“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фуқаролар ва кенг жамоатчиликни давлат ва жамият бошқарувига фаол жалб қилиш, шунингдек давлат идоралари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Jamoatchilik.uz онлайн платформасини ишга туширди.

www.Jamoatchilik.uz сайтига келиб тушган барча таклифлар тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига тақдим этилади.





Саломов Абдусамат Рахматуллаевич
Таклиф 2019-12-30 05:33:36

Ассалому алайкум. Мен бозорларда накд пул тушуми буйича таклиф бермокчиман. Бозор худудида савдо килувчи тадбиркорлардан йигиладиган бир марталик патта яъни чекни банкомат ёки шунга ухшаш бирор бир терминалга тадбиркорнинг узи бориб тулаб чекини олиб савдосини бошласа яхши булар эди. Чекчилар еки назоратчилар факатгина туланганлиги тугрисида чекни текшириб чикса накд пул тушуми хам яхши булади, тадбиркор билан чекчи уртасидаги тортишувларга бархам берилган булар эди.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Таклиф 2019-12-21 16:10:46

"Ислом цивилизацияси маркази ишончи ордени"ни таъсис Ўзбекистон дунёга уламоларни туфха килган ва маърифий исломни таргиб килаётган юртимизда , мамлакатимизда Ислом цивилизацияси маркази курилиб– халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда Олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни муваффақият билан бажариш мақсадида Ислом цивилизацияси маркази кенг кўламда халқаро ҳамкорлик олиб бормоқда.зиёрат туризмнни ролини ошириш халкаро микёда инсон капиталини ривожига хисса кушаётган ,камбагалчилик ни олдини олиш ,экология табиатни асраш ,дунёда тинчликни саклаш,якин мамлакатлар уртасида кушничиликга хисса кушган шахсларга Узбекистон депутатлари ёки махсус комиссия томонидан халкаро статусдаги орден таъсис килиб Нобель мукофоти такдирлаш маросими утказилган тартибда , йил да бир марта депутатлар орасида суров утказиб

Hayitov Farruh Yaxshiboy oʻgʻli
Таклиф 2019-12-09 23:49:25

Salom. Men QMII da muqobil energiya manbalari yunalishida oʻqiyman. Shu sohada taʼlim oluvchilarga kichik miqyosli ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyishda amaliy va moddiy koʻmak berilsa degandim. Bundan maqsad sifatli kadrlar va ular oʻzlarini qisman moddiy taʼminlashdir. Hamda sohani rivojlanishini ham tezlashtirardik

Абдурасулов С.О.
Таклиф 2019-12-05 13:23:41

Электр энергиси танкислигини куёш батареяларини куйиш билан бартараф этишни йулга куйиш кк. Давлат дастури ишлаб чикилиб, куёш батареяларини олиш учун фукароларга узок муддатли (масалан 30 йил) йиллик 1 фоизли кредитлар ажратиш, куёш энергиясидан фойдаланганларга солик имтиёзлари бериш, узидан ортикчасини давлатга сотишни рагбатлантириш назарда тутилиши кк



Ватандошлардан таклифлар!

Чет элда фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича консуллик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш масаласини муҳокамага қўйиш таклиф этилмоқда.

Шу муносабат билан, ушбу соҳани ривожлантириш, фуқароларга янада қулайлик яратиш, бу борадаги хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ўз фикр ва мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин.

Билдирилган барча таклифлар ўрганилиб, мутассадди вазирлик ва идораларга киритилади.


таклиф юбориш

Toshpulatov Doniyor Baxodir ogli
Хабар 2019-09-10 22:17:35

Telvideniyada yangi kanal ochaylik immenno biznes uchun agar Loyixa kerak bolsa chaqiringlar boraman birgalikda maslaxat qilamiz

Qahhorov G'ayrat Zokirjonovich
Хабар 2019-09-09 22:13:57

Xususiy TV kanallar, gazeta va jurnallar hamda internet veb saytlarida ochiq video va fotikardlarni montaj qilib, millatlar, elatlar, dinlarga salbiy ta'sirlari bor audio, video mahsulotlarga juda qimmat soliqlarni joriy etish lozim. Yoki shunday kasrlarni efirga berilmasligini, chop etilmasligini, ko'rsatilmasligiga erishish. Yoshlar, bolalar ongiga, ma'naviyati, sog'liq, ruhiyatiga, fikrlashiga salbiy ta'sir etuvchi g'oyalardan tozalash shart.

Qahhorov G'ayrat Zokirjonovich
Хабар 2019-09-07 17:19:58

Yurtimizdagi mavjud ichki yo'llarning ko'p qismi xalqning nazarida ravon va ko'ngildagidek emas. Shu jihatlarni inobatga olgan holda Davlat va hususiy sherikchilik asosida yo'llarni ta'mirlash va obodonlashtirish korxonalari tuzishga katta ehtiyoj mavjud. Amaldagi yo'l qurilish va obodonlashtirish korxonalarining ishidan xalq rozi emasligi hammaga ma'lum. Bu korxonalarning ayrim rahbarlari noma'lum sabablarga ko'ra davlat budjetini suiste'mol qilishmoqda yoki korrupsiya holatlarini sodir etmoqda. Agarda hususiy korxonalar shu sohada faoliyat ko'ratsa Davlat budjeti ancha iqtisod qilinadi yoki maqsadli sarflanadi.

Нуритдинов Шерали Расулович
Хабар 2019-09-02 17:39:32

Ҳалқдан мева сабзавотни давлат томонидан сотиб олиш таъминланса яхши бўларди.Илгари, ,, ЗагатКонтора, , деган ташкилот бўларди.Хар қалай шунда деҳқоннинг маҳсулотларини сотилиши кафолатланарди