Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин


Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1

Қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш.

2021 йил
1 июнь

Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқаруви органлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорлик учун масъул бўлган раҳбар ўринбосарини (амалдаги штат бирликлари доирасида) белгилаш;

ушбу раҳбар ўринбосари Парламент палаталари билан ўзаро ҳамкорлигининг механизмлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

2

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

Йил давомида

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),
Давлат бошқаруви академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари,
Олий Мажлис палаталари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари ходимлари малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш;

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислари тавсиясига асосан котибият ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқув курслари ташкил қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3

Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусида халқаро форумни 2021 йил 24 июнь санасида ўтказиш.

2021 йил
1 май

Олий мажлис палаталари (келишув асосида),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

4

Давлат бошқаруви органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил
1 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳада:

бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни ва мажлисбозликни қисқартириш;

вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш;

рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан иш жараёнларини оптимал-лаштириш;

юқоридаги чоралар натижасида давлат бошқаруви ходимлари сонининг ўртача
15 фоизгача оптималлаштириш;

вазирликларда фаолиятни туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

5

Ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил
1 март

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

вилоят, туман, шаҳар
ва маҳалла бошқарувида самарадорликни ошириш
учун ходимлар сони ва маошини ҳудуднинг ўзига хослиги ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгилаш;

қуйи тизим раҳбарлари
ва ходимларини янгича талаблар ва замонавий
ахборот технологиялари асосида самарали ишлашга ўргатиш ва малакасини мунтазам ошириб боришнинг аниқ тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

6

Маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил
1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармалари (бўлинмалари) билан ўзаро муносабатларининг аниқ механизмлари;

ҳокимликлар ва маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари;

халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро алоқалари;

ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегараси, вазифа ва функциялари;

муниципал мулкни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ва аниқ тартиби назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

7

Давлат фуқаролик хизматида кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш ва фаолиятини баҳолаш бўйича самарали ва очиқ тизимни жорий этиш.

2021 йил
1 март

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишда уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора тизимни жорий қилиш;

коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизимини жорий этиш;

вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини жойларда, шу жумладан маҳаллаларда амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

8

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг янги тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил
1 март

Адлия вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Адлия вазирлиги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мажбурий бўлган кўрсатмалар талабларини бажармаслик, “Ijro.gov.uz” тизимига зарур маълумотларни киритмаслик ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини ўз муддатида бажармаслик ёки сифатсиз ижро этиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш бўйича Адлия вазирлиги ваколатларини кенгайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш мақсадида “жамоатчилик эшитувлари” ва “жамоатчилик мониторинги” тизимларини жорий этиш ҳамда бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

таҳлиллар асосида давлат идораларининг ижрога халақит бераётган ортиқча вазифа ва функцияларни қисқартириш;

оммавий ахборот воситаларида халққа ислоҳотлар моҳияти ва натижаларини етказиб боришга қаратилган “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” мавзусида кўрсатув ва чиқишлар ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш;

давлат органларидаги ижро сифати ва ҳолатини вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида, республика даражасида эса – Вазирлар Маҳкамасида ҳар ойда танқидий муҳокама қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

9

Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада оширишга қаратилган яхлит тизимни яратиш.

2021 йил
1 март

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ банки

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг мувофиқлаштирилган тизимини ташкил этиш ҳамда
уларнинг вазифа ва ваколатларини аниқ белгилаш;

Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасини Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ихтиёрига ўтказиш;

аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча маблағларни йўналтириш;

жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш
ва кредит олишда уларга
амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

10

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатга киришишида бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш.

2021 йил
1 июль

Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари томонидан жисмоний шахслардан ахборот тариқасида сўраладиган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишни тақиқлаш;

давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларини кўрсатишда фуқаронинг шахсини идентификация қилишнинг ягона рақамини жорий этиш;

юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини унификациялаш;

давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари ўртасида электрон маълумот алмашинувини Ягона миллий тизимдан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш орқали улар ўртасида қоғоз кўринишида ҳужжат тақдим этиш амалиётига чек қўйиш;

фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фойдаланиши мумкин бўлган давлат хизматлари кўламини кенгайтириш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг минимал талаблари ва стандартларини ишлаб чиқиш;

аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида интерактив инфокиосклар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш;

кўрсатилган давлат хизматларининг натижасини почта алоқаси орқали етказиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

11

Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 ноябрь

Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги, Адвокатлар палатаси,
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бепул юридик ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиш;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш;

давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини жорий этиш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

12

Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш.

2021 йил
1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида);

Вазирлар Маҳкамаси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Адлия вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

халқ депутатлари вилоят, туман
ва шаҳар Кенгашлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

маҳалла раисига маҳаллий Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш;

маҳаллаларда ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича дастурни ишлаб чиқиш;

маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ваколатларини кенгайтириб, уларга аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш имконини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

13

Туман бюджети харажатларини шакллантиришда маҳаллий аҳоли ва жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш.

2021 йил
1 апрель

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада 2021 йилда тажриба тариқасида ҳар-бир ҳудуддан биттадан шаҳар ёки туман бюджет харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб экспериментдан ўтказилиши ҳамда 2022 йилдан барча туман ва шаҳарлар учун ушбу тартиб жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

14

Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш.

2021 йил
1 апрель

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

очиқ эълон қилиниши
лозим бўлган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги концепциясини ишлаб чиқиш;

ҳар йил якунлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Очиқлик индексини аниқлаш;

“Очиқ ва ҳисобдор ҳукумат” ғоясини амалга оширишга қаратилган амалий чоралар кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

15

Давлат органлари харажатлари бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш.

2021 йил

1 апрель

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатлари, давлат улушига эга бўлган ташкилотлар харидлари, давлат субсидия
ва грантларига оид маълумотларни эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

16

Ҳокимликлар томонидан “E-qaror” электрон тизими орқали қарор қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

 

2021 йил
1 май

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий этиш;

электрон тизимидан фойдаланиш, уни юритиш ва унда жамоатчилик иштирокини таъминлаш тартиби;

электрон тизим орқали қабул қилинмаган ҳужжатларни амалга киритганлик ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказмаган ҳолда тизим орқали қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини мазкур тизимда ишлаш бўйича ўқитиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

17

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

2021 йил
1 март

Олий мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати,

“Тараққиёт стратегияси” маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

энг аввало, таълим, маданият, тиббиёт, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклиф ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга ижтимоий буюртма асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари кенг жалб қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Нодавлат нотижорат ташкилотларининг доимий вакили институтини жорий этиш;

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 60 млрд сўм йўналтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

18

Сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш.

2021 йил
1 май

Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Журналистлар уюшмаси,

МТРК,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, мустақил фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

журналист ва блогерлар эркин фаолият юритиши
учун ҳуқуқий асосларни
янада кучайтириш;

давлат органларида ахборот хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш;

давлат органлари томонидан ўз фаолиятини оммавий ахборот воситалари билан яқин мулоқот ва ҳамкорликни
йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини қайта кўриб
чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

19

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш
ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш.

2021 йил
1 март

Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда ошириш;

халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин


Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

20

Суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил
1 октябрь

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Давлат хизматлари агентлиги,
Олий суд,
Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Ўзбекистон суд бошқарувчи-лари ассоциацияси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

суд бошқарувчилари талабгорларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳуқуқини кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга ихтисослашган ташкилотларга бериш;

суд бошқарувчиси аттестатини давлат хизматлари марказлари орқали бериш бўйича шаффоф тизимни яратиш;

суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини бекор қилиш ҳуқуқини иқтисодий судларга бериш;

“Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори”га суд бошқарувчиси касбини киритиш;

уч йилдан кам бўлмаган узлуксиз иш стажига эга “фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш” ихтисослашувидаги адвокатлар, суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсини ўтамасдан суд бошқарувчилари аттестация комиссиясининг тест имтиҳонларига кириш амалиётини жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

21

“Tashkent Law Spring” иккинчи халқаро юридик форумини ўтказиш.

2021 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги,
Олий суд,

Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

видеоанжуман шаклидаги форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

суд ҳокимияти ва давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

22

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш.

 

2021 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Давлат хавфсизлик хизмати

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Лойиҳада 2021 йил 1 майдан бошлаб мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаётган, шунингдек мамлакатимизда 15 йил давомида Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

23

Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил

1 март

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида)

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузурида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш, ушбу гуруҳлар фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ва мунтазам ёритиш;

Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари” тизимини йўлга қўйиш;

Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар билан ўзаро муносабатда бўлиш қоидаларини белгилаш ҳамда улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ҳаракатланиш эркинлиги чекланган (гауптвахтада ҳибсда сақлаш қўлланилган, маъмурий қамоққа олинган, жиноят ишини юритиш чоғида ушлаб турилган ва қамоққа олинган, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазоларга ҳукм қилинган, мажбурий даволаш муассасасига жойлаштирилган) шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиш;

ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда қийноқнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шу жумладан бундай жойларга ҳар чоракда камида бир марта мониторинг ташрифларини амалга ошириш;

қийноқ учун жавобгарлик белгиловчи нормаларни халқаро конвенция талабларига мувофиқлаштириш, шунингдек қийноқ жиноятини содир этган шахсларга нисбатан шартли ҳукм қилиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институти қўлланилмаслигини белгилаш;

Олий Мажлис палаталари ҳар йили Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича маърузасини эшитиб бориш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

24

Нодавлат суд экспертиза фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш механизмларини жорий этиш.

2021 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини ташкил этишнинг давлат-хусусий шериклик шаклларини жорий қилиш;

суд экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

нодавлат экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш, тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

25

Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун наркология муассасаларига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги масалаларни фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқиш тартибини белгилаш.

2021 йил март

Олий суд,
Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

мажбурий даволаш учун наркология муассасаларига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш масаласини
киритиш ҳуқуқига эга шахсларнинг доираси;

ариза бериш ҳамда
уни кўриб чиқиш тартиб-таомили ва муддати, шунингдек суд томонидан қарор қабул қилиш
тартиби назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

2.3. Маъмурий ва жиноят қонунчилигини такомиллаштириш

26

Юридик шахсларнинг молиявий жавобгарлиги институтини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил

1 август

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,

Олий суд, Ички ишлар вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илғор халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида юридик шахсларни молиявий жавобгарликка тортишни амалга ошириш тартиби ва механизмларини аниқлаштириш;

юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган жарималар миқдорини асослантирилган ҳолда қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

27

Маъмурий жазолар миқдорини маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб мақбуллаштириш.

2021 йил
1 июнь

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги

вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жазо миқдорларини ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, жарима тарзидаги маъмурий жазоларнинг миқдорини мақбуллаштириш;

маъмурий огоҳлантириш қўллаш амалиётини такомиллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

28

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш.

2021 йил

1 март

 

Ички ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни экстерриториаллик принципи асосида амалга оширилишини йўлга қўйиш;

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатларини (даврийлигини) узайтириш;

янги автомототранспорт воситаси олинганда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

29

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш.

2021 йил

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

автомототранспорт воситалари ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон базани яратиш;

нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани “ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш имконияти;

ҳайдовчиликка номзодлардан амалий ва назарий имтиҳон олиш жараёнларини жамоатчилик томонидан, шу жумладан видео кузатув қурилмаларидан фойдаланиб Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кузатиш имконини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

30

Халқаро стандартлар ва инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этган ҳолда жазони ижро этиш ва пробация хизматини янада такомиллаштириш.

2021 йил

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

халқаро стандартлардан келиб чиқиб, 25 та манзил-колонияларни босқичма-босқич қисқартириш;

биринчи марта озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган маҳкумларни манзил-колонияга ўтказиш амалиётини бекор қилиб, уларни жазони енгилроғи билан алмаштириш асосида тўғридан-тўғри пробация назоратига олиш тартибини жорий қилиш;

жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколатини жазони ижро этиш органлари (муассасалари)дан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказиш;

пробация хизмати марказий ва ҳудудий маҳкамалари мақомини ошириш, ушбу хизматнинг кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш, уларни ижтимоий мослаштириш ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш механизмларини кучайтириш;

пробация назоратидаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларини, уларга электрон браслет воситасини таққан ҳолда, реал вақт режимида электрон кузатиш ва мониторинг қилиш тартибини жорий қилиш;

“пробация фаолияти” таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;

ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолиятини такомиллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

31

Аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимини жорий қилиш ишларини фаоллаштириш.

2021 йил

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳалла
ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ҳудудларда содир бўлаётган ҳар қандай турдаги қонунбузилиши ҳолатларини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш борасида фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспекторининг ролини ошириш, ташкилотлар масъулиятини кучайтириш;

маҳаллаларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб бориладиган профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг жиноятчиликни жиловлаш
ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги фаолиятини республиканинг жиноятчилик ўсган барча маҳаллаларида йўлга қўйиш;

“маҳаллабай” ўрганиш, аниқланган ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни мунтазам равишда мониторинг қилиш ишларини амалга оширишда замонавий техника ва рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

32

Божхона назорати тартиб-таомилларини такомиллаштиришда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

2021 йил

1 апрель

Давлат божхона қўмитаси,

Ахборот технологиялари

вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

божхона назорати тартиб-таомиллари соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш;

тоифадан ташқари мақомидаги “Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари”ни синов тариқасида босқичма-босқич ташкил этиш;

божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашувини кескин қисқартириш;

давлат божхона хизмати органлари таркибий тузилмалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан юк ташувчиларни рўйхатга олиш, ҳужжатларни текшириш, уларга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундириш жараёнини рақамлаштириш, умумий онлайн назорат амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

33

Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш.

2021 йил

1 май

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия,

Олий суд,

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиш;

аниқ индикаторларни ўзида акс эттирувчи коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари белгилаш ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”) ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг воситаларини такомиллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш,
ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

34

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш.

2021 йил

1 август

Адлия вазирлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Ўзстандарт агентлиги,

Савдо-саноат палатаси,

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш соҳасида устувор йўналишларни белгилаш;

техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича Идоралараро комиссия ҳамда унинг ишчи органи сифатида Лойиҳа офисини ташкил этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни илғор хорижий давлатлар тажрибасига мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу соҳада халқаро стандартларни имплементация қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари миллий базасига жойлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

35

Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чораларини такомиллаштириш.

2021 йил
1 апрель

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуника-циялар агентлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва тегишли шахсларни фош этишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

36

Давлат органлари ва ташкилотларини ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш.

2021 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари штат бирликлари ҳисобидан юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш;

юридик хизмат кўрсатиш марказларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларига имтиёз ва афзалликларни назарда тутиш;

юридик хизмат кўрсатиш марказлар фаолиятини йўлга қўйиш учун бино ва моддий техника ресурсларига маблағларни тегишли маҳаллий бюджет, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилишини назарда тутиш;

юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин


Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

I. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва нарх-навонинг барқарорлигини ва инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмаслигини таъминлаш

37

Инфляциявий таргетлаш доирасида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш.

 

Йил давомида

Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

иқтисодиётга ажратилган кредитнинг ўсиш суръатларининг ялпи ички маҳсулот номинал ҳажми ўсиши суръатлари билан мувофиқлигини таъминлаш;

инфляцияни пасайтириш ҳамда  пул ресурслари бозорида ижобий реал фоиз ставкаларининг шаклланиши учун зарур шароитлар яратиш;

пул-кредит инструментларидан самарали фойдаланиш;

иқтисодиётнинг реал секторида таркибий иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш;

асосий истеъмол товарларининг нархлари мавсумий тебранишлари даражасидан келиб чиқиб “хатар даражасини таҳлили” тизимини жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

38

Инфляцияга номонетар омиллар таъсирини пасайтириш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш.

 

2021 йил
1 август

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш кўмитаси, Марказий банк, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик;

импорт бозорида монополияга йўл қўймаслик, импорт товарларини олиб киришда рақобат шароитларини яхшилаш, шунингдек, ташқи бозорларни диверсификация қилиш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кафолатланган захирани яратиш, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришда тўлиқ квота асосида сотиб олиш ва уларни бозорга узлуксиз етказиб бериш;

асосий истеъмол товарларининг транспорт харажатларини субсидиялаш;

тегишли ҳудудларнинг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари (шакар, ёғ, ўсимлик ёғи, ун ва бошқалар) талабидан келиб чиқиб, уларни квота асосида бозор шароитларида сотиб олиш ва ички бозорга интервенция қилиш чоралари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

39

Бюджет барқарорлигини таъминлашга қаратилган бюджет қоидаларини такомиллаштириш.

 

2021 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб Бюджет қоидаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишни назарда тутиш.

Бунда:

умумий фискал тақчилликка юқори чегараларни ҳамда давлат қарзининг максимал чегарасини белгилаш;

умумий фискал балансини ҳисоблашда Ҳукумат номидан жалб қилинган ва қайта кредитланган ташқи қарз маблағларини инобатга олишни таъминлашга қаратилган бюджет қоидаларни белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

40

Ташқи қарз ҳажмини мақбул даражада сақлаб туриш.

Йил давомида

 

 

 

 

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Марказий банк, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат қарзини ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизидан ошмаслигини таъминлаш;

давлат-хусусий шериклик асосида 40 дан ортиқ йирик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

41

Суверен халқаро облигацияларда миллий валюта улушини ҳозирги 25 фоиздан камида
40 фоизга ошириш.

2021–2023 йиллар давомида

Молия
вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

халқаро молиявий консультантлар ва юридик консультантларни ёллаш;

эмиссия рисоласини ишлаб чиқиш ҳамда суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш дастурини белгилаш;

маркетинг тадбирларини амалга ошириш, хусусан, халқаро инвесторлар билан учрашувлар ташкил этиш;

шаклланган буюртмалар ҳажми ва молиявий консультантларнинг таҳлилларидан келиб чиқиб, якуний фоиз ставкаларини белгилаш ва халқаро молия бозорида хорижий ёки миллий валютадаги суверен халқаро облигацияларни жойлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

42

Давлат қарзи бўйича маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш.

Йил давомида

Молия
вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи бўйича маълумотларни шакллантириш;

ушбу маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг
25-санасига қадар Олий Мажлис палаталарига киритиб бориш ҳамда Молия вазирлигининг расмий
веб-сайтида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

II. Молия тизимини ислоҳ қилиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш,
қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтириш

43

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигини камайтириш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,4 фоиздан ошмаслигини таъминлаш;

бюджет маблағларининг мақсадли ва оқилона сарфланиши устидан назоратни янада кучайтириш;

“яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

44

Давлат харидлари соҳасидаги 1 миллиард сўмгача бюджет буюртмачилари томонидан аванс тўловлари миқдорини
30 фоизга етказиш.

2021 йил
1 март

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада давлат харидлари соҳасидаги 1 миллиард сўмгача бюджет буюртмачилари томонидан аванс тўловлари миқдорини
30 фоизга етказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

45

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағларини ташқи аудитдан ўтказиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш.

 

2021 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги,
Ҳисоб палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Бюджет кодексига Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳалари ва уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ҳар йили ташқи аудитдан ўтказиш ҳамда баҳолаш тизимини жорий этишга қаратилган ўзгартиришлар киритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

46

Туман бюджети харажатларининг
5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни жорий этиш

2021 йил
1 апрел

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Жорий йилда ҳар бир ҳудудда биттадан туманда эксперимент ўтказиш;

2022 йилдан барча туман ва шаҳарлар учун ушбу тартиб жорий этишни 2022 йил учун бюджетномада акс эттириш;

Туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик томонидан билдирилган тадбирларга йўналтириш бўйича намунавий тартиб тасдиқлашни назарда тутиш.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

47

Бюджет тизими шаффофлигини ошириш

 

 

Йил давомида

Молия вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Ташкилий чора-тадбирлар.

Бунда:

бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг депозитлари, берилган қарзлари ва қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз веб-сайтларида чоп этишни таъминлаш;

вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатлари, давлат улушига эга бўлган ташкилотлар харидлари, давлат субсидия ва грантларига оид маълумотларни  ўз веб-сайтларида эълон қилиш;

маълумотлар ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида мавжуд эмаслиги, тўлиқ жойлаштирилмаганлиги устидан назорат ва  жаримага тортиш Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

48

Ҳаёт суғурта тармоғини ҳамда шахсий суғуртани аҳоли орасида оммалаштириш, уларни кенг миқёсда тарғиб қилиш ҳамда янги суғурта инфляция омилларини ҳисобга олган ҳолда ҳаёт суғуртаси тармоғини ва шахсий суғуртани ривожлантириш.

 

 

2021 йил

1 сентябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Суғурта бозорини риожлантириш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикасида ҳаёт суғурта тармоғини ҳамда шахсий суғуртани 2023 йилгача ривожлантириш;

янги ва замонавий сотиш инструментларини жорий этиш йўли орқали суғурта маҳсулотларини сотиш каналларини кенгайтириш;

муҳим суғурта маҳсулотларини энг қулай тўлов усулларида амалга оширилиши;

ҳаёт суғуртаси тармоғида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларининг фойда солиқ юкини икки бараварга камайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

III. Солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, солиқ маъмуриятчилигини шаффоф йўлга қўйиш, солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш

49

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш.

 

Йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

электрон ҳисобварақ-фактураларнинг тўлиқ жорий этилишини таъминлаш, шунингдек, рақамли маркировкани жорий этиш;

товар-моддий захирларни ва товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун электрон шартномалар (ишончномалар) алмашинувини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

50

Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари комплексининг халқаро стандартлар асосида ягона платформасини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбуриятларни бажаришни енгиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш;

солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдаланиладиган ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш;

маълумотларни визуализация қилиш тизимларини жорий этиш;

ахборот тизимларини стандартлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

51

Солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автомат тарзда қайд этиб борадиган ва унинг ижросини назорат қиладиган тизимларни (Case Management System) (Case Assesment System) яратиш.

 

2021 йил

1 ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,
Бизнес-омбудсман

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

солиқ тўловчиларни сегментлаш, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, инсон омилини тўлиқ бартараф этган ҳолда, солиқ назоратини амалга ошириш имкониятини яратиш;

жамоатчилик назорати остида назорат тадбирларини амалга ошириш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда солиқ маъмуриятчилиги шаффофлигини таъминлаш;

солиқ аудити, камерал ва сайёр солиқ текширувларини “Таҳлика-таҳлил” дастурий маҳсули натижаси бўйича таваккалчилик тоифасидан келиб чиққан ҳолда ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қатъий равишда “tekshiruv.soliq.uz” портали орқали амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

52

Ўзбекистон Республикасида сотиладиган товарларнинг ягона электрон таснифлагич тизимини ишлаб чиқиш ва онлайн назорат-касса машиналари, электрон ҳисобварақ-фактуралари, маркировкалаш тизимларига интеграциялаш.

 

2021 йил

1 сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар:

Бунда:

маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олди олиш;

алоҳида турдаги маҳсулотларнинг қонуний айланмасини таъминлаш механизмини тубдан такомиллаштириш;

ишлаб чиқариш ҳажмини, омборлардаги қолдиқларни
ва маҳсулот реал вақт режимида жўнатилишини назорат қилиш механизмларини жорий этиш;

электрон ҳисобварақ-фактураларнинг тўлиқ жорий этилишини таъминлаш, рақамли маркировкалашни жорий этиш;

товар-моддий захирларни ва товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун мажбурий равишда электрон шартномалар (ишончномалар) алмашинувини жорий этиш;

товарлар ва хизматлар турлари бўйича ягона таснифлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

53

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш маъмурчилигини такомиллаштириш.

2021 йил 1 июль

Давлат солиқ қўмитаси,
Молия вазирлиги,
 Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси,
Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида маркшрейдерлик хизматини ташкил этиш;

солиқ назорати тадбирлари давомида қазилмалар ҳажмини яшириш (камайтириб кўрсатиш) аниқланган тақдирда, яширилган (камайтириб кўрсатилган) норуда фойдали қазилмалар учун белгиланган амалдаги солиқ ставкасининг икки баравари миқдорини қўллаш;

норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчидан истеъмолчигача бўлган жараённи мониторинг қилиб борувчи дастурий маҳсулни (тизимни) яратиш;

қурилиш корхоналари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи субъектлар томонидан фойдаланилган норуда қазилмалар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиши.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

54

Тенг рақобат шароитини яратиш ва қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш.

 

2021 йил

1 май

Давлат солиқ қўмитаси,
Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ҳақиқатда қўшилган қиймат солиғи суммаларини тўлаган ишончли солиқ тўловчиларга тезлаштирилган тартибда солиқ суммасини қайтариш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

55

Солиқ хизматларини кўрсатишни янги босқичга чиқариш ва халқаро стандартларга мослаштириш, солиқ органларини “хизмат кўрсатувчи” юқори технологияли ташкилотга трансформация қилишни давом эттириш.

 

2021 йил

1 август

Давлат солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ҳамда жисмоний шахслар тўғрисида ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш;

марказий маълумотлар базасида давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган маълумотлар манбаи бўлган давлат ахборот ресурсини жамлаш;

солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг ягона стандартларини ишлаб чиқиш ва кўрсатиладиган хизмат турлари кенгайтириш;

солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги бизнес жараёнларини такомиллаштириш;

солиққа оид ҳуқуқбузарликка чора кўришни босқичма-босқич автоматлаштириш орқали соддалаштириш;

“Солиқ юки калькулятори” ва “Бизнес-навигатор” интерактив хизмат турини яратиш;

“Soliq” мобил иловасида ўзини ўзи банд қилган шахслар учун умумреспублика банклараро процессинг маркази (Uzcard) билан ҳамкорликда қўшимча имконият ва хизматлар яратиш;

ишончли солиқ тўловчиларни ҳимоя қилиш мақсадида “шубҳали” солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилган ҳолда, унга киритилган субъектлар рўйхати доимий янгилаб бориш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

IV. Божхона тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштириш

56

“Ягона дарча” божхона ахборот тизимини такомиллаштириш ва унга ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ барча тартиботларни босқичма-босқич қамраб олиш.

2021 йил 1 август

Давлат божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги,

“Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

8 та назорат қилувчи идораларнинг 39 турдаги рухсатнома ҳужжатларининг фақат “Ягона дарча” ахборот тизими орқали берилишини ташкил этиш;

темир йўл ва ҳаво транспорти ҳамда логистика ташкилотлари томонидан қоғоз кўринишида расмийлаштирилаётган юк ҳужжатлари ва жараёнларни рақамли кўринишга босқичма-босқич ўтказиш;

барча назорат идоралари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун тузиладиган шартномаларни оферта шаклига ўтказиш;

кўрсатилган хизматлар учун белгиланган йиғимларни “ягона дарча” ахборот тизими орқали амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

57

Темир йўл ва авиа чегара божхона постларида хавфни бошқариш тизимини жорий этиш.

2021 йил

1 ноябрь

Давлат божхона қўмитаси,

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Амалий  чора-тадбирлар.

Бунда:

хавфни бошқариш тизимини темир йўл ва авиа чегара божхона постларида жорий этиш бўйича ички идоравий ҳужжат ишлаб чиқиш;

хавфни бошқариш тизимига “Темир йўл” ва “Авиа” ахборотлаштирилган ахборот тизимини интеграция қилиш;

олиб ўтиладиган товарларнинг хавф даражасини олдиндан баҳолаш ҳамда самарали божхона назоратини амалга ошириш, куч ва воситалардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

58

Хорижий хомашё ва материалларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштириш талабларини соддалаштириш.

 

2021 йил
1 август

Давлат божхона қўмитаси, вазирлик
ва идоралар

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

қайта ишлаш бўйича операциялар рўйхатини кенгайтириш;

қайта ишланган маҳсулотларнинг чиқиш нормасини идентификациялаш ва баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш;

божхона режимига жойлаштирилган товарларга нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш;

божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат бериш механизмини жорий қилиш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

V. Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш ва банк соҳасида рақобат муҳитини яратиш, аҳоли ва ҳўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб қувватлаш, замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш

59

Банклараро валюта бозорини ривожлантириш.

 

Йил давомида

Марказий банк,

тижорат банклари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

банклараро валюта бозорини “онлайн” платформага ўтказиш;

тадбиркорларга валютани бевосита банкнинг ўзидан сотиб олиш учун имконият яратиш;

ички валюта бозорида валюта курсини аниқлашда савдоларни “фиксинг” аукционларидан узлуксиз “метчинг” аукционларига ўтказиш;

тижорат банкларининг валюта курсини аниқлашдаги ролини ошириш;

расмий валюта курсини кунлик эълон қилиб бориш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

60

Банк тизимини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва трансформациялашни давом эттириш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари

Амалий чора-тадбирлар:

Бунда:

2021 йилда “Саноатқурилишбанк”, “Асака банк”, “Ипотека банк”, “Алоқабанк”, “Туронбанк” ҳамда “Қишлоқ қурилиш банк”ни хусусийлаштиришга тайёрлаш;

камида битта йирик банкдаги давлат улушини стратегик инвесторларга тўлиқ сотиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

61

“Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш.

2021 йил
1 февраль

Марказий банк

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси.

Лойиҳасида:

нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолиятини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатларини бирлаштириш орқали ягона қонунни қабул қилиш;

нобанк кредит ташкилотларини лицензиялаш ва назорат қилиш жараёнларини соддалаштириш;

нобанк кредит ташкилотларининг хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш;

нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтириш;

нобанк кредит ташкилотлари томонидан ислом молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

62

Банкларда ички бизнес жараёнларини автоматлаштириш орқали инсон ресурсларидан самарали фойдаланиб, ходимларни асосан мижозбай ишлашга йўналтириш.

Йил давомида

Марказий банк, давлат улуши мавжуд тижорат банклари

 

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

молиявий технологиялар асосида янги рақамлаштирилган банк хизматларини жорий қилиш;

банкларнинг ахборот технологиялар инфратузилмасини такомиллаштириш;

мижозларга замонавий стандартлар асосида хизмат кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган алоҳида ўқиш ва семинарлар ташкил этиш;

банкларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда халқаро умумэътироф этилган стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида мижозлар билан муносабатларни бошқариш (CRM) тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

63

Миллий тўлов инфратузилмасида халқаро стандартларга мувофиқ (тўлов картасидан фойдаланмаган ҳолда) контактсиз тўловларни амалга оширишнинг оммабоплигини ошириш ва кўламини кенгайтириш.

Йил давомида

Марказий банк, тижорат банклари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республика бўйича савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида NFC технологияси билан тўловлар амалга оширилишини оммалаштириш;

республика бўйича савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг талабидан келиб чиққан ҳолда, “QR” кодларни тақдим этиш чораларини кўриш;

NFC технологияси билан ҳамда QR-онлайн тизими орқали тўловларни амалга ошириш имкониятларини жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

VI. Иқтисодиёт таркибини янада диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш, биринчи навбатда, маҳаллий минерал хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш таннархини ва энергия сарфини камайтириш

64

Суюлтирилган газни бозор тамойиллари асосида сотиш механизмини жорий этиш.

2021 йил 10 март

Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

суюлтирилган газ бозорида самарали рақобат муҳитини яратиш, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қувватларини оширишни рағбатлантириш;

аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжи қаноатлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

65

Табиий газни юридик шахсларга бозор тамойиллари асосида сотиш механизмини жорий этиш.

 

2021 йил
1 июль

Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгаз-таъминот” АЖ, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

табиий газни биржа орқали сотиш босқичлари ва муддатларини аниқлаш;

биржа савдоларида иштирок этадиган табиий газ истеъмолчиларини “АСКУГ” тизимига уланган табиий газ оқимини автоматик равишда тўхтатувчи мосламалар билан жиҳозлаш;

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида табиий газни сотиш бўйича алоҳида биржа савдо секциясини ташкил этиш;

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси, Энергетика вазирлиги, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ўртасида табиий газ истеъмоли юзасидан электрон маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

66

“Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш.

2021 йил
1 октябрь

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

газ етказиб беришда ҳисоб-китобларни “online” тартибда олдиндан тўлов тизимига ўтказиш, дебитор қарздорликни қисқартириш;

“PrePay” тизимини жорий этиш ҳамда табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш жараёнида тафовут йўқотишларнинг олдини олиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

67

Электр энергияси ҳисобини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.

2021 йил 20 апрель

Энергетика вазирлиги,
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 7,5 млн. дона янги ўрнатилган электр энергияси ҳисоблагичларини биллинг тизимига улаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

68

Республика минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил 20 февраль

 

 

 

Давлат геология қўмитаси,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

қидирув ишларида фойдали қазилмаларнинг янги истиқболли майдонларини излаш улушини 2021 йилда 40 фоизга етказиш;

геология йўналишидаги иқтидорли ёш мутахассисларни хорижий ўқув курсларида ўқитиш ва амалиёт ўташини таъминлаш;

ахборот очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат геология фондидаги архив материаллари бўйича рақамли ахборотлар банкини ташкил қилиш;

геология-қидирув ишлаб чиқаришига мавжуд геологик ва бошқа маълумотларни рақамлаштиришни кенг жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

69

Геология фанлари университетида ташкил этилган илмий кластер негизида фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар ҳамда замонавий халқаро стандартларни жорий қилган ҳолда, фан ва амалиётни интеграциялашни жадаллаштириш.

2021 йил 1 сентябрь

Давлат геология қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

геология-қидирув амалиётига соҳа ва хорижий институтларнинг истиқболли майдонларни прогноз қилиш, маъданларни қайта ишлашга йўналтирилган фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлари натижаларини жорий қилиш;

фойдали қазилмалар конларининг 3D-моделларини ишлаб чиқиш;

ГИС-технологиялари негизида рақамли картографик материалларни яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

70

Кумушни биржа орқали ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш.

 

2021 йил

1 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Навоий КМК, Олмалиқ КМК, Марказий банк, “Ўзбек-заргарсаноати” уюшмаси,
Молия вазирлиги, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

биржага қўйиладиган кумуш ҳажмларини шакллантириш;

маҳсулот бошланғич нархини асосли шакллантириш;

заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун кумуш маҳсулотини сотиб олиш учун кенг имкониятлар яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

VII. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг
импортга қарамлигини камайтириш

71

МДҲга аъзо давлатлар ўртасида электрон саноат кооперация алоқаларини ташкил этиш ва кенгайтириш.

 

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

МДҲга аъзо давлатларда мавжуд йирик ишлаб чиқариш қувватларининг истиқболдаги эҳтиёжларини таъминлаш учун кооперация алоқаларини кенгайтириш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай бўлган ягона электрон саноат кооперация порталини ривожлантириш:

хомашё ва материлларни етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) бўйича экспорт-импорт шартномаларини масофавий тузиш;

маҳсулотлар экспорти ва импортига оид статистик маълумотларни доимий равишда жойлаштириш ва янгилаб бориш;

чеклов, тақиқ, лицензиялаш, рухсат бериш хужжатлари, тариф ставкалари, божхона имтиёзлари, транспорт компанияларининг тарифлари тўғрисидаги ишончли маълумотларни “онлайн” тарзида олиш имкониятларини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

72

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш.

 

2021 йил
1 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“Localization.ijro.uz” электрон дастурини такомиллаштириш ва унда лойиҳаларнинг амалдаги ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича тадбирларни белгилаш;

лойиҳаларни тасдиқланган тармоқ жадваллари доирасида амалга оширилаётганлигини мониторинг қилиш;

мавжуд хомашё базаси ва инфратузилмадан келиб чиқиб, истиқболдаги лойиҳаларни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш, лойиҳаларнинг ҳудудлар кесимидаги жойлашув харитасини кўриш;

маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ТИФ ТН коди билан боғлаган ҳолда, уларнинг импорт ҳажмини таққослаш имкониятини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

VIII. Ҳудуд, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, мустаҳкам ва барқарор замонавий
ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш

73

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида маҳалла ва қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш.

2021 йил
1 февраль

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир туман ва шаҳарлардаги маҳаллалар ва аҳоли  сонидан келиб чиқиб, уларнинг қиёфасини тубдан ўзгартириш бўйича мақсадли парамертрлар ва молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш;

амалга ошириладиган ишларни
50 фоизини республика бюджетидан, 50 фоизини маҳаллий бюджетдан тенг улушларда ажратилишини белгилаш;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган тадбирларга халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилишни назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

74

Ҳар бир қишлоқ ёки маҳаллани уларнинг имкониятлари, ўз йўналиши ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб ривожлантириш.

2021 йил
1 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир ҳудуд имкониятлари, рақобатдош ва солиштирма устунлигидан келиб чиқиб, ҳудуднинг ривожлантириш устувор йўналишлари ва “ўсиш нуқаталари”ни белгилаш;

ҳудудлар имкониятидан келиб чиқиб, танланган йўналишларда тадбиркорлар ташаббуслари асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур инфратузилма ва шароитларни давлат томонидан яратиб бериш тизимни жорий этиш. Бунинг учун 2021 йилда 3 трлн сўм маблағга эга бўладиган “ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси”ни ташкил этиш;

жамғарманинг молиявий манбаларини белгилаш, маблағларни шакллантириш ва тақсимлаш тартибини тасдиқлаш;

жамғарма маблағларини маҳаллий Кенгашлар таклифларига асосан инфратузилма лойиҳаларини қўшма молиялаштиришга йўналтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

75

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш борасида тизимли мониторинг ўрнатиш ва назоратини амалга ошириш ҳамда такомиллаштириш.

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат статистика қўмитаси,
Давлат божхона қўмитаси,
Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

ҳудудларнинг, шу жумладан, туман (шаҳар)ларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини тегишли кўрсаткичлар асосида чуқур таҳлил қилиб бориш;

ҳар ой барча туман ва шаҳар ҳокимларининг амалий чора-тадбирлар дастурлари ва улардаги мақсадли кўрсаткичлар ижросининг Бош вазир раҳбарлигида кенгайтирилган видеоселектор ўтказган ҳолда муҳокама қилинишини ташкил этиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

76

Камбағалликни қисқартириш борасида ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатга баҳо бериш, амалга оширилаётган ишлар ижросини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.

 

2021 йил
1 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими ўз ҳудудида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш;

унинг ижроси бўйича ҳар чоракда маҳаллий Кенгашларда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали халққа ҳисобот бериб бориш тизимини жорий этиш;

камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар самарасини Давлат Хизматини ривожлантириш агентлигининг хокимлар фаолиятига баҳо бериш рейтингига интеграция қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

77

Ҳудудларда ташқи қарз ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича жамоатчилик назорати тизимини такомиллаштириш.

 

2021 йил

1 март

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги,  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

ташқи қарз ҳисобидан ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда амалга ошириладиган лойиҳаларни маҳаллий Кенгашлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериш тизимини йўлга қўйиш;

ҳудудларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларига кўпроқ хусусий капитални жалб этиш мақсадида кейинги йилда давлат-хусусий шериклик асосида 40 дан ортиқ йирик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

78

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

 

2021 йил
1 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

эркин иқтисодий  зоналар ва кичик саноат зоналарига, биринчи навбатда, зарур инфратузилма объектларининг манзилли рўйхатини шакллантириш;

махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ташқи мухандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағларнинг энг мақбул йўналишини белгилаб бориш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

79

Шаҳар ва туманлар марказларини ободонлаштириш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар
ва вилоятлар ҳокимликлари, Жисмоний тарбий ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

шаҳар ва туманлар марказларини ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг манзилли рўйхатини белгилаш;

Қурилиш вазирлиги томонидан ободонлаштририладиган кўчаларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини тайёрлаш;

барча туман марказлари ва шаҳарларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этиш;

объектларда ишларни сифатли ва ўз муддатида ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

IX. Хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган ишбилармонлик муҳитини яратиш, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади” тамойилини амалиётда жорий этиш

80

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил
20 октябрь

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Бизнес-омбудсман,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантирувчи нормалар;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти шаффофлигини ошириш, коррупция билан боғлиқ омиллар шаклланишининг олдини олиш, тартиб ва таомилларни янада соддалаштириш ва такомиллаштириш;

“ўрта бизнес” субъектлари тоифасини жорий этиш, кичик, ўрта ва йирик бизнес мезонларини кўриб чиқиш ва белгилаш;

тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини яхшилаш ва давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби;

тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қоидалар;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

81

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизимини такомиллаштириш.

 

2021 йил

1 август

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Адлия вазирилиги,

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ягона биллинг тизимининг инфратузилмасини кенгайтириш ва уни такомиллаштириш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириш;

Ягона биллинг тизимининг махсус модулини ишлаб чиқиш;

тўловларни онлайн режимда ҳисобини юритувчи тизим мавжуд бўлмаган давлат органларида жорий этиш;

вазирлик ва идораларнинг айрим йиғим, божлар ва бошқа тўловларни ундириш билан боғлиқ тизимларини Ягона биллинг тизимига улаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

82

Истеъмолчилик ҳуқуқи устуворлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектлари рейтингини жорий қилиш.

2021 йил 1 июнь

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда товар (маҳсулот), иш ва хизматларни истеъмолчилар томонидан онгли танловини таъминлаш мақсадида уларнинг хабардорлигини ошириш учун тадбиркорлик субъектларида иш ва хизматларни кўрсатишда, товарларни сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига мувофиқлигини, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда баҳолаш орқали рейтинг юритилишини жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

83

Махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари иштирокчиси мақомини олиш жараёнларида шаффофликни таъминлаш мақсадида соҳага ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенг жорий этиш.

 

2021 йил
1 август

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиси мақомини олишда электрон танлов ўтказиш тартибини жорий этиш;

талабгорларнинг ҳужжатларини Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш амалиётини жорий этиш;

эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида ижарага бериладиган ер участкалари, бинолар, иншоотлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш;

талабгорларга инвестиция лойиҳаларининг кўриб чиқилишини реал вақт режимида кузатиб бориш тартиботини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

84

Ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш.

2021 йил 20 март

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,
Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар бериш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

X. Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ишлар сифатини ошириш, туризм соҳаси ва аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизматлари кўрсатиш, транспорт оқимини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, пассажир ташишда ҳавфсизликни таъминлаш, транспорт инфратузилма объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, қуриш ва эксплуатация қилишда эскирган нормаларни қайта кўриб чиқиш

85

5 мингдан ортиқ таъмирталаб кўприкларни таъмирлаш.

 

Йил
давомида

Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзйўлинспекция”, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

ҳудудлардаги кўприклар ҳолатини қайта хатловдан ўтказиш;

хатлов натижалари бўйича 2021 йилда таъмирланиши зарур бўлган кўприкларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш;

манзилли рўйхатга киритилган объектларда таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

86

Ҳудудларнинг ривожланиши учун муҳим омиллардан бири бўлган улар ўртасидаги транспорт алоқасини таъминлаш, жумладан, энг йирик шаҳарлар ва туристик марказларга тезда келиб-кетиш имкониятини берадиган, ўзаро боғланган транспорт тармоғини яратиш.

 

2021 йил
1 март

Транспорт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
“Uzbekistan Airways” АЖ,

“Uzbekistan Airроrts” АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ички туризм йўналишларидаги авиақатновларни йўлга қўйиш ва авиачипта нархининг бир қисмини бюджетдан қоплаб бериш тизимини жорий этиш;

хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, йўловчиларни шаҳар атрофида ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларида (қишлоқ жойларда) мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар харажатларини молиялаштириш, норентабель йўналишлар бўйича зарарларни қоплаш тартибини ишлаб чиқиш;

2 та тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилади, Буxоро – Урганч – Xива темир йўлини электрлаштиришни бошлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

87

Темир йўл транспорти соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш.

 

Йил давомида

 

Транспорт вазирлиги,

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

темир йўл транспорти хизматларини кўрсатишда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда рақамлаштириш даражасини ошириш;

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш;

мослашувчан тариф сиёсатини олиб бориш, рақобатбардош тарифларни белгилаш бўйича фаол чора-тадбирларни белгилаш;

темир йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

88

Аҳоли учун янада қулайликлар яратиш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида темир йўл ва метрополитен инфратузилмасини ривожлантириш.

Йил давомида

 

 

 

Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар
ва ташки савдо вазирлиги

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ер усти метро ҳалқа йўлининг қурилиш ишларини давом эттириш ва 12 км бўлган иккинчи босқичини фойдаланишга топшириш;

ер ости ва ер усти метро линияларини яхлит тизим сифатида бир-бирига улаш;

2 та юқори тезликда харакатланувчи Talgo-250 русумли йўловчи электропоездини олиб келиш ва 2 та маршрутга ҳаракатни йўлга қўйиш;

Буxоро – Урганч – Xива темир йўлини электрлаштириш ишларини бошлаш;

метро учун 4 та янги электропоездларни харид қилиш;

локомотив паркини янгилаш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

89

Ҳудудларнинг транспорт тизими моделларини ишлаб чиқиш.

 

 

Йил
 давомида

 

Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республиканинг 30 та шаҳрида ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, шаҳарда алоҳида йўлакда автобуслар ҳаракатини ташкил этиш, унга катта сиғимли автобусларни қўйиш;

йирик чорраҳалар ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, автобуслар интервалларини қисқартириш;

жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича бош режа лойиҳаларини  ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

90

Қишлоқдан – туман марказигача ҳамда туман марказидан – вилоят марказигача транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш.

 

Йил давомида

Транспорт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

аҳоли пунктлари ўртасидаги, айниқса, қишлоқларни туманлар марказлари билан боғлайдиган узлуксиз автобус қатновларини хусусий секторни жалб қилиш орқали кўпайтириш;

ҳар бир ҳудудда биттадан туманда ташувчилар учун иқтисодий самарасиз бўлган автобус йўналишларида йўловчи ташиш харажатларининг бир қисмини босиб ўтилган масофа ва йўловчи сонидан келиб чиқиб, бюджетдан субсидиялаш тизимини жорий этиш;

750 та автобус бекатларини намунавий лойиҳалар асосида хусусий секторни жалб қилган ҳолда, таъмирлаш ва тиклаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

91

Ҳудудларда 130 минг километр узунликдаги паст ва ўрта кучланишли электр тармоқлари ва 40 мингдан ортиқ трансформаторни босқичма-босқич янгилаш дастурини тасдиқлаш.

 

2021 йил
1 апрель

Энергетика вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада 2021–2025 йилларда паст ва ўрта кучланишли электр тармоқларини босқичма-босқич модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

92

Барча маълумотларни ўз ичига қамраб олувчи йўл-транспорт тизимининг ягона ахборот платформасини ишлаб чиқиш.

 

2021 йил
1 сентябрь

Транспорт вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Автомобиль йўллари қўмитаси, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ягона ахборот платформасини ишлаб чиқиш;

Давлат божхона қўмитаси
ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграциялаш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

93

Республика транспорт-логистика тармоғини ривожлантириш ва халқаро коридорларга интеграциялаш.

 

Йил давомида

 

Транспорт вазирлиги,

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ,

“Uzbekistan Airports” АЖ,

“Uzbekistan Airways” АЖ,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“Трансафғон” йўналишини ривожлантириш, жумладан, “Ўзбекистон – Афғонистон –Покистон”, “Ўзбекистон – Афғонистон – Эрон” йўналишларида юк ташувларини ташкил этиш;

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия” мультимодал йўналишида юк ташувларини ташкил этган ҳолда республиканинг транзит салоҳиятини ошириш;

“Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Уммон” йўналишидаги транспорт йўлакларини ривожлантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

94

2020 йилда пандемия шароитида вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

 

 

 

2021 йил
1 март

Молия вазирлиги,  Давлат солиқ қўмитаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш, солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талабини 2020 йилда пандемия шароитида вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг 2020 йил 31 декабрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзига нисбатан 2021 йил 31 декабрга қадар узайтириш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

95

Ички туризм йўналишларидаги қулай ва арзон авиа қатновларни йўлга қўйиш ва чипта нархининг бир қисмини бюджетдан қоплаб бериш тизимини жорий этиш.

2021 йил
15 февраль

Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan Airports” АЖ, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига мувофиқ чегирма бериладиган авиа ва темирйўл қатновларни белгилаш;

ушбу авиа чипталарни 30 фоизлик чегирма билан бериш;

“Uzbekistan Airports” АЖ ҳар ой якуни билан Молия вазирлигига 30 фоизлик чегирмаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялаш учун ариза киритиш орқали амалга ошириш;

ички авиа қатновларини кўпайтириш ва арзонлаштириш, шу жумладан, янги қатновлар очиш ва даврийлигини ошириш орқали фуқароларнинг мамлакат бўйлаб эркин саёҳат қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

96

Авиация соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудий аэропортларни давлат-хусусий шериклик асосида ташқи бошқарувга бериш.

2021 йил
1 апрель

Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan airports” АЖ, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, давлат-хусусий шериклик асосида тақдим этиладиган аэропортлар аниқланади, шунингдек, улардан фойдаланиш бўйича тегишли талаб ва мезонларни белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

97

Зиёрат туризми ва ички туризмни ривожлантириш.

2021 йил
1 март

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита,
тегишли вазирлик,  идоралар
ва ҳокимликлар

Норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

салоҳиятли зиёрат туризми бозорига эга мамлакатлардан мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш;

айрим давлатлар учун виза тизимини янада соддалаштириш;

тарғибот тадбирлари учун алоҳида маблағлар ажратиш, ҳар йили турли фестиваль ва танловларни ўтказиш ва кенг тарғиб қилиш;

тарғибот ишларининг қўшимча молиялаштириш манбаларини белгилаш;

номавсумий туризм даври учун турли рағбатлантирувчи тадбирларни ўтказиш;

маданий мерос объектларини ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

98

Туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш.

2021 йил
давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,  Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси,
Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

тегишли туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва модернизация қилиш ишларини олиб бориш;

жаҳон стандартларига мос ва зарур маданий кўнгилочар инфратузилмани ривожлантириш;

маданий мерос объектларини реставрация, консервация қилиш ва ободонлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

99

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўллари ҳудудида туристик инфратузилмани ривожлантириш.

2021 йил
1 апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги

Норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлларининг ҳудудида туризм салоҳиятидан унумли фойдаланиш;

ҳудуднинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос хизматлар яратиш бўйича тегишли талаб ва мезонларни белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

100

“Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш.

2021 йил
1 апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги

Норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳаси.

Лойиҳада “Зомин” туристик-рекреацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бўлган бошқа объектлар, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

101

Туризм соҳасидаги битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида иш берувчилар билан ҳамкорликни ташкил этишга қаратилган онлайн-платформа яратиш.

 

 

 

2021 йил

1 сентябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги,

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

меҳнат бозорини таҳлил қилган ҳолда битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўш иш ўринлар тўғрисида маълумотларни шакллантириш;

иштирокчилар билан мулоқат ўрнатишга қаратилган ахборот тадбирлари (конференция, учрашув, пресс ва видео конференция, йиғилишлар) тўғрисида батафсил маълумотларни шакллантириш;

бўш иш ўринлари ярмаркаларида туризм фирма ва компанияларининг фаол иштирокини таъминлаш  назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

102

Бухоро ва Хоразм вилоятларининг туризм салоҳиятини пандемия шароитидан сўнг тиклаш ва янада ривожлантириш.

2020 йил

1 март

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар,

Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда тегишли вилоятларнинг туризм инфратузилмасини яхшилаш, янги йўналишларни ташкил этиш, туризм соҳаси хизматлар турини диверсификациялаш, янги тарғибот кампанияларини ташкил этиш, оммавий тадбирларни белгиланган тартибда ўтказиш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

XI. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестиция муҳитини янада яхшилаш,
хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш

103

Ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш, давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш.

2021 йил
1 август

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш мақсадида марказлашган инвестицияларни бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш;

ижтимоий соҳа тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва бошқа тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини танлаш меъёрлари ва муҳимлигини белгилаш тартибини ўрнатиш;

марказлашган инвестициялар ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ва таклиф этиладиган лойиҳалар маълумотларининг ҳар йили янгиланадиган ягона базасини яратиш;

Инвестиция дастурини марказлашган инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш доирасида ҳудудий лойиҳаларни маҳаллий ресурслар, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бажариш орқали Давлат бюджети улушини босқичма-босқич камайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

104

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳалари, шу жумладан ишга тушириладиган йирик лойиҳалар, шунингдек 2017–2020 йилларда фойдаланишга топширилган қувватлар бўйича тизимли мониторинг ўрнатиш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021–2023 йилларда мўлжалланган Инвестиция дастури ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида молиялаштиришнинг барча манбалари, шу жумладан, марказлашган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар (объектлар) бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш;

лойиҳа ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш, тендер жараёнларини ўтказиш, молиялаштиришни очиш;

қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, белгиланган инвестицияларни тўлиқ ва оқилона ўзлаштириш, ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини
ўз вақтида ва сифатли фойдаланишга топшириш устидан тизимли мониторинг ўрнатиш;

2017–2020 йилларда фойдаланишга топширилган қувватлар ва объектларнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган кўрсаткичларга эришилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатиш;

мониторинг якунлари бўйича йўл қўйилган қолоқликларни бартараф этиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш;

мониторинг якунларини Ҳукумат комиссияси йиғилишларида муҳокама қилиб борилиб, тегишли чоралар кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

105

Инвестиция дастурига лойиҳаларни киритиш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 сентябрь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Инвестиция дастурига лойиҳаларни киритишни тартибга солиш мақсадида уларни киритиш бўйича мезонларни аниқ белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

106

2021 йилда 23 млрд АҚШ доллари қийматидаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ташаббускор идоралар
(вазирлик, идора
ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари;

барча манбалар ҳисобидан 23 млрд АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 226 та янги йирик қувватларни ишга тушириш.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

107

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилари кенгаши йиллик анжуманини 2021 йил Ўзбекистонда ўтказиш
ва унга тайёргарлик кўриш.

2021 йил
15 апрель

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Бунда:

ИТБ йиллик анжуманини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирларни белгилаб бериш;

ташкилий қўмита ва ҳар бир ишчи гуруҳларнинг вазифаларини белгилаб бериш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

XII. Янги бозорларни ўзлаштириш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этишда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни чоралари ва механизмларини кенгайтириш орқали ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини янада ошириш

108

Тармоқ корхоналари, хўжалик бирлашмалари ва экспорт қилувчи корхоналарнинг чет элдаги савдо уйлари (консигнацион омборлар, шоу-румлар) фаолиятини жадаллаштириш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
тармоқ корхоналари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимликлар

Таҳлилий маълумот.

Бунда тайёр, қўшилган қиймати юқори саноат маҳсулотлари, жумладан, тўқимачилик, электр техника, қурилиш материаллари, нефт-кимё, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тармоқ корхоналари ва хўжалик бирлашмалари, ҳудудий корхоналарнинг чет элдаги савдо уйлари фаолиятини жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш бўйича чоралар кўриш ва маълумотлар тайёрлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

109

Европа Иттифоқи тузилмалари билан яқин ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “GSP+” тизими доирасидаги имтиёзларни мамлакатимизда самарали қўллаш учун кенг кўламли дастур ишлаб чиқиш.

2021 йил

1 июнь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

 

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

Европа Иттифоқи тузилмалари билан яқин ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ўрганиш;

GSP+” тизими доирасидаги имтиёзларни мамлакатимизда самарали қўллаш борасида таклифлар ишлаб чиқиш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

110

Янги экспорт бозорларига чиқиш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар

Таҳлилий маълумот.

Бунда:

2021 йил давомида хорижий давлатларда ташкил этиладиган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини таъминлаш;

хорижий давлатларда савдо уйлари, шоу-румлар ва реклама кампанияларини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш;

2021 йилда алоҳида маҳсулот турлари учун 40 та янги давлатлар бозорини ўзлаштириш чораларини кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

111

Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик масаласи ҳамда Европа Иттифоқи билан кенг қамровли ҳамкорлик бўйича ишларни фаоллаштириш.

Йил давомида

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, 

манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини ўтказиш;

“Фактологик хужжат” лойиҳасини тайёрлаш;

ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни ўтказиш;

тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари учун ЖСТ битимлари ва кўп-томонлама савдо тизими қоидалари бўйича семинар ва тренинглар ташкил этиш;

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими (КШҲБ) бўйича музокараларнинг 7-раундини ўтказиш;

КШҲБнинг очиқ масалаларини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон- Европа экспертлари ўртасида видеконференцияларни ўтказиш ва Битим матнини келишиш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

112

2021 йилда корхоналарга хомашё сотиб олиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 100 млн АҚШ доллари ажратиш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси,
тижорат банклари,
манфаатдор вазирлик ва идоралар,
маҳаллий ҳокимликлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 млн. доллар ресурс маблағларининг Экспортни рағбатлантириш агентлигига тўлиқ ажратиб берилишини таъминлаш;

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банклари талабига мувофиқ экспортолди молиялаштириш ишлари учун ресурс маблағлари ажратиш;

экспоролди молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

113

Товар ва хизматлар экспортини камида
20 фоизга ошириш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар,
 маҳаллий ҳокимликлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ҳукумат комиссияси томонидан экспорт қилувчи корхоналар билан корхонабай ишлаш тизимини фаол давом эттирган ҳолда, уларнинг фаолияти давомидаги муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш;

инвестиция дастурлари доирасида ишга тушириладиган янги ишлаб чиқариш қувватларини экспорт фаолиятига кенг жалб этиш чораларини кўриш;

хомашё экспортини кескин камайтирган ва республика ҳудудида чуқур қайта ишлаган ҳолда, юқори қўшилган қийматли саноат маҳсулотлари экспорт ҳажмини кенгайтириш чораларини кўриш;

2021 йилда товарлар ва хизматлар экспортини 12 млрд АҚШ долларига етказиш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

114

Республикага хавфли маҳсулотлар кириб келишининг олдини олиш.

 

2021 йил

20 февраль

“Ўзстандарт” агентлиги,

Давлат божхона қўмитаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ЕИ ва ЕОИИ мамлакатларига киритилиши тақиқланган хавфли маҳсулотлар тўғрисида маълумотлар йиғиш ва тезкор ахборотни божхона идораларига етказиш бўйича махсус Интернет порталини йўлга қўйиш;

порталга киритилган хавфли маҳсулотлар импортини тақиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

115

Электротехника соҳасида фаолият юритаётган корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш.

2021 йил

20 март

“Ўзстандарт” агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“СЕNELEC” стандартларини қабул қилиш;

Европанинг CENELEC ташкилоти билан “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида келишув имзолаш;

Европада жорий этилган сифат талабларига мувофиқ электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлаш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

XIII. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш, ер майдонлари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, интенсив технологиялар ва инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш, мамлакатнинг озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, кластер тизимини ва барча йўналишларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш йўналишларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш

116

“Ягона дарча” тамойили бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар, кооперациялар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига инновацияларга асосланган сифатли агрохизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.

2021 йил 20 май

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021-2025 йилларда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази негизида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказини ташкил этиш;

соҳада илмий ва инновацион ишланмаларни яратган ва самарали жорий этган олимлар ҳамда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Миллий марказ ҳузурида Қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқотларни ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш;

ҳудудий марказлар фаолиятларини мавжуд коллежлар базасида ташкил этиш ҳамда уларнинг зарур инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш;

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида агрохизматларни мувофиқлаштирувчи марказ фаолиятини йўлга қўйиш;

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида замонавий технологиялар асосидаги Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтларини мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш;

2022 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида Миллий марказнинг туман бўлинмалари ташкил этиш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

117

Қишлоқ хўжалигида экинлар ҳосилдорлигини ва самарадорликни ошириш.

 

2021 йил
1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва  томорқа ер эгалари кенгаши,

Инвестицияларва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

“Ўздонмаҳсулотлари” АК,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

 

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

қишлоқ хўжалигида энг илғор технологиялар, ресурс тежовчи ва биологик усуллардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори авлодли уруғлари билан таъминлаш, илм-фан ютуқлари ва инновацияларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаршига кенг жорий этиш;

пахта майдонларида 160 минг гектар сув тежовчи технологиялар жорий этилиб, ҳосилдорликни пахта ва ғаллачиликда 8-10 фоизга, мева-сабзавотчиликда 15-20 фоизга ошириш чораларини кўриш;

ҳар бир гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг АҚШ долларидан камида 5 минг  АҚШ долларигача  босқичма босқич етказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;

шоличиликда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида асосий майдонларда 20 фоизгача ва такрорий майдонларда 70 фоизгача кўчат усулида экишни жорий этиш;

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳисобига экологик тоза, сифатли экспортбоп мева-сабзавотлар етиштириш;

пахта ва ғалла етиштиришга қўшимча равишда шоли, сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ҳам молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;

унумдорлиги юқори кўчатларни харид қилишда хамда халқаро сертификатларни (GlobalGAP, Organic) олиш харажатларининг 50 фоизини ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг харажатлари фоиз ставкасини 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш механизмини жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари нав муаллифлари, уруғ ва кўчат етиштирувчилар манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш;

кооперациялар ташкил этилиб, уларда етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш, даладан бозорга етказиб бериш ва экспортни амалга ошириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

118

Қишлоқ хўжалигида ер муносабатлари бўйича ислоҳотларни янада такомиллаштириш,  ерларни бозор активларига айлантириш ҳамда ер участкаларини ижара ҳуқуқи билан фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш.

 

2021 йил 20 март

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Кадастр агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ кадастр хатловидан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишнинг бозор механизмларига асосланган шаффоф тизимини жорий этиш;

ернинг тўлақонли субижара бозорини шакллантириш, ерга бўлган ижара ҳуқуқини сотиш ва сотиб олишни электрон тизимда, онлайн платформада амалга ошириш;

экин ерларидан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш, барча қишлоқ хўжалиги ерларининг электрон хариталарини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

119

Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқларини ўрнатиш орқали жами 90 минг гектар майдонларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш.

Йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва туманлар ҳокимликлари

 

 

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021 йилда 90 минг гектар янги ерларни ўзлаштириш ва фойдаланишга киритиш ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида ерларни фойдаланишга киритиш, амалга оширилаётган ишларнинг тизимли мониторингини юритиш ҳамда ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим қилиб бориш;

фойдаланишга қайта киритилган майдонларда қўшимча равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имкониятини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

120

Сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонларини кўпайтириш ҳамда  сувни иқтисод қилиш технологияларини жорий этиш.

 

 

 

 

 

 

Йил

давомида

 

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

туманларда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда сувни тежайдиган суғориш технологияларини монтаж қилиш ҳамда уларни ишлатишда кўмаклашиш бўйича сервис гуруҳларини ташкил қилиш;

230 минг гектарда сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

200 минг гектар майдонни лазерли текислагич ёрдамида текислаш;

сувни тежайдиган суғориш ва бошқа технологияларни жорий этишни кенгайтириш;

суғориш даврида республика бўйича 5 млрд куб метргача сув тежаш;

Осиё тараққиёт банки грант  маблағлари ҳисобидан Амударё ҳавзасида сув ресурсларини бошқаришни автоматлаштириш бўйича намунавий лойиҳани амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

121

“Даладан истеъмолгача” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш бўйича қишлоқ хўжалиги кооперацияларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

2021 йил 1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари хокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида “даладан истеъмолгача” тамойили асосида маҳсулотларни етиштириш занжирини ташкил этиш бўйича қишлоқ хўжалиги кооперацияларини ташкил этишга Европа Иттифоқининг грант маблағларини йўналтириш;

ушбу ҳудудларда 500 нафар ёшлар ва  ва “темир дафтарга” кирган эхтиёжманд аҳолига 1 гектардан ер майдонлари ажратилади ва уларни  мева-сабзавотчилик кооперацияларига бирлаштириш орқали янги иш ўринлари яратилиб, даромад олишини таминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

122

Фойдаланишдан чиққан ерларни фойдаланишга киритиш ва янги ерларни ўзлаштириш ҳамда ерга ер қўшиш орқали қишлоқ ҳудудларида янги иш ўринлар яратиш ва 0,1-1 гектарлик кичик участкалардан иборат оилавий ва бошқа турдаги хўжаликлар кооперацияларини ташкил қилиш.

2021 йил
20 август

Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш;

ҳар бир ҳудудда суғориладиган асосий майдонларнинг 5 фоиз ва суғориладиган такрорий майдонларнинг 30 фоиз қисмига 0.1-1 гектарлик кичик участкалардан иборат оилавий ва бошқа турдаги хўжаликлар кооперацияларини ташкил қилиш;

кооперациялар томонидан сифатли ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва экспорт қилиш;

қишлоқ аҳолиси ва ёшларни доимий иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни “темир дафтар”дан чиқариш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

123

Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилик ва кўчатчилик тизимини такомиллаштириш, харидорларни кафолатланган уруғлик ва кўчатлар билан таъминлаш механизмини жорий этиш.

 

2021 йил
20 август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиши инспекцияси,

Фанлар Академияси,

Интеллектуал мулк агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Бунда:

Жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, республика тупроқ-иқлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва навларини аниқлаш, ҳудудларни ихтисослаштириш;

нав муаллифларининг манфаатдорлигини ошириш, сифатли уруғликлар билан таъминлаш;

давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни илм-фан билан узвий боғлаш орқали селекция, уруғчилик ва кўчатчилик соҳасини ривожлантириш;

тадбиркорлар томонидан уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш бўйича коперацияларни ташкил этиш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

124

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш.

2021 йил 1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги

Амалий чора тадбирлар.

Бунда:

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг соҳага 100 млн. АҚШ доллардан ортиқ грант маблағлари жалб этилади ва қуйидаги тадбирлар амалга оширилади;

хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва жамғармаларнинг вакилларидан иборат “Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантларини) мувофиқлаштириш бўйича кенгаш” фаолиятини йўлга қўйиш;

вазирлик ҳузурида халқаро ва маҳаллий грантлар билан ишлаш бўйича идоралараро экспертлар гуруҳларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш доирасида жалб этилган 500 млн доллар миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

125

Қишлоқ хўжалиги тармоғи статистикасининг шаффоф механизмини жорий этиш ва рақамлаштириш.

Йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш;

“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформасини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг асосий ва такрорий экин турлари, ҳосилдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, интерфаол харитада кузатиш имкониятига эга “онлайн ҳосил” ягона ахборот базасини шакллантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

126

Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш.

2021 йил

20 март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекчорванасл” агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

2021 йилда чорвачилик, жумладан, йирик сутчилик ва бўрдоқичилик лойиҳаларини ишга тушириш;

кооперация тизими асосида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган янги лойиҳаларни ишга тушириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

127

Аҳоли томорқаларига комплекс хизмат кўрсатишни ташкил этиш  учун республиканинг мева-сабзавот кўп етиштириладиган 32 та туманида томорқа хизмати кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш.

2021 йил
1 ноябрь

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда аҳоли томорқаларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш учун техника хизмати кўрсатиш, совиткичли омборхоналар қуриш,  кўчатчилик иссиқхоналарини қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш орқали томорқаларда   маҳсулот етиштиишни кўпайтириш, ички бозорга ва экспортга сотишда кўмаклашлашиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

XV. Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, жумладан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини автоматлаштириш, ахборот тизимининг яхлитлиги ва барқарор фаолиятини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш

128

Электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳамда мавжуд электрон давлат хизматларини такомиллаштириш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида талабгорлиги юқори бўлган электрон давлат хизматларини жорий этиш режа-жадвалини шакллантириш;

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 60 та давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш ҳамда масофавий хизматлар улушини 60 фоизга етказиш;

жисмоний ва юридик шахсларни мобиль телефон рақамлари ҳамда бошқа маълумотлари асосида рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш ва авторизациялаш имкониятларини яратиш;

электрон хабардор қилиш тизимининг жорий қилиниши назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

129

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки
(IT-парк)нинг ҳудудини кенгайтириш
ва янги инфратузилма объектларини қуриш.

 

2021 йил 20 июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши хамда вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

IT-паркнинг Бухоро, Наманган, Навоий, Нукус, Урганч, Термиз ва Тошкент шаҳарларида ҳудудий филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма қарорлар қабул қилиш:

IT-паркнинг ҳудудий филиалларини қуриш ҳамда зарур инфратузилмаларни ташкил этишни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ва давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш;

ташкил этилган объектларни белгиланган тартибда IT-паркка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

130

Ташқи реклама объектларини рақамли мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш.

 

 

2021 йил 1 сентябрь

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ташқи реклама объектлари ноқонуний ўрнатилишининг олдини олиш, жойлашган жойи ва мулкдорини қулай идентификация қилиш;

жойлаштириладиган рекламаларни қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан тизимли равишда доимий мониторинг қилиб бориш;

камчиликка йўл қўйилган ҳар бир ҳолатга нисбатан тезкор муносабат билдириш имкониятини берувчи ягона маълумотлар базасини яратиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

131

Истеъмолчилар ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида “Smart consumer” ахборот тизимини жорий қилиш.

 

 

2021 йил 1 ноябрь

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ахборот тизимини тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграциялаш (мурожаатларнинг сифатли ва тўлақонли кўриб чиқилишини, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ҳамда дори воситалари нархларини мониторинг қилиш, маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг сифати, сертификати, хавфсизлиги, божхонада рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида тўлиқ ва тўғри маълумотлар олиш);

онлайн тарзда истеъмолчилардан мурожаатларни (шикоятларни) қабул қилиш, уларга маслаҳат бериш имкониятларини берувчи “Smart consumer” ахборот тизимини жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

XVI. Давлат бошқарувининг замонавий усулларини, давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш кўламини кенгайтириш, бўш турган ер майдонлари, бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни жадаллаштириш

132

Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда халқаро капитал бозорида корпоратив облигацияларни (“евробонд”) жойлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилашга оид  жамиятларнинг кузатув кенгаши қарорларини қабул қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

133

Стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишларини амалга ошириш.

 

Йил давомида

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда  стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

134

Йирик корхонадаги давлат улушини сотувга қўйиш.

Йил давомида

Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар дастурлари.

Бунда “Фарғона азот” ва “Деҳқонобод калий” заводлари, “Кока-кола ичимлиги” корхонаси, “Билдирсой” ва “Чорвоқ” оромгоҳлари, “Ичан қалъа” ва “Ҳайат Реженси” меҳмонхоналари, “Пойтахт” бизнес мажмуаси, алкоголь, ёғ-мой каби тармоқлардаги 83 та йирик корхонадаги давлат улушини сотувга қўйишга тайёрлаш бўйича манзилли дастурларни тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

135

Давлат улуши бўлган корхоналар сонини келгуси икки йилда камида 3 баравар қисқартириш.

 

2021–2022 йиллар

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда давлат улуши бўлган корхоналар сонини йилма-йил қисқартириш бўйича аниқ “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини амалга ошириш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

136

Хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши аъзоларининг фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш.

 

2021 йил
20 июнь

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, халқаро молия институтлари (ОТБ)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

кузатув кенгаш таркибини аъзоларни касбий тажрибаси, билимлари, кўникмалари ва шахсий фазилатлари асосида шакллантириш;

уларни фаолияти учун самарали мотивация тизимини шакллантириш;

кенгаш аъзоларининг иш хақини уларнинг фаолиятини самарадорлигидан келиб чикиб аниқлаш;

корхоналарда корпоратив бошқарув амалиётининг сифатини яхшилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

137

Баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформасини яратиш.

 

2021 йил
1 сентябрь

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда баҳолаш хизматлари бозоридаги ахборот, баҳолаш фаолияти тўғрисидаги долзарб, ҳаққоний ва доим янгиланувчи шаффоф ахборотнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформасини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

138

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқариш, хусусан, кузатув кенгашига мустақил аъзоларни жалб қилиш имконини берувчи портални яратиш.

 

2021 йил
1 сентябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш бўйича портални яратиш;

давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши номзодларини кўрсатиш жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш;

ҳар бир номзоднинг давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларини эркин кўришини таъминлаш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

XVII. Илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали
статистика маълумотлари шаффофлигини таъминлаш ва сифатини ошириш

139

Илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали статистик ҳисоботларни топширишнинг қулай тизимини яратиш.

2021 йил 1 ноябрь

Давлат статистика қўмитаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

статистика органларига статистик ҳисоботларни топширувчи субъектларга қулайликлар яратиш мақсадида мазкур ҳисоботларни қабул қилишнинг онлайн режимда ишлайдиган замонавий ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;

мазкур ахборот тизимини ишга тушириш орқали респондентлар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари учун ҳисоботларни нафақат компьютер, балки смартфон ва планшетлар орқали онлайн тарзда дастурга киритиш ва юбориш имкониятини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

XVIII. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик

140

Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва хорижий тил ҳамда касблар бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.

 

2021 йил 20 май

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги,
Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, хорижий тиллар ёки касбларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида субсидия бериш;

ривожланган давлатларга (Европа мамлакатлари, Япония, Шимолий Америка давлатлари, Австралия ва бошқалар) ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун “ишчи виза”ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

141

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан Ўзбекистон Республикасининг “кузатувчи давлат” мақомидаги ҳамкорлигини ривожлантириш.

 

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида қабул қилинаётган ҳужжатлар, ўтказилаётган тадбирлар ва режалаштирилаётган ҳаракатлар тўғрисида маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва таҳлилларни амалга ошириш;

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан Ўзбекистон Республикасининг “кузатувчи давлат” мақомидаги ҳамкорлигини ривожлантириш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

142

Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллашириш.

Йил

давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Ўзстандарт” агентлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,  манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ЕОИИ техник регламент талабларини қабул қилиш;

ЕОИИ мамлакатларида қабул қилинган 26 та техник регламентлар асосида махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

XIX. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

143

Ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақасини тўлашнинг янги соддалаштирилган тизимини жорий қилиш

 

2021 йил

1 февраль

Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Жаҳон банки

 

Ташкилий чора-тадбирлар.

Бунда:

ишсизлик нафақаси миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоиздан 100 фоизгача ошириш;

ишсизлик нафақасини тайинлаш учун керак бўлган ҳужжатларни фуқародан талаб қилмасдан, “Бандлик хизмати” ахборот тизими ва “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий аппарат комплекси орқали аниқлаш.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

144

Камбағал ва ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва меҳнат фаоллигини ошириш мақсадида уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича тизимни тўлиқ жорий этиш, ўқишга жалб қилинган фуқаролар қамровини кенгайтириш

 

Йил

давомида

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

70 минг нафар ишсиз фуқарони 40 та касб-ҳунар бўйича ўқитиш;

ишсиз фуқароларни тадбиркорликка ўқитиш (39,6 минг нафар,  шу жумладан, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби дастури бўйича);

50 минг фуқароларни ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси учун чет тилларга ўқитиш;

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га кирган фуқаролар ўқиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш жамғармаси, ёшлар ва хотин-қизларнинг ўқиш харажатларини (1 млн сўм) Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан қоплаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

145

Ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, қайтиб келган меҳнат мигрантларини маҳалла даражасида касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканлари тармоғини кенгайтириш.

 

2021 йил

20 апрель

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

касб-ҳунар масканлари сонини 1 000 тага етказиш, бунда 136 та мавжуд масканга кўшимча равишда 864 та маҳаллада тикувчилик, ошпазлик-қандолатчилик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, компьютер саводхонлиги, бухгалтерия ва тадбиркорлик асослари ҳамда бошқа мураккаб асбоб-ускуналар талаб этилмайдиган йўналишлар бўйича касбга ўқитиш масканларини ташкил этиш;

туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллаларда касбга ўқитиш масканларини ташкил этиш жойи билан таъминлаш;

касбга ўқитиш масканларини ўқув жиҳозлари билан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, “Аёллар дафтари” жамғармаси ва “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлаш;

касбга ўқитиш масканларини сақлаш ҳамда ўқиш жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан қопланиши назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

146

Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ишчи касблар бўйича фуқароларнинг малака даражасини тасдиқлаш тизимини жорий этиш.

 

Йил

давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 

ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

ҳар бир ҳудудда ташкил этилган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказларида камида 10 та ишчи-касблар бўйича малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш;

касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ ва ҳудудий кенгашлар томонидан малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш;

хусусий касбий малакани баҳолаш марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

147

Ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган эҳтиёжманд оилаларга 10 сотихдан
1 гектаргача ер майдонлари ажратиш.

 

2021 йил

20 апрель

Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар
ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ишсиз аъзолари бор оилаларга,  жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларга:

деҳқончилик билан шуғулланиш учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 10 сотихдан
1 гектаргача ер ажратиш;

ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш;

берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

148

Давлат маблағлари ҳисобидан ишсиз фуқаролар, камбағал оила аъзоларига уларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган моддий ёрдам ва субсидиялар самарадорлигини ошириш мақсадида ижтимоий контракт тизимини жорий этиш.

 

2021 йил

20 март

Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бандлигини таъминлаш ва моддий кўмак бериш мақсадида ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар бўйича фуқаронинг олаётган маблағлар ҳисобига мажбуриятларни белгиловчи “ижтимоий контракт” механизмини жорий этиш;

фуқаронинг ижтимоий контракт бўйича ўз мажбуриятларини бажариш устидан мониторинг тизимини ўрнатиш ва давлатдан ёрдам олган фуқаронинг “шахсий профили”ни яратиш;

ижтимоий контракт бўйича ўз мажбуриятларини бажарган фуқароларни рағбатлантириш, бажарилмаган ҳолатларда фуқароларнинг ижтимоий масъулиятини белгилаш;

ижтимоий контракт тизими тажриба тариқасида  жорий этилаётган туман (шаҳар)лар рўйхатини белгилаш, тажриба натижаларига кўра қолган туман (шаҳар)ларида татбиқ этиш;

ижтимоий контракт тизимини жорий этиш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш ва хорижий экспертларни жалб қилиш мақсадида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш назарда тутилади

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

149

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар камбағалликни қисқартириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2021 йил
20  апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
 Молия вазирлиги,

Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
 Давлат статистика қўмитаси,
 манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

миллий барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши мониторинги кўрсаткичлари, миллий иқтисодиёт салоҳияти ва вазифаси ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш, бўлажак иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучларини аниқлаш;

стратегияни амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари;

стратегияни қабул қилинган ҳамда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш дастурий ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқлигини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин


Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

4.1. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама камол топиши учун
зарур шарт-шароитлар яратишга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

150

Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап
ва ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзли кредитлар ажратиш.

2021 йил
20 февраль

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Марказий банк, тижорат банклари,

Ёшлар ишлари агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш механизмлари яратилади ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш чоралари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

151

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиш.

2021 йил 1 сентябрь

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди мақоми, фаолиятининг
асосий йўналишлари, вазифалари, молиялаштириш манбалари, жамоатчилик иштироки механизмлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

152

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Болалар Омбудсмани тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 октябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,

Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги,

вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ягона миллий тизимини сақлаган ҳолда янги тузилма фаолияти ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

153

БМТ шафелигида “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” глобал форумини ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил

20 июль

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирлик
ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада:

ишчи гуруҳни шакллантириш, форум концепцияси ва дастурини тасдиқлаш;

форумни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВларда кенг ёритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

154

Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил 1 сентябрь

Ёшлар ишлар агентлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада анжуманни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий гуруҳ таркиби ҳамда анжуман концепцияси
ва дастури тасдиқланади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

155

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари тажрибаси асосида барча шаҳар ва туманларида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари”ни ташкил этиш.

2021 йил
20 март

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида алоҳида жамғарма ташкил этиш;

Жамғарма орқали ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштириш;

саноат ва тадбиркорлик зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қуриш ва уларни ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида бериш;

саноат ва тадбиркорлик зоналарида ёшлар лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун зарур бўладиган барча инфратузилма объектлари жойлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

156

Ёшларнинг халқаро “IT” сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини бюджетдан қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиб, жорий этилишини таъминлаш.

2021 йил 20 апрель

Ахборот технологиялари
вазирлиги,
Молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги,
Ёшлар иттифоқи

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшларнинг халқаро “IT” сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби;

ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини молиялаштириш бўйича эксперт кенгаши тузиш;

ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

157

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларни дастурлаш тилларини ўзлаштиришга қизиқтириш орқали уларни иш билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш.

Йил
давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги,
Ёшлар иттифоқи,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ихтисослаштирилган ва бошқа умумтаълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига оид ўқув дастурлари билан босқичма-босқич интеграция қилиш;

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ўқувчилар IT-паркининг IT-академиясида таҳсил олиши учун уларга махсус чегирмалар асосида йўлланма бериш;

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 2021–2022 йилларда 300 минг нафар ёшларни компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитиш бўйича соҳага қизиқадиган ёшларни аниқлаш, ўқитиш ва иш билан таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

158

Халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини йўлга қўйиш.

2021 йил 20 март

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,
вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

159

Ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда Андижон вилояти тажрибасини ўрганиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда “Андижон ёшлари форуми”ни ташкил этиш.

2021 йил 20 май

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда Андижон вилояти тажрибасини ўрганиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда “Андижон ёшлари форуми” ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

160

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда 2021 йил август ойида “Фарғона ёш ҳунармандлар фестивалини”ни ташкил этиш.

2021 йил 20 август

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус
 таълим вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда “Фарғона ёш ҳунармандлар фестивалини” ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

161

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш.

Йил давомида

Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий ўқув марказларида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этиш;

“Ҳунарли киши хор бўлмас” ғояси асосида уста ҳунармандлар қўлида ишсиз ёшларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида ҳудудларда “устоз-шогирд” анъанасини янги тизимда жорий этиш;

“Устоз-шогирд” анъанасига жалб этиладиган ҳунарманд усталарни Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

162

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш ташаббусини амалга ошириш.

Йил давомида

Савдо-саноат палатаси,

Ёшлар ишлари агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда ёшларга қўшимча иш жойи яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

163

Ёшлар, айниқса, иш ва ўқиш билан банд бўлмаган ёшлар билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи “Ёшлар мурожаати” электрон платформасини яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш.

2021 йил 20 май

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,
вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи “Ёшлар мурожаати” электрон платформасини яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

164

Ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2021–2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастурини амалга ошириш.

2021 йил 20 май

Ёшлар ишлари агентлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Ёшлар иттифоқи, Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2021–2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастурини тасдиқлаш;

ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш тартибини тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

165

Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида  илмий дастурни амалга ошириш.

2021 йил 20 март

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Олий таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшлар учун эълон қилинадиган стартап лойиҳалари танловлари талабларининг соддалаштирилган тизимини ишлаб чиқиш;

2021 йилдан бошлаб иқтидорли ёшлар ўртасида “Академик ҳаракатчанлик” дастури ва “Бўлажак олим” танловини ташкил қилиш;

стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага қабул квоталарини босқичма-босқич ошириш;

иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш, уларнинг хорижий университетлар ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировкаларини ташкил этиш;

ёшларга илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги илмий тузилмалардаги замонавий илмий асбоб-ускуналардан бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

166

Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ҳамда барча ҳудудларда мазкур йўналишда техникумлар ташкил этилишини таъминлаш.

2021 йил 20 май

Ахборот технологиялари
вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Тошкент вилоятида Ахборот технологиялари университети филиали ҳамда барча ҳудудларда мазкур йўналишда техникумларни ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

167

Машинасозлик йўналишида барпо этилаётган корхоналарни малакали олий маълумотли мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўриш.

2021 йил 20 май

“Ўзавтосаноат” АЖ, Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Жиззах вилоят ҳокимлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада 2021–2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкентдаги Турин политехника университетининг Жиззах филиалини ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

168

“Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Талабалар фестивали”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги, “Йил талабаси” сингари кўрик-танлов ва мусобақаларни ташкил этиш.

Йил давомида

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
МТРК

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни лойиҳаси.

Лойиҳада “Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Талабалар фестивали”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги, “Йил талабаси” сингари кўрик-танлов ва мусобақаларни 2021 йилдан бошлаб ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш, ғолибларни муносиб рағбатлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

169

“Ватанпарвар” мудофаага кўмаклашувчи ташкилоти базасида ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитишни таъминлаш.

Йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Ватанпарвар МКТ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида “Ватанпарвар” ташкилоти базасида ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

170

Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил этиш.

2021 йил 1 сентябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистон талабалар ассоциацияси ташкил этиш ва шу орқали “Самарқанд тажрибаси”ни яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

171

Навоий вилояти, Нурота туманидаги ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш.

2021 йил 20 август

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Навоий вилояти ҳокимлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Навоий вилояти, Нурота туманидаги ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудда ёшлар билан учрашув ташкил этиш, ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

172

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган, ушбу соҳада муайян ютуқларга эришган истеъдодли ёшларнинг мазкур соҳада илғор тажрибага эга давлатлар томонидан ташкил этиладиган анъанавий ва масофавий курсларда иштирокини ташкил этиш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари
вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда замонавий ахборот-комммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган, ушбу соҳада муайян ютуқларга эришган истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг илғор тажрибага эга давлатлар томонидан ташкил этиладиган анъанавий ва масофавий курсларда иштироки этишлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

173

Марказий Осиё хаттотлик санъати анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Ислом цивилизация маркази жойлашган Ҳазрати имом мажмуаси ҳудудида “Китобот илми мактаби”ни ташкил этиш.

2021 йил 20 август

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги,
Дин ишлари бўйича қўмита

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Марказий Осиё хаттотлик санъати анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Ислом цивилизация маркази жойлашган Ҳазрати имом мажмуаси ҳудудида “Китобот илми мактаби” ташкил этиш;

марказни зарур техник воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

174

Ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида бепул тил ўрганиш электрон платформасини яратиш.

2021 йил 20 май

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда яратилиши кутилаётган электрон платформада ёшларнинг хорижий тилларни бепул ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

4.2. Аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

175

Республика аҳолисини коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишларини ташкил этиш.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизмати

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда республика аҳолиси ўртасида коронавирусга қарши профилактик эмлашларни ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

176

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизмати

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари моддий-техника базасини яхшилаш, лабораториялар имкониятини кенгайтириш учун асбоб-ускуналар хариди учун зарур бўлган маблағларни жалб қилиш;

Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилма инвестиция банки билан қарз шартномасини имзолаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

177

Ҳудудларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина тизимини оммалаштириш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицинани йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

178

6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “A” витамини билан ва
2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш.

2021 йил
20 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан таъминлаш;

2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан таъминлаш;

Андижон ва Жиззах вилоятларидаги
6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “А” витамин билан таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

179

Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда сенсоневрал эшитиш пастлигининг III–IV даражаси ташхиси билан назоратда бўлган 200 дан ортиқ болаларда кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

180

Бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи ҳамширадан иборат тиббий бригадалар ташкил қилиш.

2021 йил
20 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда амалдаги умумий амалиёт шифокори ва ҳамширалар ўрнига оилавий шифокор, унинг терапия ва педиатрия йўналишлари бўйича ёрдамчилари, патронаж ҳамширалари ва доядан иборат бўлган “тиббиёт бригадалари”ни ташкил қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

181

Республикада 5 ёшгача болалар, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлганлар, қон-томир, онкологик, эндокрин каби касалликларга мойиллиги бўлган фуқаролар билан ишлашнинг алоҳида тизимини жорий этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятидан, касаллик турлари, фуқароларнинг ёши, касалланиш даражаси ва бошқа омиллардан келиб чиқиб хавф гуруҳларини аниқлаш мезонларини белгилаш;

жорий қилинаётган янги тиббий профилактика ва патронаж тизими бўйича тиббиёт ходимларини ўқитишга кўмаклашиш;

аҳолини хавф гуруҳларига ажратиш, уларнинг саломатлигини даврий кузатиб бориш;

мақсадли скрининг ва мақсадли патронаж билан қамраб олинадиган фуқароларни кўрикдан мунтазам ўтказиб бориш ва уларга нисбатан даво чораларини кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

182

Аҳолига давлат томонидан бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари билан кафолатланган пакет доирасида тиббий хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш.

2021 йил
1 февраль

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Молия вазирлиги,
 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

кафолатланган пакетга киритиладиган тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида аҳолига кафолатланган пакет доирасида тиббий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

183

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария хизматини янада такомиллаштириш мақсадида келгуси 3 йилда 315 та оилавий шифокор пункти ва 85 та оилавий поликлиника фаолиятини ташкил этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодий ривожланиш
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 100 та оилавий
шифокор пунктлари, 17 та қишлоқларда жойлашган оилавий поликлиникалар, 7 та шаҳарларда жойлашган оилавий поликлиникалар ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

184

Ҳамшира ва фельдшерларнинг обрўси ва мавқеини ошириш мақсадида “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун рухсат бериш.

2021 йил
1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини-ўзи банд қилиш асосида рухсат бериш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

185

Олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналарни жалб этиш ва уларга субсидия ажратиш.

Йил давомида

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Адлия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар пакетидан келиб чиққан ҳолда олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун субсидия ажратиш;

хусусий шифохоналарни жалб этган ҳолда олис ва чекка ҳудудларда скрининг ва даволаш тадбирларини ташкил қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

186

Онкология ва онко-гематология касаллигидан азият чекаётган фуқароларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

онкология ва онкогематология касаллиги билан оғриган беморларни зарур дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш;

оқ қон ва оғир ирсий гематологик касалликдан азият чекаётган фуқароларга аутологик ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётини ўтказиш учун дори воситалари, тиббий сарфлов воситалари, юқори технологик ташхис учун реагентлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш.

трансплантация олди кимётерапия курслари, ўзак ҳужайралари йиғиб олиш, уларни сақлаш, трансплантация амалиёти ва трансплантациядан кейинги назорат билан қамраб олиш (реабилитация) назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

187

Республикадаги гемодиализ муолажасига муҳтож беморларни тиббий хизмат билан бепул қамраб олиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

гемодиализга муҳтож беморларнинг йиллик
20 фоизга ўсишини ҳисобга олган ҳолда,
5 мингдан ортиқ беморни бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олиш;

хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида режа бўйича 2021 йилда 100 та сунъий буйрак аппарати, 33 та сув тозалаш мосламаси, 44 та миксер, 665 280 та комплект диализатор ва унга мос равишда бошқа сарфлов воситалари харид қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

188

Эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ҳамда эндокринология муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2021 йил
1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ихтисослаштирилган эндокринология муассасаларини (Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари эндокринология диспансерлари, Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансери ва Тошкент шаҳар эндокринология диспансерлари) замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

қандли диабетнинг 1 тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун мунтазам равишда аналогли инсулинни етказиб бериш;

қандли диабетнинг 1 тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун ўзини ўзи назорат қилиш воситаларини (тест-чизиқчаларини) харид қилишни назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

189

Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари негизида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этиш.

2021 йил
1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инвестиция
ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини 2021-2022 йиллар давомида босқичма босқич ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харaжатларни, хусусан, керакли қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш, зарур тиббиёт ускуналарини харид қилиш, марказларда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори ва сарфлаш воситалари билан таъминлаш ҳамда марказларда фаолият кўрсатадиган мутахассислар фаолиятини йўлга қўйиш;

юрак-қон томир (миокард инфаркти), мия-қон томир касалликлари (инсульт), қўшма шикастланишлардан касалланиш, ўлим ва ногиронликни камайтириш учун тиббий ёрдам босқичларида узлуксизликни яхшилаш, “олтин соат”ни ҳисобга олган ҳолда беморларнинг қўшни ҳудудлардан ўз вақтида келишини ташкил қилиш;

қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиши юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни қишлоқ аҳолисига яқинлаштиришга имкон яратади, шошилинч тиббий ёрдамни ўз вақтида ва мукаммал равишда кўрсатиш ҳисобига эса минглаб фуқаролар ҳаёти сақлаб қолинишига ва уларнинг фаол меҳнат қобилиятини тиклашга ёрдам бериш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

190

Наманган, Самарқанд
ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказишни йўлга қўйиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳудудларда буйрак трансплантациясини бошлаш учун республика муассасалари мутахассисларининг 2021 йил ташрифлар жадвалини тасдиқлаш;

жадвалга мувофиқ буйрак трансплантацияси бўйича операцияларни ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

191

Ихтисослаштирилган марказлар томонидан бирламчи бўғинда аҳоли ўртасида касалликнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш мақсадида муайян касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувларини амалга ошириш, онлайн консилиумлар, маслаҳат ва намойиш операцияларини видеоконференцалоқа орқали ўтказиб бориш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Эндокринологик (қандли диабет, буқоқ, семизлик), юрак қон-томир касалликлари (инфаркт, инсульт), онкологик (бачадон бўйни, кўкрак бези, ошқозон, оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ўсма касалликлари), буйрак (сийдик тош, гломерулонефрит, пиелонефрит) касалликлари бўйича мақсадли скрининг текширувларини амалга ошириш;

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг ҳудудларга аниқ график асосида вилоят ва туманларга ўз йўналишлари бўйича чиқишларни ташкил қилиш;

ҳудудий тиббиёт муассасалари билан мураккаб жарроҳлик амалиётлари, диагностика ва даволаш услубларини вилоят, шаҳар ва туман шифохоналарига телемедицина орқали трансляция қилиш бўйича мунтазам равишда онлайн консилиумлар, маслаҳат ва намойиш операцияларини видеоконференцалоқа орқали ўтказиб бориш;

касалликнинг олдини олиш, эрта аниқлаш, тарқалиши хавфини камайтириш, самарали даволаш ва ўлимни қисқартириш имконини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

192

Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил

давомида

Маҳалла вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси,

МТРК,

Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Республика “Нуроний” жамғармасининг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида жамғармага Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратиш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 16 мингдан зиёд кексаларга ёрдам бериш, уларнинг ҳаётини мазмунли ташкил этиш учун тўловлар миқдорини ошириш ва уларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш;

Бухоро, Қарши ва Урганч шаҳарларида янгидан ташкил этиладиган сиҳатгоҳларда ҳамда мавжуд дам олиш масканларида жами 25 мингдан ортиқ нуронийларнинг соғлиғини тиклаш;

марказий телеканалларда намойиш этилаётган “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатуви сонини кўпайтириш ва мазмунан бойитиш;

“Нуронийлар маслаҳати”, “Маҳаллада гурунг” каби янги кўрсатувлар ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

193

Давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун хорижий етакчи тиббиёт ҳамда илмий муассасаларга юбориш, шунингдек, республикага малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш учун юбориладиган давлат тиббиёт муассасаларининг 400 нафар тиббиёт кадрларини танлов асосида танлаб олиниш;

тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга марказлаштирилган ҳолда юбориш;

республикага 300 нафар малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини таклиф этиш орқали маҳорат сабоқларини ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

194

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларини республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига, илмий-тадқиқот институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларига бириктириш.

2021 йил
1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва 28 та тиббиёт коллежлари ўқувчиларини ихтисослигидан келиб республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига, илмий-тадқиқот институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг бошқа турдаги тиббиёт клиникаларига бириктириш;

техникум ва коллежларда ўрта тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини шакллантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

195

Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган аёлларга ёрдам бериш.

Йил давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Хотин-қизларни
 ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси,

Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

6,5 минг нафар хотин-қизнинг кичик тадбиркорлик лойиҳаларига кредитлар бериш;

1 минг 600 нафар оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида уйларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;

6 минг нафар хотин-қизларни реабилитация воситалари билан таъминлаш ҳамда 205 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларни жарроҳлик йўли билан соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш;

ижрочилар ўртасида келишув битимини имзолаш;

тижорат банклари ҳамда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратиш;

хотин-қизларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш;

муҳтож хотин-қизларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш;

ногиронлиги бўлган хотин-қизларни жарроҳлик йўли билан соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

196

Хотин-қизларнинг инновацион ғояларини  қўллаб-қувватлаш мақсадида “INNOWOMENWEEK” ҳафталигини ўтказиш.

2021 йил
20 июнь

Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Стартап лойиҳаларини жорий қилмоқчи бўлаётган хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш;

хотин-қизларнинг бизнес режаларини тайёрлаш юзасидан билим ва малакаларини ошириш бўйича семинарлар ташкил қилиш;

тадбиркор аёллар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни кенг тарғиб қилиш мақсадида кўргазмалар ташкил қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

197

Бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш мақсадлари учун 13 турдаги  вакцина билан таъминлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизмати

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан эмланиши керак бўлган аҳоли қатлами сонидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмасини тайёрлаш;

аҳоли ўртасида вакцина орқали бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорликни таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

198

Республика бўйича 3-4 ёшдаги барча болаларни  полиомиелит касаллигига ва 12-13 ёшдаги барча ўсмир қизларни бачадон бўйни саратонига қарши эмлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизмати

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ЖССТ маблағлари жалб этилиб, 2,5 млн доза полиомиелитга қарши фаоллиги камайтирилган вакцина олинади ва республикада тозалаш миллий эмлаш кунларини (эмлаш билан қамраб олинмаган аҳоли қатламини қамраб олиш) ўтказиш;

ГАВИ халқаро ташкилоти маблағлари доирасида республика бўйича 12-14 ёшдаги барча ўсмир қизларни одам папилома вирусига қарши эмлаш;

ЖССТ томонидан берилган Ўзбекистоннинг полиомиелит касаллигидан холи ҳудуд мақомини сақлаб қолиш;

болалар ўртасида шол касаллиги билан касалланиш ҳолатлари ва бу билан боғлиқ оғир асоратларнинг олди олиш;

аёлларда учрайдиган бачадон бўйни раки билан касалланиш ҳамда бу билан боғлиқ ўлим ҳолатлари сонини кескин камайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

4.3. Арзон уй-жойларни барпо этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш,
аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация
ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш

199

Эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар кўламини янада кенгайтириш.

 

2021 йил 20 июль

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлаш;

бошпанасиз қолган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар ва шахсларни вақтинчалик, ёки умрбод мулк ҳуқуқи берилмаган ҳолда жойлаштириш учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойларни сотиб олиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

200

Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини янада яхшилаш.

Йил давомида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзсувтаъминот” АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

кўп квартирали уйларнинг 56 та лифтини таъмирлаш ва 535 та лифтни янгисига алмаштириш;

4 минг 466 та кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш;

кўп квартирали уйларда энергия тежамкор ва энергия йўқотишларини камайтиришга қаратилган санация дастурини тажриба тариқасида амалга ошириш;

Бухоро шаҳрида 264 та индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш ва 5,5 км иссиқлик узатиш қувурларини алмаштириш, Чирчиқ шаҳри “Юбилейная” қозонхонасида 2 та 25 МВТдан бўлган қозонлар ўрнатиш;

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолиси 15 мингдан кам бўлмаган, марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ижтимоий буюртма ичимлик суви билан таъминлаш;

Марказлашган маблағлар ҳисобидан 971 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари
ва 63 та сув олиш иншоотларини қуриб, фойдаланишга топшириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

201

Янги ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва мавжудларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш.

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Президент ижод
ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

31 та янги мактаб қуриш ва 320 та мактабни таъмирлаш;

Андижон, Нурафшон, Гулистон, Навоий ва Термиз шаҳарларида Президент мактабларини қуриш;

16 та олий таълим муассасалари биноларини янгидан қуриш ва 19 тасини таъмирлаш;

22 та мактабгача таълим ташкилотлари биносини янгидан қуриш ва 203 тасини таъмирлаш;

24 та соғлиқни сақлаш объектларини янгидан қуриш ва 99 тасини таъмирлаш;

23 та спорт объектларини янгидан қуриш ва
34 тасини таъмирлаш;

11 та маданият ва санъат объектини янгидан қуриш ва 7 тасини реконструкция қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

202

Тошкент шаҳри марказида иқтидорли ёшларнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришига кенг шароит яратиш мақсадида алоҳида университет биносини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

 

2021 йил 20 март

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

объектларни барпо этишга халқаро консультантлар ва лойиҳа институтларини жалб қилиш;

хорижий тажрибани ўрганган ҳолда объектларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш;

объектлар қурилишига салоҳиятли хорижий ва маҳаллий пудратчиларни жалб қилиш ва бошқа ташкилий тадбирларни белгилаш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

203

Миллий академик драма театри, янги санъат музейи, замонавий кутубхона ҳамда Алишер Навоий номидаги халқаро ижод мактабидан иборат маданият ва маърифат мажмуасини ҳамда Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб “Истиқлол” мажмуасини барпо этиш.

Йил давомида

Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

объектларни барпо этишга халқаро консультантлар ва лойиҳа институтларини жалб қилиш;

хорижий тажрибани ўрганган ҳолда объектларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш;

объектлар қурилишига салоҳиятли хорижий ва маҳаллий пудратчиларни жалб қилиш ва бошқа ташкилий тадбирларни белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

4.4. Маданият, санъат, спортни янада ривожлантириш

204

Маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларда замонавий шарт-шароитлар яратиш.

 

Йил давомида

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Амалий-чора тадбирлар:

Бунда:

16 та маданият маркази биноларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

10 та музей биносини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

2 та театр биносини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда 1 та театр биносини жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

205

Бешта муҳим ташаббусни амалиётга тўлиқ жорий этишга қаратилган “Спортни сев”, “Биз – Янги Ўзбекистон ёшларимиз”, “Биз бир жамоамиз” шиорлари остида оммавий спорт фестиваллари, шунингдек, “Мактаблар футбол лигаси”, “Спорт мактаблари футбол лигаси” каби спорт тадбирлари ва мусобақаларини тизимли ўтказиш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ҳамда аҳоли ўртасида 50 000 дан ортиқ оммавий спорт мусобақалари ва тадбирларини тизимли равишда ўтказиш орқали аҳолининг кенг қатламлари оммавий жисмоний тарбия
ва спортга жалб этилишини таъминлаш;

ўтказиладиган мусобақаларга аҳолининг 40 фоизини қамраб олиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолининг умумий сонини 25 фоизга етказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

206

Аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2021 йилда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказиш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,
Вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

аҳолининг барча қатламларини қамраб оладиган оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш;

аҳолини оммавий югуришга жалб этиш юзасидан “Samarqand Half marathon”, “Yangi nafas marafon”, “Navruz marathon”, “Save Aral” марафон (ярим марафон)ларни;

ёшлар ўртасида олимпия ҳаракатини ривожлантириш мақсадида 23 июнь – Халқаро олимпия кунига бағишлаб “Олимпия ҳаракати” спорт фестивалини;

аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида “Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз” шиори остида “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича барча ҳудудларда спорт фестивалини;

маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп – 2021” футбол мусобақаларини;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Бош вазир кубоги”, “Ҳоким кубоги”, “Раҳбар кубоги” каби спорт мусобақаларини ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

207

Аҳоли саломатлигин мустаҳкамлаш, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган самарали жисмоний тарбия тизимини яратиш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш мақсадида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиш ва рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил
20 май

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича Республика ва ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқлаш;

спорт синовида ғолиб бўлган фуқароларга спорт разрядлари, унвонлари, “Темурбеклар мактаби” га имтиёзли кириш ҳуқуқини бериш;

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат учун тўловлар бўйича 50 фоизлик чегирма бериш;

дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

208

Спортнинг юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш мақсадида аҳоли пунктларида, ҳар бир маҳалла ва туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

спортнинг юриш ва югуриш турларини оммалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурларни тасдиқлаш;

ҳудудларда мини-футбол, бадминтон, стритбол, “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) бўйича спорт майдончаларини барпо этиш параметрларини тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

209

Жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳамда 16 мингта мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш.

 

Йил давомида

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳар бир давлат мактабгача таълим ташкилотига 2 миллион сўмлик, умумтаълим муассасасига 5 миллион сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари етказиб бериш;

спорт муассасаларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

210

Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чораларни кўриш.

2021 йил
20 июль

Миллий олимпия қўмитаси

 Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган спортчиларнинг якуний рўйхатини ва Ўзбекистон делегацияси рўйхатини шакллантириш;

иштирокчиларни зарур спорт жиҳозлари, экипировка ва устки кийим-бош билан таъминлаш;

Ўзбекистон делегациясининг иштирокини таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча молиявий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

211

2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,

МТРК

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратиш мақсадида мусобақаларни ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузил-маларини ўрганиш, хатловдан ўтказиш ҳамда Осиё Олимпия Кенгаши ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Осиё Олимпия Кенгаши томонидан тасдиқланадиган ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бош режасини тузиш;

Осиё Олимпия Кенгаши талабларига асосан мазкур ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари дастурига киритиладиган спорт турларини саралаб олиш ва ўйинлар дастурини ишлаб чиқиш;

ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари ғоя ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш, ахборот билан таъминлаш, маркетинг дастурларини амалга ошириш;

ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига ҳомийларни жалб этиш;

ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари боришини ОАВ орқали, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

212

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кино фестивалини ташкил этиш.

2021 йил

20 август

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Тошкент халқаро кинофестивалини юқори савияда ташкил этиш, ўзбек киносини дунёга танитиш, хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб этиш ҳамда кинематография соҳасида ўзаро алмашинувни кенгайтириш;

фестиваль ташкилий қўмитаси таркиби ва низомини тасдиқлаш;

тадбир доирасида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш;

оммавий ахборот воситаларида фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирларни кенг ёритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

213

Алишер Навоий асарларининг бугунги ёшлар тушунадиган ихчам намуналарини яратиб, турли мобил илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқиш.

Йил

давомида

Ёшлар ишлари агентлиги,

 Ахборот технологиялари вазирлиги,
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси,

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мобил илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқиш учун адабиётшунос ва навоийшунос олимлардан иборат Ишчи гуруҳ ташкил этиш;

Алишер Навоий асарлари рўйхатини шакллантириш;

Алишер Навоий асарларининг  бугунги ёшлар тушунадиган ихчам вариантларини яратиш;

Алишер Навоий асарлари асосида мобил ва электрон дастурларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

214

Атоқли шоир ва адиблар Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, буюк санъаткор Ботир Зокировнинг юбилей саналарини нишонлаш бўйича белгиланган тадбирларни аҳоли, авваламбор, ёшлар хотирасида ёрқин из қолдирадиган даражада, чинакам адабиёт ва санъат байрамлари сифатида ўтказиш мақсадида “Абдулла Орипов издошлари”, “Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони”, “Ботир Зокиров санъати давомчилари” кўрик-танловларини ташкил этиш.

Йил

давомида

Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

 

 

 

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“Абдулла Орипов издошлари”, “Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони”, “Ботир Зокиров санъати давомчилари” кўрик-танловлари режасини ишлаб чиқиш;

танловларнинг туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларини юқори савияда ўтказиш;

танлов ғолибларини муносиб тақдирлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

215

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Буюк ўзбек йўли” номли мақолалар тўплами, “Келажакка бошлайди ишонч” номли шеърий асарлар мажмуаси, “Орзулар хиёбони” номли насрий асарлар тўпламларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2021 йил

20 август

Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Журналистлар ижодий уюшмаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, шу жумладан, сўнгги тўрт йил давомида барча соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш, эркинлаштириш ҳамда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш, халқимиз ҳаёт даражасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, эришилган салмоқли натижалар акс эттирилган асарларни тўплаш,

асарларни мутахассислар томонидан кўриб чиқиш ва саралаш;

тўпламларни нашр этиш ҳамда тақдимотларини ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

216

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан журналистика соҳасида “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловини ўтказиш.

2021 йил 20 август

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Маданият вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ушбу танловни “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси остида ташкил этиш;

мазкур ғоя акс этган энг сара материаллар муаллифларини тантанали равишда тақдирлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

217

Маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш.

2021 йил
20 февраль

Маданият вазирлиги,
ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик
ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

барча маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг Миллий рўйхатни қайта шакллантириш;

Маданий мерос объектлари электрон порталини яратиш, уни давлат электрон хизматлари билан интеграция қилиш;

давлат кадастр ҳужжатини расмийлаштириш ва давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли ахборотларни жойлаштириш;

маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликни иштирокни рағбатлантириш ҳамда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш ишларини кучайтириш;

чора-тадбирларни амалга оширишни молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича 2021‒2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

218

Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро анжуманини ўтказиш.

2021 йил
20 август

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси,

вазирлик
ва идоралар

 

 

 

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро анжуманини ўтказиш, шу жумладан, мазкур тадбирни молиялаштириш билан боғлиқ ташкилий масалалар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

4.5. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

219

Йил якуни билан болаларнинг мактабгача таълимга қамровини 65 фоизга етказиш.

2021 йил
1 ноябрга қадар

Мактабгача таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат Инвестициялар дастури доирасида 225 та мактабгача таълим ташкилотлари, жумладан 22 та янги қурилиш ва 203 та объектларни реконструкция қилиш ҳисобига янги ўринларни яратиш;

давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги фаолият юритмайдиган гуруҳларни таъмирлаш ҳисобига қўшимча ўринларни яратиш;

мактабгача таълим тизимига хусусий секторни жалб этиш орқали нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

220

Мактабга тайёрлов тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болаларни ёки уларнинг 82 фоизини қамраб олиш.

2021 йил
1 ноябрга қадар

Мактабгача таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар
ва вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш;

тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш;

қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш орқали қамровни ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

221

Боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш.

Йил давомида

 

Мактабгача таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“Ақлвой” лойиҳаси доирасида республикадаги мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ҳамда қамров кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларда 4,7 мингдан ортиқ болаларни қамраб оладиган қайта жиҳозланган 49 та Исузу автобуслари негизида 294 та гуруҳларни шакллантириш ҳамда 98 та болалар майдончасини ташкил этиш орқали мобиль гуруҳлар тармоғини кенгайтириш;

БМТнинг Халқаро болалар фонди ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда мактабгача таълимнинг “Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари” (ўйин гуруҳлари) муқобил шаклини Наманган вилоятининг Косонсой, Тўрақўрғон, Чуст ва Норин ҳамда Хоразм вилоятининг Боғот ва Қўшкўпир туманларида жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

222

ЮНИСЕФ ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш моделини жорий қилиш.

2021 йил
1 ноябрга қадар

Мактабгача таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Жаҳон банки билан ҳамкорликда Республиканинг чекка ҳудудларидаги 7 ёшгача бўлган алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд болалар жумладан, талаффузида нуқсони бўлган болалар учун “Уйга ташриф” мактабгача таълимнинг муқобил шаклини жорий қилиш, бунда:

мактабгача таълимнинг муқобил шаклини ўтказиш учун ҳудудларни аниқлаш;

алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд болалар учун педагогларни танлаб олиш;

танлаб олинган педагоглар учун таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича семинарлар ўтказиш;

алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд болалар уйига ташрифни ташкил этиш;

болаларни бошланғич таълимга тайёрлаш  бўйича мактабгача таълимнинг муқобил шакли сифатида “Илк ривожланиш марказ”лари фаолиятини ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

223

Мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини кўпроқ жалб қилиш ва бюджетдан субсидия бериш ҳисобидан нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган болалар улушини 25 фоизгача етказиш.

Йил давомида

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республиканинг барча ҳудудларида  давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 40 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қуришни, олис ва аҳолиси тарқоқ жойлашган ҳудудларда эса 2000 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш;

давлат-хусусий шериклик асосида янги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун халқаро молия институтларининг грант ва бошқа маблағларини жалб қилиш имкониятларини топиш;

нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш мақсадида оилавий боғчалар ҳамда давлат-хусусий шериклик учун ажратилган 600,0 млрд. сўм миқдорида субсидиялардан самарали фойдаланиш;

нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш орқали 54 000 қўшимча қувват ҳамда 4 400 янги иш ўринларини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

224

Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини босқичма-босқич жорий этиш.

2021 йил
1 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

миллий ўқув дастури лойиҳасини халқаро тажрибадан келиб чиқиб, халқаро экспертлар ва амалиётчи ўқитувчиларнинг таклифлари асосида такомиллаштириш;

миллий ўқув дастурига мос равишда янги авлод дарсликларини ўқитувчининг методик қўлланмаси, ўқувчининг машқ дафтари ва мультимедиа иловаси билан бирга комплекс тарзда яратиш ва нашр этиш;

ўқувчиларни келгуси ҳаётга тайёрлаш ва уларга ўз билим ва кўникмаларидан амалиётда фойдаланишни ўргатувчи малака талабларини синфлар кесимида ишлаб чиқиш назарда тутилади

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

225

Физика фанини илм-фан соҳасининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш бўйича илмий изланишлар кўламини ошириш ва жаҳоннинг етакчи илмий ташкилотларига ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш, стажёр-тадқиқотчилик ва докторантура учун мақсадли квоталар ажратиш.

 

2021 йил

1 июнь

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси,

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида физика фанини ривожлантириш, янги илмий ҳажмдор маҳсулотларни яратиш, илмий мактабларни жонлантириш мақсадида давлат буюртмаси талабларига мувофиқ амалий ва инновацион лойиҳалар танловларини эълон қилиш;

физика соҳасида фаолият юритаётган ёш олимларни илмий стажировкаларга юборишни ташкил этиш;

физика соҳасидаги илмий ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

физика соҳасида илмий даражали кадрларни мақсадли тайёрлашда стажёр-тадқиқотчилик ва докторантура учун қабул квоталарини шакллантириш.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

226

Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил 1 июнь

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Давлат тест маркази

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

чет тилларидан бакалавриат йўналишидаги кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

чет тилларидан тан олинган халқаро сертификатларнинг рўйхатини қайта кўриб чиқиш;

босқичма-босқич чет тили (инглиз, француз, немис, рус) фанларидан мактаб дастурларини қайта кўриб чиқиш ва замонавий дарсликларни яратиш;

хориждан инглиз ва рус тили ўқитувчиларини жалб қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

227

Умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг малака ошириш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил
20 апрель

Халқ таълими вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

халқ таълими ходимларининг касбий эҳтиёжларини ташхис қилиш асосида уларнинг индивидуал ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш ва дастурга мувофиқ малакасини ошириш тартибини амалиётга татбиқ этиш;

халқ таълими ходимларининг малака ошириш жараёнига кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий қилиш;

халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш, ҳар бир ходимнинг малака ошириш жараёнлари мониторингини олиб бориш ва шахсий ҳисобини юритиш имкониятини таъминловчи “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасини ишга тушириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

228

Педагог ходимларга малака тоифасини бериш тизимини қайта кўриб чиқиш, шаффофлик ва автоматлаштириш асосидаги янги тизимни жорий қилиш.

2021 йил
20 июль

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги,
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

тоифа беришда ўқитувчининг фан бўйича малака ва кўникмалари ҳамда психологик тайёргарлигини ягона мезон сифатида киритиш;

малака тоифаси бериш ёки бермасликнинг ва амалдаги педагогнинг портфолиоси орқали иш самарадорлигини баҳолаш механизмини бекор қилиш;

йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш тизимини бекор қилиш;

аттестациядан ўтишга талабгор педагог ҳужжатларини махсус порталда онлайн тарзда мустақил равишда топшириш механизмини яратиш;

тоифа бўйича сертификатни онлайн генерация қилиш ва педагог ўз сертификатини электрон шаклда ёки Давлат хизматлари марказлари орқали олиш имкониятини яратиш;

онлайн малака тоифа сертификатлар базасини UzASBO ва Мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

229

Ягона “Электрон таълим” тармоғини жорий қилиш.

Йил давомида

Халқ таълими вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги,

Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

оптик толали юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи линиялари олиб борилган умумтаълим муассасаларининг телекоммуникация инфратузилмасини (Wi-Fi ва ички локал тармоқни) яратиш;

3200 та умумтаълим мактабларини қамраб олиш ва келгуси йилларда давом эттириш;

ягона “Электрон таълим” тармоғини яратиш, жорий қилиш ва уни бошқариш;

компьютер ускуналари ва ягона “Электрон таълим” тармоғини техник қўллаб-қувватлаш;

электрон контентни ишлаб чиқиш ва уларни янгилаб бориш;

раҳбар ва педагог ходимларнинг АКТ бўйича саводхонлигини ошириш ҳамда сертификатлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

230

Таълим сифати паст мактабларда таълим сифатини ошириш ва ижобий тажрибани кенг тарқатиш мақсадида педагог-ўқитувчиларни муддатли шартнома асосида бошқа туман ва вилоятларга меҳнат фаолиятини олиб бориш учун юбориш.

2021 йил
20 август

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

таълим сифати паст мактабларни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш;

жалб қилинадиган ўқитувчи-педагоглар учун талабларни ишлаб чиқиш;

бошқа тумандаги мактабга бориб дарс берадиган ўқитувчилар маошига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб дарс берадиган ўқитувчилар маошига – 100 фоиз устама ҳақ тўлаш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

231

Алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш.

2021 йил
20 июнь

Халқ таълими вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

вазирлик
ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

масъул вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни тузиш;

мазкур йўналишга оид хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш;

алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш мезонларини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

232

Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш.

 

2021 йил
20 май

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодий тараққиёт ва ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

2021/2022 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишда давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;

2021/2022 ўқув йили учун қабул параметрларини шакллантиришда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун алоҳида давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини 2 баробарга кўпайтириш
(2 мингтага етказиш), академик таътилга чиққан кундузги бўлим талабаларига масофавий ўқишни узвий давом эттириш меъёрларини жорий этиш;

2021/2022 ўқув йили учун қабул параметрларини шакллантиришда эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлашни назарда тутувчи давлат гранти параметрларини киритиш ҳамда мазкур буюртмага асосан хусусий олий таълим муассасалари қабул кўрсаткичларини шакллантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

233

Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш, жумладан, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ажратиладиган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини камида
25 фоизга ошириш.

 

2021 йил
20 апрель

Иқтисодий тараққиёт ва ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада 2021/2022 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишда давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

234

Олий таълим муассасаларида талаба-қизлар ўқиши учун шарт-шароитларни кенгайтириш, уларни қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб,
2 мингтага етказиш.

2021 йил
20 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада 2021/2022 ўқув йили учун қабул параметрларини шакллантиришда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун алоҳида давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини 2 баробарга кўпайтириш
(2 мингтага етказиш), академик таътилга чиққан кундузги бўлим талабаларига масофавий ўқишни узвий давом эттириш меъёрларини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

235

Хусусий олий таълим муассасаларига ҳам эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлашни назарда тутувчи давлат буюртмаси параметрларини бериш тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил
20 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

2021/2022 ўқув йили учун қабул параметрларини шакллантиришда эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлашни назарда тутувчи давлат гранти параметрларини киритиш;

мазкур буюртмага асосан  хусусий олий таълим муассасалари қабул кўрсаткичларини шакллантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

236

Олий таълим муассасалари ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицейларнинг олий таълим муассасалари билан узвий боғланишини таъминлаш, 187 та техникумни ўз йўналиши бўйича турдош олий таълим муассасалари ва тармоқ корхоналарига бириктириш.

2021 йил
1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

техникумларни ўз йўналишлари бўйича турдош олий таълим муассасалари ҳамда тармоқ корхоналарига бириктириш;

ўқувчиларнинг тегишли ўқув машғулотлари ва амалиётларини бириктирилган корхоналарда ташкил этиш;

тармоқ корхоналари томонидан зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда битирувчиларни мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш;

илғор хорижий тажриба асосида академик лицейларнинг ўқув-методик ҳужжатларини олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилади..

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

237

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент грантини жорий этиш.

2021 йил
1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Давлат тест маркази,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Президент гранти соҳиби бўлган талабага ўқишни битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендиясини тўлаш;

ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлмаганда, ушбу тоифадаги талабаларга келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмаслиги;

ёшларда ўз устида мустақил ишлаш кўникмаларини ҳосил бўлишини қўллаб-қувватлаш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

238

Магистратура ва докторантурада ўқиётган иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси квоталари сонини камида икки баробарга ошириш ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва қўшма олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини жорий этиш.

2021 йил
10 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси,
Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси квоталарини икки баробарга ошириш;

Ўзбекистондаги хорижий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини жорий этиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

239

Олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш тартибини жорий этиш.

2021 йил
10 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Марказий банк, Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

талабаларнинг ўқиш даври тугаб ишга жойлашгандан сўнг кредитни қайтариш;

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига имтиёзли кредитлар учун мақсадли ресурслар ажратишни таъминлаш назарда тутилади;

тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналарига қўшимча молиявий ёрдам бериш имкониятларини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

240

Республикадаги 30 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқини бериш.

2021 йил
20 октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик
ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

академик ва молиявий мустақиллик бериладиган олий таълим муассасаларини аниқлаш;

амалда ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган олий таълим муассасаларига берилган ваколатлар ва ҳуқуқларни қайта кўриб чиқиш;

олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти, унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олиб талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини белгилаш, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш;

ўқув дастурларини мустақил ишлаб чиқиш;

2022 йил 1 январдан бошлаб академик ва молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари сонини 30 тага етказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

241

Нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш.

Йил давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

олий таълим муассасалари,

тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар,

“Эл-юрт умиди” жамғармаси

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар нуфузли олий таълим муассасалари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, шунингдек, Европа Иттифоқининг таълим дастурлари доирасида ҳамкорликни кенгайтириш;

Япония, Жанубий Корея, Хитой, Россия Федерацияси, Беларусь ва Ҳиндистон давлатларининг етакчи олий таълим муассасалари билан “маҳорат дарслари”, маъруза ўқиш, қўшма нашрлар тайёрлаш мақсадида таълим ва илм-фан алмашинувларини амалга ошириш ҳамда нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлашни кенгайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

242

Иқтидорли ёшлар ва илмий изланувчилар учун олий таълим муассасалариаро фаолият юритадиган инновацион ўқув-илмий марказ ташкил этиш.

2021 йил 20 июль

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Қурилиш вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Тошкент давлат техника университети ҳузурида олий таълим муассасалариаро фаолият юритадиган инновацион ўқув-илмий марказни ташкил этиш;

Марказни зарур асбоб-ускуналар ҳамда лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш;

ёшлар ва илмий изланувчилар томонидан илмий ва инновацион фаолиятни олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

243

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятларида Ёшлар технопарклари фаолиятини ташкил этиш.

Йил давомида

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги Ёшлар технопаркларини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан тегишлилиги бўйича технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, жиҳозлар ҳамда лойиҳа ишларини амалга ошириш;

технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатларини Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳисобидан амалга ошириш;

технопарклар ташкил этилганидан бошлаб унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ҳамда вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

244

Муқобил энергетика ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш, яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш.

2021 йил
20 май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, “Ўзэлтехсаноат” АЖ,
Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

муқобил энергетика ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича мақсадли комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтида “Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги” ва “Муқобил энергия манбалари” илмий лабораторияларини ташкил этиш ва жиҳозлаш;

институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан, бино ва иншоотларини реконструкция қилиш;

юқори синф мактаб ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

245

Физика бўйича ўқувчилар ўртасида Аҳмад Фарғоний номидаги халқаро фан олимпиадасини ташкил этиш.

2021 йил
20 май

Халқ таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

Чора-тадбирлар режаси

Режада:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни лойиҳаси.

Лойиҳада физика йўналишида илмий изланишлар кўлами ва сифатини ошириш, ёш олимларга зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин


Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин,
ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

246

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўлланилишини режалаштириш тартибини такомиллаштириш.

Йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўлланилишини режалаштириш асослари, тартиби, таъминот чоралари, вазирлик ва идораларнинг ваколатларини белгилаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари аниқлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

247

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор давлатлар Қуролли Кучлари ўртасида икки ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш.

Йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда хорижий ҳамкор давлатлар билан ҳамкорликдаги ўқувларда (тренингларда) иштирок этиш, ҳарбий таълим ва спорт соҳаларида кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш, ушбу йўналишлардаги турли тадбирларда иштирок этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

248

Ўзбекистон Республикаси “Фавқулоддаги ҳолат тўғрисида”ги Қонунини қабул қилиш

2021 йил

1 ноябрь

Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан фавқулодда ҳолат соҳасидаги ҳамкорлиги давлат органлари томонидан халқаро шартномалар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши;

фавқулодда ҳолатни жорий этишда вужудга келиши мумкин бўлган муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормалар, фавқулодда ҳолатни жорий этиш асослари ва тартиби;

фавқулодда ҳолатда қўлланиладиган чоралар ва чекловлар, ушбу давр учун жорий этиладиган махсус давлат бошқарув органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда бошқа махсус қоидалар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

249

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимининг самарадорлигини тубдан ошириш.

2021 йил

1 март

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Энергетика вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш, соҳанинг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини тубдан мустаҳкамлаш;

аҳоли хонадонларини метан, пропан ва ис газини барвақт аниқлайдиган, хабар берадиган ва газни тармоқдан клапан орқали узиб қўядиган газоанализаторлар билан таъминлашни ташкил этиш;

янги турар жой мажмуалари  қурилган, маъмурий марказдан узоқда жойлашган ҳамда ёнғинларни тезкор бартараф этиш имконияти чекланган ҳудудларда қўшимча ажратиладиган штат бирликлари ҳисобига ёнғин-қутқарув қисмлари (постлари)ни ташкил этиш;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимининг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;

ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш ва оммалаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

250

БМТнинг Марказий Осиёда Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш натижаларини муҳокама қилишга бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш.

2021 йил 30 ноябрь

 

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада:

Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференциянинг ташкилий масалаларини ҳал қилиш;

конференцияда “Глобал аксилтеррор стратегияни амалга ошириш бўйича Марказий Осиё давлатларининг қўшма ҳаракат режаси”ни амалга ошириш натижалари ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

251

Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликни кенгайтириш.

 

2021 йил 15 июнь

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлари режаси.

Режада:

Халқаро миграция ташкилоти Бош директорининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш;

2022–2023 йилларда ҳамкорлик бўйича дастури имзоланишини ташкил қилиш;

Тошкентда Халқаро миграция ташкилоти ваколатхонаси очилишини ташкил қилиш;

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

252

Ўзбекистон Республикаси шахсга доир маълумотлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш.

2021 йил

1 ноябрь

Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Ички ишлар вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шахсий маълумотларни расм, аудио ва видеоёзув кўринишида олиниши, тарқатилиши (ОАВнинг ҳар қандай турида, оммага маълум бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай шаклда), шахснинг огоҳлантиришсиз амалга оширилиши тақиқлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни расм, аудио, видеоёзув кўринишида эгалланиши, тарқатилиши ва сақланиши билан боғлиқ талабларни бузганлик учун жавобгарлик масаласини белгилаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

253

Орол денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожиалар таъсирини юмшатишга қаратилган амалий ҳаракатларни қатъий давом эттириш.

Йил давомида

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Оролбўйи ҳудудларида амалга оширилаётган улкан қурилиш
ва ободончилик ишларини изчил давом эттириш;

БМТ билан ҳамкорликда тузилган Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп томонлама Траст фонди доирасидаги амалий ишларни янада кучайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

254

Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражаси ҳолатини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш.

2021 йил

1 апрель

Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Ўзгидромет, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

2021–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит мониторинги дастурини тасдиқлаш;

корхоналарда атроф-муҳитнинг ифлосланиш манбалари мониторинги ва давлат экологик назоратини ўрнатиш;

атроф-муҳит мониторинги тизимининг ишлаш сифатини ошириш;

атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси ҳолатини мунтазам баҳолаш ва прогноз қилишни таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

255

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳудудларида экотуризмни ривожлантириш.

2021 йил
1 декабрь

Давлат экология қўмитаси,
Молия вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи, “Оқтоғ (Томди)” давлат қўриқхонаси ташкил этиш;

“Жанубий Устюрт”, “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғлари, Судочье-Акпетки давлат буюртма қўриқхонасининг моддий-техник базаси мустаҳкамлаш ва экотуризмни ривожлантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

256

Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг узоқ муддатли давлат сиёсатини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ўзгидромет,  Давлат экология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегиясини тасдиқлаш;

иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш бўйича минтақавий стратегия лойиҳасини тайёрлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

257

“Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш.

2021 йил 1 апрель

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, МТРК, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада мутаассиблик, экстремизм
ва терроризмга қарши курашиш мақсадида маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирларини ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

258

Халқлар дўстлиги кунини белгилаш.

2021 йил 1 апрель

 

Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада 30 июль – Халқаро дўстлик кунини юртимизда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

259

“Дўстлик ҳафталиги” ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказиш.

2021 йил
30 июль

Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада “Дўстлик ҳафталиги” ва халқаро форум-фестивал Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш соҳасидаги обрўсини янада тарғиб қилиш бўйича аниқ тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

260

Инсон ҳуқуқлари соҳасида жамоатчилик мониторинги тизимини шакллантириш.

2021 йил 30 июнь

Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Омбудсман, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида)

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига жамоатчилик назоратининг ҳар бир шаклини амалга ошириш механизмлари ва тартиб-таомилларини белгилаш;

инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли халқаро ва миллий ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича “жамоат инспектори”, “жамоат кузатувчиси”, “жамоат комиссияси” институтларини шакллантириш;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунлар самарадорлигини баҳолаш ва илмий асосланган ҳамда чуқур ўйланган жамоатчилик мониторинги тизимини шакллантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

5.2. Ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар

261

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият концепциясини такомиллаштириш.

2021 йил

1 декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини изчил амалга ошириш ҳамда белгиланган стратегик режаларнинг жадал ижросини таъминлаш мақсадида Ташқи сиёсий фаолият концепциясини такомиллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

262

Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг БМТ Бoш aссaмблeясининг 75-сeссиясидa сўзлaгaн нутқидa илгaри сурилгaн тaшaббуслaрни пaрлaмeнтлaрaрo дaрaжaдa тaрғиб қилиш.

2021 йил

1 февраль

Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Олий Мажлис палаталари Кенгашининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

пaндeмия давридa дaвлaтлaрнинг ихтиёрий мaжбуриятлaри тўғрисидaги хaлқaрo кoдeксни қaбул қилиш;

Бaрқaрoр ривoжлaниш мaқсaдлaригa эришишдa вa инсoн ҳуқуқлaрини тaъминлaшдa пaрлaмeнтлaр рoлини oшириш тўғрисидa БМТ Бoш aссaмблeясининг мaхсус резолюциясини тaсдиқлaш;

БМТнинг Глoбaл аксилтеррор стрaтeгиясини aмaлгa oшириш бўйичa минтaқaвий қўшма ҳаракатлар рeжaси дoирaсидa эришилгaн нaтижaлaргa вa ўзaрo ҳaмкoрлик истиқбoллaри бaғишлaнгaн хaлқaрo кoнфeрeнцияни тaшкил этиш;

БМТ ҳузуридa Aфғoнистoн бўйичa дoимий қўмитa тузиш;

Oрoл дeнгизи минтaқaсини экoлoгик иннoвaциялaр вa тeхнoлoгиялaр зoнaси дeб эълон қилиш тўғрисидa БМТ Бoш aссaмблeясининг махсус резолюциясини тарғиб қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

263

Асосий хорижий шериклар – Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, мазкур давлатлар билан янги, янада самарали иш тизимини жорий этиш.

Йил давомида

Ташқи ишлар вазирлиги,
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мазкур хорижий мамлакатлар билан олий ва юқори даражадаги делегациялар алмашувини мунтазам амалга ошириш;

хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро ва идоралараро қўшма комиссиялар ва ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш;

хорижий мамлакатлар билан иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш;

ҳудудлараро (минтақалараро, шаҳарлараро) ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган тадбирларни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

264

Хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон меҳнат мигрантларига хизмат кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш тизимини тубдан ривожлантириш.

2021 йил

15 март

Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

 

Идоралараро чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий мамлакатларда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитларни яратиб бериш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, соғлиғи ва ҳаётини суғурталаш;

ваколатли давлат бошқарув органлари ўртасида идоралараро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат имзолаш;

Ўзбекистоннинг чет элдаги консуллик идоралари фаолиятини такомиллаштириш, хусусан фуқароларга кўрсатиладиган онлайн консуллик хизматларини кенгайтириш;

меҳнат мигрантлари кўп бўлган давлатларда консулхоналар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

265

Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши ва мазкур мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш йўлидаги глобал саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватлаш. Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган Транс-афғон транспорт йўлагини барпо этиш борасида аниқ манзилли тадбирларни амалга ошириш.

 

Йил

давомида

 

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга қаратилган ҳаракатларни икки ва кўп томонлама форматларда илгари суриш;

Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, қайта тиклаш жараёнларига кўмаклашиш мақсадида БМТ ҳузурида доимий фаолият кўрсатувчи қўмита ташкил этиш бўйича БМТ котибияти ва аъзо давлатлар билан музокаралар ўтказиш;

Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган Транс-афғон транспорт йўлагини барпо этиш борасида манзилли тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш;

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида парламентлараро дўстлик комиссиясини тузиш;

Ўзбекистонга Афғонистон парламенти делегацияси ташрифини ташкиллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

266

Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларидаги қўшни давлатлар билан азалий дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияни юқори даражада ва самарали ташкил этиш.

2021 йил

1 апрель

Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

манфаатдор вазирлик

ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада:

2021 йил 20-21 май кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция концепциясини ишлаб чиқиш;

конференцияда хорижий мамлакатларнинг обрўли вакиллари иштирокини таъминлаш;

тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

267

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатида иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш.

Йил давомида

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

республиканинг экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида тадбиркорларга янги хорижий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатишда кўмаклашиш;

ҳудудий лойиҳаларга хорижий инвесторларни кенг жалб қилишга амалий ёрдам бериш;

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг молиявий-техник кўмаклари ва грантларини жалб этиш;

юртимизнинг инвестиция имкониятларини тарғиб қилиш ҳамда экспортга кўмаклашиш мақсадида хорижда турли тадбирлар ўтказиш назарда тутилади.

 

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

268

Парламентлараро дипломатияни, шу жумладан минтақавий ва халқаро ташкилотлар (ШҲТ, ТТДҲК, МДҲ,
ЕХҲТ ва бошқалар) доирасида ҳамда қўшни давлатлар билан изчил ривожлантириш.

2021 йил

25 апрель

Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Миср, Марокаш, Жазоир, Иордания, Фаластин, Замбия, Ангола парламентлари ўртасида муносабатлар ўрнатишга кўмаклашиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

269

Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти ва Меҳнат вазирлигининг глобал одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тўғрисидаги ҳисоботларида Ўзбекистон Республикасининг мавқеини яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлигини ошириш.

2021 йил

30 март

 

Одам савдоси
ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссия,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Лойиҳада:

Давлат департаментининг глобал
одам савдосига қарши курашиш
бўйича ҳисоботда Ўзбекистоннинг мавқеини яхшилаш мақсадида АҚШ томонидан тавсия этилган таклифларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни олиб бориш;

АҚШ Меҳнат вазирлигининг ҳисоботида Ўзбекистоннинг мавқеини яхшилаш бўйича ишларни жадаллаштириш, ҳукумат расмийлари ва АҚШ таҳлил-тадқиқот марказлари Ўзбекистоннинг болалар ва мажбурий меҳнатни чеклаш бўйича амалий ҳаракатлари тўғрисида кенг хабардор қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

270

Трaнсчeгaрaвий ҳaмкoрликдa мaҳaллий вaкиллик oргaнлaрининг рoлини кeнгaйтириш.

2021 йил

5 май

Олий Мажлис Сенати, манфаатдор вазирлик
ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, Ташқи ишлар вазирлиги

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

трaнсчeгaрaвий ҳaмкoрликнинг энг дoлзaрб мaсaлaлaрини ҳaл қилишдa мaҳaллий ҳокимият вaкиллик
oргaнлaри хaлқaрo фaoлиятининг устувoр йўнaлишлaрини белгилаш;

қўшни ҳудудлaрнинг вaкиллик oргaнлaри ўртaсидaги ҳaмкoрликнинг янги шaкллaри, усуллaри
вa мeхaнизмлaрини ишлaб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

271

Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик салоҳиятини ошириш жараёнларига фаол жалб қилиш.

2021 йил

10 май

Ташқи ишлар вазирлиги,
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Молия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш ҳамда ушбу мақсадга қаратилган “Ватандошлар” махсус жамғармасини таъсис этиш;

чет элларда Ўзбекистон Республикасининг ижобий имижини шакллантириш ва мустаҳкамлашга ватандошларни кенг жалб қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

272

Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш.

2021 йил 10 июнь

Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Миллий ҳаракатлар дастури лойиҳаси.

Дастурда:

гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш:

“БМТ-аёллар” тузилмаси билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш;

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Миллий гендер стратегиясини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш бўйича парламент форумини ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

273

Ўзбекистон Республикасининг 2021–2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раислигининг устувор йўналишлари ва асосий тадбирларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

15 июль

 

Ташқи ишлар вазирлиги,

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

ШҲТ доирасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро терроризм, экстремизм ва трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш, ташкилот томонидан қабул қилинган қарорларнинг амалий натижадорлигини ошириш ва аъзо давлатлар ўртасида гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш;

ШҲТ Хавфсизлик Кенгашлари раҳбарлари кенгашининг мажлиси, ШҲТ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси, ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси ва бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича чораларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

274

БМТнинг вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун бошқарув принциплари (Ар-Риёз бошқарув принциплари) Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва дастурий ҳужжатларида амалда ва тизимли акс эттирилишини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш.

2021 йил

1 август

Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил,

Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги халқаро нормаларни миллий қонунчиликка татбиқ этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

275

Халқаро парламентлараро ташкилотлар (ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеяси ва бошқалар) билан ҳамкорликни фаоллаштириш.

2021 йил

1 май

Олий Мажлис палаталари,

Ташқи ишлар вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси. 

Лойиҳада:

халқаро ташкилотларда масъул ва раҳбарлик лавозимларига мамлакатимиз вакиллари номзодларини илгари суриш;

Ўзбекистонда йирик парламентлараро тадбирларни ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

276

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан яқин қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил

1 март

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик

ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама ва минтақавий алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқиш;

олий ва юқори даражада ўзаро ташрифларни ташкил этиш;

“Халқ дипломатияси” механизмларидан самарали фойдаланиш;

яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги мавжуд тўсиқларни биргаликда ҳал этиш;

савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;

минтақанинг транзит ва логистика салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва транспорт инфратузилмасининг ривожланишини таъминлаш;

Марказий Осиё мамлакатларининг минтақалари (шу жумладан, чегара ҳудудлари) ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш;

маданий-гуманитар соҳада ўзаро тадбирларни ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш