь. Более того стоимость велосипеда и мотоцикла не меньше автомобиля, а порой и дороже. Да и в нашу погоду сесть в 40 гр жару с солнце пека на вело и мототранспорт проблемно.

аноним
Таклиф 2019-08-13 09:09:42 Сирдарё вилояти
Прекратить монополию лоббируемую Комилом Алламжоновом (автотест)! Пролоббировали ответственность, а потом чисто играют типа не будем обучать. Да посмотрите они не только продолжают обучать но и просто занимаются поборничеством. Как говорится любая бизнес хороша!!!!

+ -
Навоий
вилояти
Қорақалпоқистон
Республикаси
Хоразм
вилояти
Андижон
вилояти
Сурхондарё
вилояти
Фарғона
вилояти
Тошкент
вилояти
Сирдарё
вилояти
Наманган
вилояти
Жиззах
вилояти
Тошкент

шаҳар
Бухоро
вилояти
Самарқанд
вилояти
Қашқадарё
вилояти
Навоий
вилояти
74 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
67 ТАКЛИФЛАР
7 ХАБАРЛАР
Қорақалпоқистон
Республикаси
23 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
21 ТАКЛИФЛАР
2 ХАБАРЛАР
Хоразм
вилояти
60 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
54 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Андижон
вилояти
34 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
28 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Сурхондарё
вилояти
52 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
47 ТАКЛИФЛАР
5 ХАБАРЛАР
Фарғона
вилояти
69 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
65 ТАКЛИФЛАР
4 ХАБАРЛАР
Тошкент
вилояти
59 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
50 ТАКЛИФЛАР
9 ХАБАРЛАР
Сирдарё
вилояти
12 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
10 ТАКЛИФЛАР
2 ХАБАРЛАР
Наманган
вилояти
49 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
43 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Жиззах
вилояти
15 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
15 ТАКЛИФЛАР
0 ХАБАРЛАР
Тошкент
shahri
294 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
272 ТАКЛИФЛАР
22 ХАБАРЛАР
Бухоро
вилояти
30 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
21 ТАКЛИФЛАР
9 ХАБАРЛАР
Самарқанд
вилояти
65 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
61 ТАКЛИФЛАР
4 ХАБАРЛАР
Қашқадарё
вилояти
47 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
42 ТАКЛИФЛАР
5 ХАБАРЛАР