Кенжаев Уткир Исакулович
Таклиф 2019-08-15 10:43:12 Тошкент шаҳар
Олий таълим муасасаларининг кечки ва сиртқи таълим бўлимига 2019 йил 11-синфни тугатган абитуриентлардан хужжат қабул қилинганлиги сабабли мактаб ва коллежни бундан 5-10 йилдан олдин битирган абитуриентларга олий таълим муасасасига ўқишга киришлари учун имкон беришмади. Бундан 5-10 йил олдин мактабни битирган абитуриентлар 2019 йил мактабни битирган абитуриентлар билан балл тўплашда рақобатлаша олмайдилар. ОТМ га кечки ва сиртқи таълим бўлимига 2019-2020 ўқув йили учун ўқишга қабул қилинганлар асосан 2019 йили мактабни битирганлардан иборат. Таклифим: ўқишни 5-10 йил олдин битирган абутируентлар ОТМ га кечки ва сиртқи бўлимига хужжат топшириш учун 101365 сўм пул тўлашган, ўша пулни 5-10 йил олдин мактабни битирган абитуриентларга қайтариб берилиши Адолат ўрнатилган бўлар эди.

Бабаев Улуғбек Тулкунович
Таклиф 2019-08-15 10:42:27 Тошкент шаҳар
Ассаламу алайкум, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидан 1-сонли Техник кўрикдан ўтқазиш постига кириш учун анча аввалроқ ўн тарафдаги йўналишга ўтиб олиниши лозим, ўтиб кетиб қолган хайдовчи анча масофа босиб разворот қилиб келиши лозим бўлади, шу сабабли ушбу пост рўбарусидан қўшимча "Кармашка" ташкиллаштирилса, келиб кетувчиларга қулайлик яратилинган бўлар эди. Махаллий кўчалар хокимият зиммасида бўлганлиги боиси, мурожаатим туман хокимиятига йўналтирилсин. Хурмат ила Улуғбек.

Жавхаров Алишер Баходирович
Таклиф 2019-08-15 10:25:17 Наманган вилояти
Мева-сабзавот экспортини янада купайтириш, ички ва ташқи борзор талабларини қондириб, мамлакат ва ахоли даромадини ошириш бўйича бир вақтни ўзида йирик савдо харид корхоналари томонидан ҳамда жисмоний шахслар томонидан қуйидагича экспортни амалга ошириш таклифи. 1. Мамлакатимизда дастлаб 3-4 та йирик хусусий савдо харид корхоналарини ташкил этиб, улар томонидан ихтисослашган фермер хўжаликларидан ички ва ташқи бозорга мева-сабзавот, полиз, узум ва дуккакли дон маҳсулотларни харидини амалга ошириш ҳамда улар томонидан хорижга экспортни ташкил этиш. 2. Жисмоний шахсларга 1 тоннадан 3 тоннагача мева-сабзавот, полиз ва узумни экспорт қилишга рухсат бериш. Бунда карантин ва стандарт ташкилотларидан мувофиқлик сертификати бўлган ҳолда 1 тн маҳсулот учун давлат кассасига 10 доллар миқдорида бож т

Жавхаров Алишер Баходирович
Таклиф 2019-08-15 10:01:59 Наманган вилояти
Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини янада жонлантириш буйича куйидаги таклифим бор. Таклиф: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисининг Сенати, Олий Мажлиси Қонунчилик пралатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3837-сонли қарори ижросини жойларда тизимли мониторингини юритиб, семинарларни ташкил этиш, Жамоатчилик кенгашлари таркибини қайта кўриб чиқиб, Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини янада жонлантирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу эса ўз навбатида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларига иш ташкил этишларида жуда катта кўмак бўлар эди

NERSESYAN ARTUR SERGEYEVICH
Таклиф 2019-08-15 00:18:33 Тошкент шаҳар
Здравствуйте! Предлагаю пересмотреть закон о приватизации в силу статьи 32 Жилищного кодекса Республики Узбекистан согласно п.10 Постановление Плениума Верховного Суда Республики Узбекистан от 02.05.1997 года. Ситуация выглядит так, что нотариусы после смерти квартира съёмщика не оформляют наследство наследникам первой очереди так. как упираясь на статью 32 Жилищного кодекса Республики Узбекистан многие граждане в том числе и я сталкиваются с такой ситуацией, что во время приватизации прописанные в квартире дальние родственники которым просто помогали с пропиской для того, чтобы они могли устроится на работу и не имеющие к приватизированной квартире ни какого отношения имеют долю после смерти квартира съёмщика и считаются совладельцами квартиры, что не совсем правильно.

Таклиф 2019-08-14 22:14:10 Фарғона вилояти
Илтимосим бош прокуратура вазирлик идоралари рахбарлари вилоятларга сайёр кабул утказиш учун келишини оммага элон килиб келишини хохлардим канчадан канча фукаролар келиб кетаетгани билмай колишяпти

Ахмедов Ш.Р.
Таклиф 2019-08-14 20:45:22 Самарқанд вилояти
Узбекистонда нечта сиесий партия борлигини купчилик билишмайди.Демак,уларнинг фаолияти нихоятда паст.Сайловлар арафасидагина пайдо булиб, сунгра жимиб колишади. Жараенда мунтазам иштирок этишса,факат пойтахтда эмас,четки худудларда хам.

Ахмедов.Ш.Р.
Таклиф 2019-08-14 20:02:33 Самарқанд вилояти
Кишлокда кимдир арзимас нарсани угирласа хам "угри"номи унга тамга урилгандек,авлодигахам салбий таьсир бор.Мансабдаги миллионлаб угирлик килсада ва буни хамма билсада у зотни хурматлаб даврани турига утказишади,мулозамат килишади.Коррупционерга хам езилмаган кишлок конунини куллашни таклиф киламан.

Улугбек Ака
Таклиф 2019-08-14 17:22:02 Тошкент шаҳар
Здравствуйте Уважаемый коллектив движения «Юксалиш» ! Пишу Вам впервые, ранее никогда не думал об этом , что начну давать предложения таким движениям, как Ваше или политическим партиям в республике. Юксалиш оказались первыми для меня, кому я поверив решил написать первое предложение, но не ради поощрения или личного пиара, спасибо, мне этого не нужно. Мое первое предложение относится к СМИ, Блогерам, Мнению Экспертов и Цензуре, более подробно мои комментарии и объяснения даны в прикрепленном файле. Если коротко, у меня два предложения Агентству информации и массовых коммуникаций: создать в Агентстве отдел цензуры, национальной этики и культурного наследия и создать сайт «Рейтинг» доверия и оценки качества работы средств массовой информации, журналистов, блогеров и экспертов.

Тохирбой
Таклиф 2019-08-14 16:51:58 Тошкент шаҳар
Хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларни хорижда ишга жойлашиш борасида хизматлар кўрсатилишида олдиндан катта миқдорда ўртача 20-30 миллион сўм тўловларни амалга ошириш талаб этилмоқда ва ундирилган тўловлар эвазига фуқароларга хизматлар кўрсатилмай қолмоқда. Бу шароитни ким яратган бу ташкилотларга. Таклифим меҳнат вазирлигида махсус жамғарма ташкил этилиб хорижда ишга жойлаш тартиби белгилансин, ишга жойлаштирилган фуқародан хизматлар учун тўлов у ишга борганидан сўнг унинг ойлик маошидан ушланиб қосин(12 ой ичида ёки 2-3 ойда) ва фуқаро ишидан воз кечииш ё ишламаслик ҳолатидан ундан тўлов ундирилиши мол-мулки ҳисобидан(ёки бошқа вариант) қонуний ҳужжатлар ёрдамида расмийлаштирилсин. ишсиз фуқарода олдиндан тўловга 30 миллион сўм қаллоблик, одамлар эса ишсиз

Тохирбой
Таклиф 2019-08-14 16:36:41 Тошкент шаҳар
Республикамизда ёшлар аҳолини катта қисмини эътиборга олиб, пенсияга чиқган ходимларни ишда олиб қолишни жуда ҳам тўғри қарор деб ҳисобламайман. Сабаби, айрим касблардан ёш муҳим роль ўйнамайди, фақатгина олим, спорт мураббийи, врач ва ўқитувчи (маълум талаблар асосида) пенсиядан сўнг ишлашларини тўғри деб ҳисоблайман. оддий ҳисобчи, қоровул, фаррош юқори тажрибали дейилиши нотўғри. бунақа иш жойларини пенсия ёшига етмаганларга бўшатилиши катта иқтисодий ва ижтимоий самара бериши аниқ. буни давлат миқиёсида ўрганиб қанча одам иш билан таъминланишини кўриш керак. пенсионерлар ҳам ютқазмайдилар чунки уларда нафақа олиш имконияти бор, майли агар боқувчиси йўқ, ёлғиз ва кам таъминланган оилали пенсионер бўлса ишда олиб қолинсин.

Мусаходжаев Бобир
Таклиф 2019-08-14 16:35:06 Тошкент шаҳар
O'zbekistonda haqiqiy ishlaydigan haqiqiy siyosiy partiya tashkil etishni taklif etaman.

Jalolov Bahodir
Таклиф 2019-08-14 15:28:40 Қашқадарё вилояти
Shahrisabz shahrida joylashgan Oq Saroy tarixiy obidasi va xiyoboniga kirib aylangani kelgan kelin kuyovlardan 140ming sumdan pul talab qilishayapti (bir necha yillardan buyon ahvol shunday) bu qanchalik qonuniy? Agar haqiqatdan pul tölovi bölsa mahsus bank kassalarini örnatishni taklif qilar edim pul kimlarningdir chöntagiga emas davlatimiz byudjitiga tushar edi.

Эгамбердиев Мунимхон
Таклиф 2019-08-14 14:46:50 Наманган вилояти
Молия вазирлиги солик кумитаси 1 октябрдан ккс имтиезлари бекор килинди 95 фоиз кишлок хужалик махсулотлари ахолидан сотиб олинади ахоли махсулотини бозор нархда сотади демак 20 фоиз ккс куйилса нарх ошадими демак таьминотчи фирма ахолидан сотиб олинган кишлок хужалик махсулоти учун 20 фоиз кксолиги тулайди банкрот булиши аник кайси калла билан бу ишлаб чикилди .Конунларни Тошкентда утириб олиб узларингча солик туловчилар билан мухокама килмасдан чикараверманглар.

Тўхтаев Хусан Мирзаевич
Таклиф 2019-08-14 12:50:32 Самарқанд вилояти
Таклифим давлат дастурига. Қишлоқларда фароввон ҳаёт барпо этишда нафақат моддий омиллар балки маънавий омилларни ўрни ҳам беқиёс ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолди янги қурилаётган массивларда ва қишлоқлардаги ўзини ўзи бошқариш органлари бинолари яқинида битта сартарошхона, битта гузаллик салони ва албатта битта кутубхона фаолиятини ташкил этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Жавхаров Алишер
Таклиф 2019-08-14 12:44:48 Наманган вилояти
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрел тасдиқланган «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуни (ЎРҚ-474-сон) қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3837-сонли қарорига асосан “Давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом” тасдиқланган ва жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари белгилаб берилган. Бироқ, бугунги кунда жамоатчилик кенгашлари фаолияти етарли даражада ташкил этилмаганлиги натижасида кимнингдир назарида оддийгина арзимас камчиликлар, яъний “снослар”даги йўл қўйилаётган камчиликлар, қиш-баҳор мавсумида коммунал соҳалардаги муаммолар, “мажбурий мехнат”, шарий никохлар натижасида оилавий муаммолар кузати

Kenjayeva Yaxshigul Abduraximovna
Таклиф 2019-08-14 11:58:07 Навоий вилояти
Takliflarimni davom ettirib shuni aytmoqchi edim. 5. Kadrlar masalasi. Hech nimaga sir emas ko'pgina kutubxonalarda mutaxassis bo'lmagan xodimlar ishlaydi. Ayniqsa, maktab kutubxonalarida deyarli o'qituvchilar kutubxonalarda ishlaydi, chunky ularga dars soatlari yetarli emas. Shu sababli kutubxonachilik vazifasi yuklatilgan. Har bir sohaning o'z tartib-qoidasi, sir-asrorlari bor. Kutubxonachining vazifasi faqat kitob berish yoki qabul qilib olish emas. Shu bois ham kadrlarni tanlashga alohida e'tibor qaratish lozim. 6. "Eng yaxshi kitobxon" tanlovi g'oliblarini taqdirlashga ham o'gartirish kiritish kerak manimcha. G'oliblarga mashina emas, balki biror imtiyoz berish kerak kelgusida o'qishi uchunmi yoki boshqa biror faoliyat yuzasidan.

Kenjayeva Yaxshigul Abduraximovna
Таклиф 2019-08-14 11:43:14 Навоий вилояти
Muhtaram Prezidentimiz tomonidan ilgari surilgan 5 ta tashabbus ijrosi yuzasidan takliflarimni bildirmoqchi edim. 1. Yoshlar orasida kitobxonlikni keng targ'ib qilish ularni kitobxonlik madaniyatini yuksaltirish uchun ta'lim muassasalarida maxsus kurslar tashkil etish kerak. Burning uchun 8-10 do'stlik dasturlar ishlab chiqish va o'quv rejasiga kiritish losing. Bunday dasturni tayyorlashda bosqichma-norwich yosh toifalari inobatga olinishi o'zim. 2. Kitob savdosi dukonlarida mutoala zallarini tashkil etish, ijaraga kitob berish tizimini joriy etish zarur. 3. Mahallalar huzurida 5 ta tashabbus bo'yicha tugaraklar tashkil etish, ayniqsa xalq kutubxonalarini tashkil etish lozim. 4. Mahallalarning shtatlar birligiga kutubxonachi shtatini kiritish yoki bu vazifani maslahatchilarga yuklatilsa

Аслиев Альберт Фазлиддинович
Хабар 2019-08-14 10:21:49 Бухоро вилояти
Видел, как в прошлом году реставрировали в Ташкенте автовокзал "ТАШКЕНТ", а теперь когда его открыли, очень порадовался, что наконец то навели порядок на внутренних и международных межгородских перевозках. Новый, современный автовокзал с новыми автобусами которые работают по расписанию вызывают гордость в душе за те реформы которые проводит наш Президент. Но в то же самое время у нас в Бухаре, вместо того, что бы отреставрировать старый автовокзал, местная администрация ни чего лучше не придумала, как его снести, а его территорию, как теперь модно отдать под застройку коммерческого жилья. Ну, а сам автовокзал перенесли за черту города на автобусную остановку, поставили киоск для продажи билетов и все, ни расписания, а про какие то удобства для пассажиров и речи нет.

Холмухаммадий Зокирали
Таклиф 2019-08-14 09:25:50 Хоразм вилояти
Бобомиз Аль-Беруний кучаси- тарихий архитектурали саёхатбоб, дарахт-богли кучани бузмасдан, инвесторлар ва бюджет маблагларини исроф килмасдан, салла келтир суралганда каллани кесиб келмасдан,Коррупция ва таъмагирлик- порахурликга йул куймасдан, Очик-такир ерлар-Телецентр-К.Отаниёзов меъморий ёдгорлик мажмуаси ёнидан инвесторлар учун чиройли куп каватли уйлар куриш учун ажратилишини таклиф этаман. Ота-боболаримиз удуми буйича етти улчаб окилона бир кесайлик. Тарихий ёдгорликларимизни бузмайлик, хаво ва мева берувчи дарахтларимизни йукка чикармайлик.! Президентимизнинг бунга махсус Карори бор-амал килайлик. Тушунмаганларга кайта кайта шархлайлик ва Конунларимизни такомиллаштирайлик-умумлаштирайлик.

+ -
Навоий
вилояти
Қорақалпоқистон
Республикаси
Хоразм
вилояти
Андижон
вилояти
Сурхондарё
вилояти
Фарғона
вилояти
Тошкент
вилояти
Сирдарё
вилояти
Наманган
вилояти
Жиззах
вилояти
Тошкент

шаҳар
Бухоро
вилояти
Самарқанд
вилояти
Қашқадарё
вилояти
Навоий
вилояти
75 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
68 ТАКЛИФЛАР
7 ХАБАРЛАР
Қорақалпоқистон
Республикаси
23 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
21 ТАКЛИФЛАР
2 ХАБАРЛАР
Хоразм
вилояти
61 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
55 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Андижон
вилояти
34 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
28 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Сурхондарё
вилояти
52 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
47 ТАКЛИФЛАР
5 ХАБАРЛАР
Фарғона
вилояти
70 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
66 ТАКЛИФЛАР
4 ХАБАРЛАР
Тошкент
вилояти
59 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
50 ТАКЛИФЛАР
9 ХАБАРЛАР
Сирдарё
вилояти
12 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
10 ТАКЛИФЛАР
2 ХАБАРЛАР
Наманган
вилояти
49 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
43 ТАКЛИФЛАР
6 ХАБАРЛАР
Жиззах
вилояти
16 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
16 ТАКЛИФЛАР
0 ХАБАРЛАР
Тошкент
shahri
295 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
273 ТАКЛИФЛАР
22 ХАБАРЛАР
Бухоро
вилояти
30 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
21 ТАКЛИФЛАР
9 ХАБАРЛАР
Самарқанд
вилояти
65 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
61 ТАКЛИФЛАР
4 ХАБАРЛАР
Қашқадарё
вилояти
48 ФАОЛ ФУҚАРОЛАР
43 ТАКЛИФЛАР
5 ХАБАРЛАР